Кенинги иккинчи


Download 0.93 Mb.
bet15/18
Sana05.11.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1748995
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Извлеченные страницы из Т.В. Материклар табиий географияси

Шарқий Африка тоғлиги
Экваторнинг ҳар икки томонида жойлашган Шарқий Африка тоғлиги Африка платформасининг энг ҳаракатчан, тектоник жиҳатдан актив қисми бўлиб, Ер шаридаги энг катта рифтлар системаси ана шу ердадир.
Ҳинд океани томонидан эсадиган пассат-муссон ҳаво оқимлари, рельеф таъсирида турли жойда турли миқдорда ёғин ёғиши, ранг-баранг органик дунё, кўлларнинг кўплиги туфайли материкнинг ғарбий қисмига нисбатан бу ерда ландшафтлар жуда ўзига хосдир.
Ғарбда тоғлик Конго котловинаси билан чегарадош, шарқда Ҳинд оксани соҳилига чиқади; жанубий чегараси Замбези дарёсининг қуйи оқими бўйлаб, шимолий чегараси Рудольф кўли ботиғидан ўтади. Шундай қилиб бу ўлканинг катта қисми Конго котловинаси каби жанубий ярим шарда, кичикроқ қисми шимолий ярим шарда жойлашган.
Тоғликнинг кристалли фундаментининг бир-бири билан уланиб кетган бурмалари текисланган ва 300-1500 м гача кўтарилган. Тоғлик юзасида кенг котловиналар бор бўлиб, булардан энг каттаси Виктория кўли билан банд.
Баланд платоларнинг рельефида ётиқ тепаликлар ва қаттиқ жинслардан тузилган қолдиқ қирлар асосий ўрин тутади. Уньямвези платоси (Виктория кўлидан жануброқда) ва ундан шимолроқдаги Уганда платоси ана шундайдир.
Тоғликнинг кристалл заминини рифтлар кесиб ўтган. Рифтлар рельефда тор ботиқлар ва баланд тик жарликлар шаклида ифодаланган. Бу рифтлар Қизил денгиз ва Эфиопия тоғлиги рифтлари давоми бўлиб, Рудольф кўлидан жанубда тарвақайлаб кетади.
Бир тармоғи тоғликнинг ғарбий чеккаси бўйлаб ўтиб Альберт, Киву ва Танганьика кўллари котловинасига тўғри .келади; иккинчи бир тармоғи (Марказий рифт) Рудольф кўлидан жанубга Ньяса кўлига боради. Ана шу ерда ҳар иккала тармоқ қўшилади. Ёриқларнинг учинчи тармоғи Африканинг шарқий чеккаси бўйлаб ўтади.
Рельефдаги ёриқлар зонасида чуқур грабенлар билан уларнинг чеккаларида кўтарилиб турган баланд тоғ массивлари орасидаги катта фарқ яққол кўринади. Рифтларнинг тублари турли баландликда бўлиб, чуқур кўллар билан.баъзан эса шўр-хоклар ва ботқоқликлар билан банд. Тоғ массивлари кристалли фундаментнинг ёриқлар бўйлаб баланд кўтарилган қисмлари бўлиб, масалан, Рувензори массиви баландлиги 500 м дан ортиқ ёки сўнган ва сўнмаган вулканлардан иборатдир. Улардан энг баландлари Килиманжаро Кибо чўққиси билан (5 895 м), Кения (5 199 м), Эльгон (4 321 м) ва бошқалардир.
Буюк Африка грабенларида ёриқлар бўйлаб кайнозойда вулкан фаолияти кучли бўлган ва бу ҳаракат ҳозир ҳам давом этмоқда. Кўпгина вулканлар ҳозир ҳам ҳаракатда. Баъзи вулканларнинг фаолияти сўнгги йилларда кучайди. Марказий рифт бўйлаб ва Киву кўли атрофларида вулканизм фаолияти айниқса кучли. Бу ерда бир неча сўнмаган вулкан бор ва ҳатто янги вулканлар пайдо бўлиб туради. Вулкан массивлари атрофларидаги жойлар бир неча км масофагача қалин лава ва туф Қатламлари билан қоплавган.
Ҳинд океани соҳилига тоғлик деярли ҳамма жойда тик зиналар ҳосил қилиб тушади. Қирғоқ бўйлаб баъзи жойларда эни бир неча ўн км бўлган пасттекислик жойлашган. Қирғоқлар кучли парчаланган, қирғоқ яқинида ороллар ва маржон рифлари кўп.
Шарқий Африка тоғлиги иқлимининг таркиб топнишида экватор яқинида бўлишдан ташқари нисбатан катта баландлик, рсльефнинг ўр-қирлиги, шунингдек, Ҳинд океани таъсири катта роль ўйнайди.
Юқори температура ва унинг йил ҳамда сутка давомида кам ўзгариши фақат денгиз
сатҳидан бир оз баланд жойларда, хусусан Ҳинд океани соҳилида кузатилади. Баландга кўтарилган сари температура мўътадилроқ бўла боради. Температуранинг суткалик ўзгариши ортади, лекин йиллик амплитуда катта бўлмайди. Тоғларда 2000 м дан баландда температура 0° дан паст бўлади, 3500 м дан баландда қор ёғади, энг балаад массивлардарувензори, Кения ва Қилиманжарода анчагина майдонларни абадий қор ва музликлар қоплаган.
Ички районларда ёғин экваториал режимга эга-йилига икки марта ёғин энг кўп ёғадиган давр ва бу даврлар оралиғида икки марта ёғин нисбатан кам ёғадиган даврлар бор. Баланд массивларнинг ғарбий ёнбағирларида ёмғир энг кўп тушади, чунки жануби-ғарбий муссонлар келтирган ёмғир шу ерда тутилиб қолади.
Ўлканинг Ҳинд океанига яқин шарқий қисмида атмосфера циркуляцияси ва ёғин тақсимланиши шароити бошқача. Ҳинд океани устида йил бўйи пассат зсиб туради. Шимолий ярим шарда ёз бўлганда жануби-ғарбий пассат кучаяди, бу пассатнинг таъсир этиш зонаси экватор томон сурилади ва бу ерда муссон шаклини олади. Ўлканинг бутун шарқий чеккасида кескин ажралиб турадиган сернам даврнинг бўлиши ана шунинг оқибатидир. Ана шу даврда баланд массивларнинг шарққа қараган ёнбағирларида ёғин айниқса кўп тушади. Экватордан шимолда шимоли-шарқий пассат таъсири сезилади. Бу пассат жанубий яримшарда ёз бўлган пайтда эсади ва ноябрьмарт ойларида сернам даврнинг бўлишига сабаб бўлади. Йилнинг қолган даврида ҳаво анча қуруқ бўлади.
Шарқий Африка тоғлигидан Африканинг асосий сувайирғичи ўтади. Конго ва Нил дарёлари ва уларнинг йирик ирмоқлари, Замбези дарёсининг ирмоқлари ва Ҳинд океанига қуйиадиган бошқа дарёлар ана шу ердан бошланади. Африкада энг катта ва чуқур ҳисобланган, дунёдаги энг катта бўлган кўллар ана шу тоғликдадир. Виктория, Танганьика, Ньяса кўлларининг катта миқдордаги суви маълум даражада иқлимга таъсир этади. Кўллардан қадимдан кемачиликда фойдаланилади.
Тоғликда суви океанга оқиб бормайдиган ботиқлар учрайди. Уларда ёзда қуриб қоладиган шўр кўллар-Натрон, Наиваша ва бошқалар бор. Қолдиқ кўллари бўлган энг катта берк ботиқ Рудольф кўлидан жануброқда бўлиб, Марказий рифт зонасининг бир қисмини эгаллайди. Яна бир берк территория Танганьика кўлидан шарқда жойлавдган. Кўлларнинг шўр бўлишини кучли минераллашган булоқлар фаолияти билан боғлиқ деб биладилар.
Эҳтимол, айрим кўл ботиқларининг пайдо бўлиши ва бошқа ҳавзалардан узилиб қолиши яқин геологик даврларда бўлиб ўтган тектоник ҳаракатлар оқибатидир. Кўпгина кўллар, жумладан Танганьика тарихий даврда ўз қиёфасини ўзгартириб турган. Тектоник ҳаракатлар оқибатида бу кўллардан баъзилари (масалан, Ньяса кўли) сатҳи анчагина ўзгарганлиги маълум.
Тоғ рельефи ва турли жойга турлича ёғин тушиши оқибатида тулроқ ва ўсимликлар хилма- хил. Ўсимлик қопламида саванналар, тропик даштлар ва парк типидаги ўсимликлар асосий ўрин тутади. Парк типидаги ўсимликлар деганда кичик-кичик дарахтзорлар ва галереяли ўрмонлари бўлган ўтлоқ майдон тушунилади. Сернам тропик ўрмонлар бошқа ўсимлик формацияларига нисбатан жуда кам жой эгаллайди. Бундай ўрмонлар фақат баланд тоғ массивларининг этакларида ва нам келтирувчи шамолларга рўпара бўлган ёнбағирларнинг қуйи қисмларида учрайди. Бундай ўрмонларнинг катта массивлари ғарбда бўлиб, Конго ҳавзаси ўрмонлари билан қўшилиб кетган. Виктория кўлининг шимоли-ғарбий ооҳилини ҳам ўрмонлар қоплаган. Рувензори, Кения ва Килиманжаро этакларини ўрмон қоплаган. Шарқий соҳилда ўрмонлар асосан, дарё бўйларида ва қирғокда яқин оролларда учрайди.
Тахминан 1200 м баландликда оернам ўрмон аста-секин ўз таркибйни ўзгартиради ва 2000 м гача тоғларда парк ландшафти устун туради. Бундай ерларда ўтлоқ майдонлар орасида чакалакзорлар учрайди. Бу минтақада иқлим мўътадил ва тупроқ унумли бўлганидан одатда аҳоли зич яшайди. Юқорироқда тоғлар лианали ва эпифитли қалин тоғ ўрмонлари билан қопланган. Тахминан 3000 м баландликда ўрмонлар ўрнини мураккаб гуллилар ўсадиган ўтлоқлар олади, 4 800 м баландликдан доимий қор ва музликлар минтақаси бошланади. Қор ва музликларнинг- майдони сезиларли даражада қисқариб бормоқда.
Баъзи бир районларда кўллар ва секин оқадиган дарёлар бўйларида Оқ Нил котловинасидаги каби ботқоқ ўсимликлари ўсади. Бу ўсимликлар чий, қамиш ва папирус ўсимликларидан иборат бўлиб, унда-бунда амбач дарахти кўтарилиб туради. Денгиз ооҳилшинг айрим қисмларида ва
дарёларнинг дедьталарида ҳам шундай ўсимликлар ўсади.
Шарқий Африка тоғлигида ксерофил ўсимлик типлари айниқса катта майдонни эгаллаган. Ички районларда акация, мимоза, юлғун ва иҳрож чакалаклари катта майдонларни эгаллаган. Бундай чакалаклар орасида ўтлоқ майдонлар учрайди. Типик саванна ва парк ўрмоклари ҳам каттагина майдонларни ишғол қилган.
Ҳайдаш учун янга ерлар очиш ва тупроқни кул билан ўғитлаш мақсадида ўсимликларни ёндирадилар. Бу эса ўсимлик турларининг ўзгаришига ва қашшоқлашишига олиб келмоқда.
Шарқий Африка тоғлиги ўзининг бой ва хилма-хил фаунаси билан машҳур. Маймунлар, филлар, жирафалар, каркидонлар, буйволлар, зебралар, антилопалар чексиз саванна ва ўрмонлардан бой озиқ топади. У/симликхўр ҳайвонлар бўлгани учун йиртқичлар ҳам кўп. Булар орасида арслонлар, қоплонлар бор. Дарё ва кўл бўйидаги чакалакларда ва сув ҳавзаларида бегемотлар, тимсоҳлар яшайди, сон-саноқсиз маҳаллий ва келгинди қушлар уя қўяди. Қуруқроқ ерларда калтакесаклар ва илонлар кўл.
Узоқ вақт давомида ҳайвонларнинг цирилиши ҳайвонлар сонининг қисқариб кетишига ва баъзи бир турларнинг деярли қирилиб кетишига олиб келган. Шарқий Африка мамлакатларида ёавойи фаунани муҳофаза қилиш ва энг қизиқарли табиий ландшафтларни сақлаб қолиш соҳасида ишлар қилинмоқда. Ана шу мақсадда Шарқий Африкада бутун дунёга машҳур миллий парклар ва қўриқхоналар барпо этилган.
Рувензори тоғ массиви, кўллар, иссиқ булоқларни ўз ичига оладиган Қиву миллий паркида (Заир) ўрмонлар, саванналар вулканли районларнинг ландшафтлари ва бой ҳайвонот дунёси қўриқланмоқда. Жанубдаги қўриқхоналарда тоғ гориллалари яшайди. Руанданинг Танзания чегарасидаги Кагера миллий парки, Танзаниянинг қўриқхоналари ва миллий парклари Серенгети, қадимги Нгоронгоро вулкан кратери, Килиманжаро вулкан массиви ва бошқалар қўриқланадиган территориялардир.



Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling