Келишилган” ucg “Qizilqumsement” аж касаба уюшмаси қўмита раиси А. Г. Бахронов


Наряд-рухсатномани тўлдириш қуйидагича амалга оширилади


Download 91.41 Kb.
bet10/16
Sana15.03.2023
Hajmi91.41 Kb.
#1271777
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
Хавфи юқори ишлар низоми

3.7.Наряд-рухсатномани тўлдириш қуйидагича амалга оширилади:
- қора, кўк ёки бинафша рангдаги шарикли ручка билан кўк ёки қора рангдаги кўчирма қоғоз остида барча нусхаларида аниқлик ва тушунарлиликка риоя қилган ҳолда*.
Наряд-рухсатномада устидан чизиш, ўчириб тузатиш ва ўзгартиришлар тақиқланади.
3.8.Наряд-рухсатнома барча шахслар томонидан имзолангандан кейин, наряд-рухсатнома берувчи шахсда сақланадиган наряд-рухсатномаларни рўйхатга олиш Журналида (4-илова) рўйхатга олинади.
* Изоҳ: Кўчирма қоғоз мавжуд бўлмаган ҳолатларда, наряд- рухсатномаларни керакли миқдорда қора, кўк ёки бинафша рангдаги шарикли ручка билан барча нусхаларнинг айнан ўхшаш (бир хилда) тўлдирилиши шарт бўлган шароитда ёки наряднинг бир нусхаси аниқ ва ровшан ёзилишига риоя этган ҳолда ундан нусха олиш мумкин (олинган нусхаси хам аниқ, ровшан ва кўриниши етарли бўлиши шарт). Ёзилган ёзувларни ўчириш ёки тузатишга йўл қўйилмайди.


4.Хавфи юқори бўлган ишларни бажаришга рухсат бериш:
4.1.Хавфи юқори бўлган ишларга рухсат бериш қуйидагича амалга оширилади:
-энг аввал ишларни бажаришдан олдин;
-ҳар куни (ҳар сменада) ишларни бошлашдан олдин;
-мазкур Низомнинг 4.9-бандида кўрсатилган сабаблар бўйича тўхтатилган ишларни, кўрсатилган сабаблар бартараф этилгандан кейин қайтадан бошлашда.
4.2.Ишларга рухсат берувчи ходим бригада (звено) аъзоларига ишга рухсат беришда, мазкур Низомнинг 2.5-бандида баён этилган талабларни амалга оширишга мажбур.
4.3.Агар чора-тадбирларнинг амалга оширилишини текширишда, рухсат берувчида ёки ишлар масъул ижрочисида бригада (звено) аъзолари учун хавфсиз шароитларни таъминлаш бўйича гумон пайдо бўлса, улар ишлар масъул раҳбаридан ёки наряд-рухсатнома, наряд ёки топшириқ (ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари ёки ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари бўйича ишлар амалга оширилганда лойиҳачидан) берган шахсдан тушунтиришни талаб қилишлари керак.
4.4.Эътирозлар мавжуд бўлмаса, ишга рухсат берувчи ходим, ишлар масъул раҳбари ва ишлар масъул ижрочиси бригадага (звенога) наряд-рухсатнома бўйича ишларни амалга оширишга наряд-рухсатномага ёзган ҳолда рухсатномани расмийлаштиради, шундан сўнг бригада (звено) ишга киришиши мумкин.
Ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари ёки ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари бўйича ишлар амалга оширилганда, бригадаларга (звеноларга) ишларни амалга оширишга рухсатномаларни нарядларни бериш китобига ва топшириқлар журналига расмийлаштириш талаб этилмайди. Ишга рухсат бериш, ишга рухсат берувчи ходимнинг оғзаки рухсати бўйича амалга оширилади.
4.5. Наряд-рухсатнома бўйича бригада (звено) таркибининг қисман ўзгаришига, фақат наряд-рухсатнома берувчи раҳбарнинг розилиги билан ва 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда рухсат этилади ҳамда наряд-рухсатномага ишлар масъул раҳбари томонидан имзо қўйган ҳолда киритилади. Бригада (звено) таркибига қўшимча киритилган ишчиларга меҳнат муҳофазаси (хавфсизлиги) бўйича кўрсатмалар наряд-рухсатномага қайд этилган ҳолда имзо қўйдирилиб ўтказилади.
4.6.Битта бригада томонидан наряд-рухсатнома бўйича ишлар турли хоналарда (алоҳида майдончаларда) амалга оширилганда, ишлар масъул ижрочиси қаерда ишларни хавфсиз бажариш устидан назорат қилиш зарурати юқори бўлса ўша ерда бўлиши керак.
4.7.Ишларни амалга оширишни, ишларни хавфсиз юритиш бўйича давлат назорати органлари ходимларининг кўрсатмалари бўйича вақтинчалик тугатиш (тўхтатиш) лозим бўлганда, ишлар масъул ижрочиси бригада аъзоларини ишларни бажариш жойидан чиқариши ва наряд-рухсатномани уни берган раҳбарга қайтариши керак. Тўхтатилган ишларни қайтадан бошлаш, ишларни тўхтатган шахслардан рухсат олингандан ва мазкур Низомнинг 4.2-4.4-бандлари талаблари бажарилгандан кейин амалга оширилиши керак.
4.8.Қуйидаги ҳолатларда ишлар номувофиқликларни бартараф этгунга қадар тўхтатилиши, наряд- рухсатнома олиниши ва уни берган шахсга қайтарилиши керак:
-ишларни бажаришнинг, уларни хавфсиз амалга оширишга таъсир этувчи, амалдаги шароитларида наряд-рухсатнома, наряд ёки топшириқ талабларига (ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари ёки ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари бўйича ишлар амалга оширилганда лойиҳага) нисбатан сезиларли даражадаги номувофиқлик аникланганда;
-наряд-рухсатнома, наряд ёки топширик (ишларни хавфсиз амалга оширишнинг Технологик хариталари ёки ишларни ташкил­лаштиришнинг Лойиҳалари бўйича ишлар амалга оширилганда лойиҳа) бўйича ишларни бажариш шароитларининг кўп ёмонлашувига олиб келадиган ишларнинг ҳажми ва характери ўзгарганда;
-меҳнат муҳофазаси ҳолатини назорат қилишни амалга оширувчи шахслар томонидан, ижрочиларнинг, уларнинг ўзлари ҳамда атрофдагиларнинг хавфсизлигига таъсир этиши мумкин бўлган, хавфсизлик қоидалари ва меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни бузишлари аниқланганда;
-наряд-рухсатнома бўйича бригаданинг таркиби, ишлар масъул раҳбари томонидан ўзбошимчалик билан рухсатсиз ўзгартирилганда;
-форс-мажор ҳолатларда (ёнғин, авария, ходимнинг жароҳатланиши ва шу кабилар).



Download 91.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling