Кенинги иккинчи
Download 0.93 Mb.
|
Извлеченные страницы из Т.В. Материклар табиий географияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шимолий Гвинея ўлкаси
МАРКАЗИЙ (ЭКВАТОРИАЛ) АФРИКА
Марказий Африка табиий шароитининг таркиб топишида унинг экваториал минтақада ва субэкваториал минтақаларнинг жанубий ва шимолий чеккаларида жойлашганлиги айниқса катта аҳамиятга эга. Ички табиий тафовутлар рельефига ва экваторга нисбатан тутган ўрнига боғлиқ. Экваториал Африка учун саванна участкалари билан бир қаторда аралаш учрайдиган тропик ўрмонларнинг турли типлари характерлидир. Бу ерда иккита табиий географик ўлка: Гвинея соҳили – Шимолий Гвинея ўлкаси; Конго котловинаси ва унинг атрофидаги тоғларга бўлинади. Шимолий Гвинея ўлкаси Бу ўлка Гвинея қўлтиғининг пасттекисликдан иборат шимолий соҳили кенг полосасини, шунингдек, Шимолий Гвинея қирларини ўз ичига олади. Ўлка иқлими субэкваториал иқлим билан экваториал иқлим оралиғидаги иқлимдир. Шимолий Гвинея қирлари Гвинея қўлтиғи қирғоғини ўраб туради ва унга зинапоя шаклида пасайиб боради. Кўп қисмининг баландлиги 500 - 600 м, энг баланд жойи 2000 м ра етади. Қирлар кристалли жинслардан тузилган. Бу жинсларни баъзи жойларда горизонтал ётган қумтошлар қоплаган. Жанубий чеккасини дарёлар бўлиб юборган. Бу дарёларнинг қисқа (кўпи билан 200 - 300 км) ва чуқур водийлари сертепа соҳил орасида чўққайиб турган паст қолдиқ тоғларни ажратиб туради. Гвинея соҳилининг Нигер дарёсидан кенинги энг катта дарёси Вольта. Ганада бу дарёга йирик сув омбори ва гидро-электростанция қурилган. Гвинея қўлтиғи қирғоғи пасттекисликдан иборат бўлиб бу ерда қуруқликнинг яқиндагина чўкканидан дарак берувчи изларни яққол кўриш мумкин. Ғарбда қирғоқни кичик дарёларнинг эстуарийлари бўлиб-бўлиб юборган. Бу ерда кўпдан-кўп кичик ороллар бор. Жанубда деярли текис қирғоқ чизиғи бўйлаб лагуналар, кўллар, қум тиллари ва дюна қаторлари учрайди. Шарқда Нигер дарёсининг кенг дельта пасттекислиги катта майдонни эгаллаган. Шарқдан Нигер дарёси қуйи оқимининг водийси Камерун тоғлари билан чегараланган. Бу тоғлар қирғоқ яқинида вулкан массиви билан тугайди. Бу массивнинг конус шаклидаги Фако чўққиси баландлиги 4 070 м гача бўлиб, бутун Ғарбий Африканинг энг баланд нуқтаси ҳамдир. 1909 ва 1922 йилларда кичик-кичик кратерлардан вулканлар отйлган. Бу эса массивда вулкан фаолияти ҳамон тугамаганлигидан дарак беради. Ўлканинг фойдали қазилмалари-олтин, олмос сочилмалари, қалай рудалари ва бокситлар платформа фундаментидаги кристалли жинсларнинг ер юзасига чиқиб қолиши билап боғлиқдир. Гвинея соҳили йилнинг кўп қисмида жануби-ғарбий муссон таъсирида бўлиб, у тоғ ёнбағирларида кўплаб ёғин қолдиради. Соҳилнинг жанубий қисмида ва хусусан Камерун массиви ёнбағпрларида йил бўйи ёғин ёгади. Шунга қарамасдан, ёғин энг кўп ёгадиган икки давр ажралиб туради. Шимолга томон аста-секин ёғин кўп ёғадиган даврлар қўшилиб кетади ва узоқ давом этадиган бир даврни ҳосил қилади, бу давр муссон энг кучайган даврга тўғри келади. Шимоли- шарқий пассат, Гвинея соҳилига фақат қишда, жануби-ғарбий муссон кучсизланиб қолган пайтда кириб келади. Қуруқ шимолий шамол қирғоққа кириб келар экан, ҳавонинг нисбий намлигини камайтиради ва одам ҳамда ҳайвонларга яхиш таъсир этади. Камеруп массивининг океанга қараган ёнбағирларида 9000 мм дан ортиқ, Дебундага 10 000 мм еғин ёғади. Бу-бутун Африкадаги энг кўп ёғиндир. Шу билан биргаликда Фако чўққисига ёғин энг кўп ёғадиган даврда қор тушади. Бошқа районларда соҳил чизиғининг йўналиши ва тоғ ёнбағирларининг экспозициясига қараб йилига 2000 мм дан 3000 мм гача ёғин ёғади. Жануби-ғарбий муссон қирғоққа параллел эсадиган баъзи бир жойларда ёғин миқдори 1000 мм дан ошмайди. Чунончи, у Аккра районида, қирғоқнинг кўтарилиб тўсиққа ўхшаб қолган жойида йилига 600-700 мм ёғин ёғади. Иқлимидаги каби органик дунёсида ҳам Судан саванналаридан Конго ҳавзасининг экваториал ўрмонларига ўтиш хусусиятлари сезилади. Флораси таркиоида Жанубий Америка флораси билан умумий бЎлган баъзи бир элементлар бор. Чунончи, Гвинея соҳилида броми-лни оиласидан булган ўтсимон ўсимлик топилди, бу ўсимликлар илгарилари Жанубий Американинг ўзига хос эндемик оиласи ҳисобланар эди. Африкадан ана шу ўсимлик оиласи вакилининг топилиши жанубий яримшар материкларининг тараққиёт тарихини аниқлаш учун катта аҳамиятга эга. Гвинея соҳилининг тропик ўрмонларида, шунингдек, Африка флораси таркибида кактуслар оиласининг Америка учўн типик ҳисобланган ягона ёввойи вакили рипсалис эпифит кактуси (Рупсалис cассйтҳа) ҳам учрайди. Денгиз кўтарилганда сув босадиган зона ва Гвинея соҳилининг дарё дельталари мангра чакалаклари билан ўралган. Маигра чакалаклари Нигер дсльтасида ҳам айницса кўп. Соҳил бўйидаги пасттекпслик ва тоғларнинг ёнбағирлари (кам ёғин тушадиган Олтин қирғоқ бундан мустаснодир) сернам тропик ўрмонлари билан қопланган. Бу ўрмонлар дарё водийлари бўйлаб ўлканинг энг шимолий чегараларигача кириб борган. Бу ўрмонларда хилма-хил баланд бўйли дарахтлар, буталар ва ўтлар кўп. Ранг-баранг гуллар очадиган орхидеялар, папоротниклар ва бошқалар кўп ўсадн. Гвинея соҳили ўрмонлари учун сейба зотидан бўлган улкан дарахт (Cеиба гуинеенсис, Сионнинги) ёки тола берадиган пахта дарахтлари характерлидир. Ўрмонлар тоғ массивларининг сернам ёнбағирлари бўйлаб кўтарила боради ва баландга чиққан сари уларнинг таркиби аста-секин ўзгаради. Ўлка доирасида баландлик минтақалари ҳақида Камерун массиви тўла тасаввур беради. 1800 мм баландгиккача унинг ёнбағрида, айниқса, нам шамолларга рўпара ёнбағирларда қалин ва бўлиқ тропик ўрмони ўсади. Бу ўрмонлардан юқорида паст бўйли ва тури кам бўлса ҳам, хилма-хил папоротникларга бой бўлган камбағалроқ тоғ ўрмонлари ўсади. 2700 м ча баландликда Камерун массиви ёнбағирларида ниҳоятда турларға бой тоғ ўтлоқлари бошлаиади. Бундай ўтлоқлар қор билан қопланган энг баланд тоғ тепаларигача учранди. Гвинея соҳилининг бирламчи ўрмонлари кесилавериб ва ёндирилавериб кўплаб нобуд этилган. Кўпгина районларда бундай ўрмонлар ўрнида иккиламчи паст бўйли ўрмонлар ёки маданий ўсимликлар пайдо бўлган. Булар орасида мойли пальма, шоколад дарахти ва шакарцамиш плантациялари асосий ўрпн тутади. Лекин баъзи бир жойларда тропик ўрмон ибтидоий ҳолда сақланиб қолган. Сернам давр кисқара борган сари қалин тропик ўрмон ўрнида сийрак ксерофит ўрмонлар пайдо бўлади. Бундай ўрмонлар таркибида доймий яшил ўсимлик турлари билан бир қаторда йилнинг қуруқ фаслида барг ташлайдиган турлар ҳам учрайди. Бошқа бир ҳолларда сернам тропик ўрмонлар ўрнини тшшк саванна эгаллаган. Саванна билан тропик ўрмон чегарасида одатда кигелия (Кигелиа африcана) ёки колбаса дарахтп ўсадн, меваси катта, узунлиги 1 метрга етадиган ва шакли кол-басаға ўхшаш бўлгани учун бу дарахт колбаса дарахти деб ном олган; либерия кофе дарахти учрайди, унинг ватани Гвинея соҳилидир. Бу тур ўтмишда кўплаб экилар эди, лекин эндиликда унинг ўрнини анча қимматли Арабистон кофе дарахти эгалламоқда. Баъзи бир олимлар Гвинея ооҳилидаги саванна дастлабки ўсимлик типи бўлмасдан, балки инсон фяолияти натижасида вужудга келган деб ҳисоблайдилар. Кишилар ўрмонларни кесар экан, айрим дарахтларни қолдириб, сўнгра меваларни йиғиб олишган. Шундай қилиб саванна типидаги ландшафт пайдо бўлган. Саваннада тез-тез учрайдиган мойли пальма дарахти Африка ғарбидаги ана шундай дарахтдир. Ҳозирги вақтда саванна мавжуд бўлган ҳамма жойда ўрмон ўса олиши мумкин ва ўрмон кесиб ёки куйдириб юборилгандан сўнг бир неча йилдан кейин яна пайдо бўлади. Ўлканинг ҳайвонот дунёсида, ўсимликларида бўлгани каби сернам тропик ўрмон ҳамда саванна элементлари биргаликда учрайди. У ерларда маймунлар, жумладан, шимпанзе яшайди. Африка филлари учрайди, улар ўрмонлар билан яланг жойлар орасидаги майдонларни хуш кўради. Баъзи бир типик Африка йиртқичлари ҳам бор. Ялангликларда антилопаларнинг бир неча тури яшайди. Хилма- хил қушлар, судралиб юрувчилар ва ҳашаротлар кўп. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling