Кенинги иккинчи
Download 0.93 Mb.
|
Извлеченные страницы из Т.В. Материклар табиий географияси
Эфиопия тоғлиги ва Сомали платоси
Ғарбда бу ўлка Оқ Нил котловинасн билан чегараланади. Шимоли-шарқ, шарқ ва жануби-шарқда чегара Қизил денгиз, Адан қўлтиғи ва Ҳинд океани соҳилидан ўтади. Жанубий чегара ландшафтда у қадар аниқ сезилмайди ва Рудольф кўлннинг шимол ва шарқроғидан ўтади ва деярли экваторда Ҳинд океанига чиқади. Ўлканинг ҳозирги рельефи таркиб топишида мезозой охирида бошланган ва лавалар отилиб чиқиши билан бирга рўй берган ер ёриқлари асосий роль ўйнаган. Эфиопия тоғлигининг кристалл жинсли замини (цоколи) мезозой чўкинди жинслари қатламлари билан қопланган. Ана шу жинслар устида трапп ва туфлардан иборат қалин вулкан жинслари ётади. Қатор ёриқлар ғарбдан ва шарқдан тоғликни ўраб юриш қийин бўлган зинапоясимон тик ёнбағирлар ҳосил қилган. Унинг чегараси ҳам ёриқлардан ўтади. Сўнгра тектоник кўллар системасидаги грабенлар полосаси шаклида жануби-ғарбда давом этади. Бу-Эритрея рифт зонасидир. Шундай қилиб, Эфиопия тоғлиги кескин ажралиб турувчи, ўтиш қийин бўлган, ёнбағирлари тик массивдан иборатдир. Ана шунинг учун ҳам у қўрғон массив деб ном олган. Чуқур эрозионтектоник воднилар массивни турли томонга кесиб ўтган ва вулканли чўққилари бўлган массивларга ажратган. Баъзи вулканлар тарихий даврда отилиб турган. Тоғликнинг энг баланд массиви Рас-Дашен (4 620 м) унинг жуда қалин лава қатлами билан қоплаб катта майдонда платосимон рельеф ҳосил бўлган шимолий қисмида кўтарилиб туради. Тоғликнинг котловиналаридан бнрида катта Тана тектоник кўли жойлашган. Тоғликни жануби-шарқдан ўраб турган узилмали водий ундан Харар платосини ажратиб туради. Бу плато кристалли жинслардан тузилган Сомали яримороли платосига зинапоя шаклида пасайиб боради. Сомали яримороли платоси жануби-шарққа Ҳинд океанига томон пасая бориб, соҳил бўйидаги пасттекислик билан тугайди. Адан қўлтиғи соҳилида яриморол ер юзаси 2000 м гача кўтарилган ва шимолга тик тушган. Денгиз томондан қараганда Сомали яриморолининг ана шу қисми тоғ тизмалари полосасига ўхшаб куринади. Қизил денгизга ёндош бўлган Афар ботиғи ўлка рельефининг энг паст босқичини ҳосил қилади. Ана шу ботиқда баландлиги 2 000 м гача бўлган якка-якка вулкан конуслари кўтарилиб туради. Айрим котловиналар эса океан сатҳидан пастда. Ассал котловинаси (-153 м) Африканинг энг паст жойидир. Эфиопия тоғлигига ва Сомали платосига ёғинниҲинд океани муссони олиб келади. ёғиннинг кўп қисмини тоғлик ёнбағирлари ушлаб қолади. Бу ерларда йиллик ёғин миқдори 1000 мм дан анча ортиқ. Тоғликнинг берк водийлари ва Сомали яриморолининг катта қисмида йилига 250 мм дан кам ёғин ёғади. Ҳинд океанининг соҳилида ҳам бундан кўп ёғин ёғмайди, чунки бу ерда жануби-ғарбий муссон қирғоққа параллел эсиб, намликнинг тўйинишига имкон бермайди. Ана шу районда океан яқин бўлганидан ҳавонинг нисбий намлиги 75% га етади. Тоғлик билан Харар платоси орасида, грабенлар полосасида, Афар ботиғида ва Қизил денгиз билан Адан қўлтиғида ёғин айниқса кам ёғади. Бу ерга муссон етиб келмайди. Қиш пайтида эсадиган шимоли-шарқий пассат эса Арабистон яримороли томонидан қуруқ континентал ҳаво келтиради. Бу ҳаво Қизил денгиз устидан ўтаётганида деярли намга тўйинмайди. Ана шунинг учун ҳам соҳилнинг ўзида ёғин миқдори 125-мм дан ошмайди ва чинакам чўл шароити ҳукмрон. Тоғли районларни ҳисобга олмаганда бутун ўлкада ҳарорат баланд бўлади. Ўртача ойлик температура ҳеч қачон +4 ва +20° дан пастга тушмайди. Максимал температура эса ёзда +40, +50° га етади. Адан қўлтиғи соҳилида, Барбарда январнинг ўртача температураси +24°, февралнинг ўртача температураси +26°, июлнинг ўртача температураси +36° га етади. Бу Ер шаридаги энг иссиқ жойлардан биридир. Эфиопия тоғлигида ҳарорат анча пасаяди. 1500-1700 м дан баландда ўртача ойлик температура йил давомида бир текисда бўлиб, тахминан +15° дан +20° гача ўзгариши мумкин. Қишда кечалари- 5° гача совуқ бўлади. Ана шу баландлик минтақаси анчагина ёғин олади ва иқлим шароитига кўра инсон, ҳайвон ҳаёти ва қишлоқ хўжалиги учун энг қулайдир. Бу ерда аҳоли энг зич яшайди. Эфиопиянинг пойтахти Аддис-Абеба шаҳри ана шу минтақада жойлашган. 2500-2700 м дан баландда ҳаво доимо салқин, ўртача ойлик температура +16° дан ошмайди. Қишда қаттиқ совуқ узоқ давом этиши мумкин. Эфиопия тоғлиги билан Харар платоси қуруқ ва иссиқ текисликлар ўртасидаги сернам ва салқин иқлимли оролга ўхшайди. Тоғликдан чуқур водийлар ҳосил қилган кўпдан-кўп серсув, шўх ва серостона дарёлар оқиб тушади. Тоғликнинг шимолий қисмидан Кўк Нил, жанубидан Рудольф кўлига қуйиладиган Омо дарёси бошланади. Харар платосидан Жуба дарёси бошланиб, бутун Сомали яриморолини кесиб ўтади ва Ҳинд океанига қуйилади. Дарё платодан шу қадар кўп сув оладики, асосан қурғоқчил территориядан оқиб ўтса ҳам, у доимо серсув бўлади. Тоғликда қишлоқ хўжалиги учун етарли миқдорда ёғин ёғади. Баъзи ясси водийларда сув сероб бўлганидан ботқоқликлар ҳосил бўлган. Ботқоқликлар бёзгак манбаидир. Шунинг учун ҳам ҳаво иссиқ ва сернам бўлганидан ботқоқли водийлар ҳаёт учун ноқулайдир. Тоғлик билан Харар платоси орасидаги тектоник водийда ҳам сув анча сероб. Бу ерда чучук ва шўр сувли кўллар ва доимғш сув оқадиган дарёлар бор. Сомали яримороли, Қизил денгиз соҳили ва хусусан, Афар водийси иқлими қуруқ бўлганлигидан сувга муҳтож. У ерда доимий оқар сувлар йўқ. Тошлоқ қуруқ ўзанлар кўп учрайди. Бу ўзанларда ёмғирлардан кенингина сув бўлади. Унда-бунда учрайдиган кўлларниг ҳам суви шўр. Кўпгина жойларда ичимлик сувнинг ягона манбаи ҳисобланган чуқур қудуқларнинг сувлари ҳам шўртоб бўлади. Кўпгина районларда сув етишмаганлигидан умуман ўтроқ аҳоли йўқ. Эфиопия тоғлигида баландлик минтақалари айниқса яққол ифодаланган. Енбағирларнинг қуйи қисмлари, хусусан тоғликиниг жанубий ярми ва иқлими сернам ва иссиқ бўладиган чуқур водийлар лиана ва эпифит ўсимлик ўсадиган қалин тропик ўрмонлар билан қопланган. У ерларда ёввойи банан, пальмалар, каучукли лиана ва нам тропиклар ўсимликларининг бошқа вакилларини учратиш мумкин. Дарё водийларидаги қуруқроқ районларда галереяли ўрмонлар жойлашган. Сув айирғичлар эса бутазорлар ва ксерофит ўрмонлар билан қопланган. Махаллий аҳоли бу минтақани колла деб атайди. Тоғлик ўсимликлари 1700-1800 м дан юқорида, мўътадил илиқ тоғ иқлимли зонада бутунлай бошқача характерда. Баланд бўйли кедр ва тис дарахтларидан иборат ўрмонлар анча кесиб юборилган ва баъзи бир жойлардагина қолган. Дарахтсимок ихрож (Еупҳордиа абиссиниcа), арча, соябонсимон акация (Аса-cиаарадиа ва б.) бутазорлари яхшироқ сақланган. Баъзи бир жойларда кўплаб бошоқлилар ўсадиган типик саванналар учрайди. Тоғликнинг ана шу қисми кофе дарахти ватанидир. Кофе дарахти ХВИИИ асрдагина шу ердан Арабистонга келтирилган. Тоғликнинг мўътадил минтақа иқлим шароити кишилар ҳаёти ва цишлоқ хўжалиги учун қулай. Эфиопия аҳолисининг кўп қисми ана шу ерда яшайди. Бу ер дунёдаги энг қадимги деҳқончилик маданияти марказларидан биридир. Маҳаллий аҳоли бу минтақани войнадега деб атайди. Тоғликнинг юқори минтақаси, 2400 м дан юқорида иқлим совуқ ва қаҳрли, ўсимликлари асосан ўтлардан иборат. Бу ердан яйлов чорвачилигида ва шунингдек арпа экишда фойдаланилади. Сомали яриморолининг ички қисмида саванна асосий ўрин тутади. Бу ерларда пўстлоғи қалин, сертикан, мум ғубори билан қопланган ва барглари сертук дарахтлар кўп ўсади. Сутламалар ва акантлар айниқса кенг тарқалган. Афар ботиғида ва Адан қўлтиғи соҳилида чала чўл ва чўл ландшафтлари учрайди. Бўш тупроқли шўр босган ерларда тиканли олча, сутлама ва мимозалар ўсади. Ўлканинг ҳайвонот дунёси бой. Тоғликнинг қуйи минтақаси ўрмонларида филлар, каркидонлар, бегемотлар яшайди. Баъзан арслонлар учрайди. Қоплонлар уларга нисбатан кўпроқ. Турли туёқлилар-антилопалар, ғизоллар (оҳу), орикслар ва буйволлар кўп. Мўътадил тоғ минтақаси ўрмонларида қаттиқ иссиққа чидай олмайдиган маймунлар: геладлар, гамадриллар, гверецлар ва бошқалар кўп яшайди. Қушлар, хусусан, тўтиқушлар, тураколар, турналар, лайлаклар, бургўтлар ва лочинлар кўп. Сомали яриморолидаги саванналар ва чўлларда ҳамда Афар ботиғида туяқушлар, жирафалар ва зебралар бор. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling