Кенинги иккинчи


Download 0.93 Mb.
bet2/18
Sana05.11.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1748995
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Извлеченные страницы из Т.В. Материклар табиий географияси

АФРИКА ҚИРҒОҚЛАРИДАГИ ОКЕАНЛАР


Африка қирғоқларини Атлантика ва Ҳинд океанлари ўраб туради. Атлантика океани Африка қирғоғи яқинида йирик қўлтиқ - Гвинея қўлтиғини ҳосил қилади. Африканинг кам парчаланган ғарбий қирғоқлари бўйлаб камбар (эни 100 км гача бўлган) материк саёзлиги полосаси чўзилган. Бу саёзликнинг тик ёнбағри сув ости платоларига ва уларни ажратиб турган ботиқларга тик тушиб борган. Ўрта Атлантика тизмасидан шарқда Африка рўпарасида чуқурлиги 3000 м дан 7200 м гача бўлган. Канар, Яшил Бурун, Гвинея, Ангола, Кап ва Агульяс котловиналари жойлашган. Котловиналарнинг туби текис бўлиб, айрим жойларда тоғлар кўтарилиб туради. Бу тоғларнинг вулканлардан иборат тепалари сув юзасида Канар ороллари, Яшил Бурун ороллари ва бошқа оролларни ҳосил қилган. 22° ж. к. яқинида Ангола котловинаси билан Кап котловинаси орасида Африка қирғоқларига сув ости Кит тизмаси ёндашиб келган.
Атлантика океанининг Африка қирғоқлари яқинида шимолийва жанубий ярим шарларнинг пассатҳаво циркуляцияси асосий ўрин тутади. Натижада ҳар иккала.ярим шар оқимларидак мураккаб берк системалар вужудга келади. Шимол ва жанубда юқори кенгликлардан экватор томонга совуқ оқимларканар ва Бенгела оқимлари оқиб келади. Бу оқимлар шимолий ва жанубий айланма оқимларнинг шарқий тармоқлари бўлиб, Африканинг ғарбий қирғоқларига анча совуқ сувлар оқиб келади. Бенгела оқими эса айниқса кучли, унинг таъсири экваторгача сезилади. Африканинг ғарбий қирғоқлари бўйлаб доимо эсиб турадиган жанубий йўналишдаги шамоллар океаннинг юзасидаги сув қатламини суриб кетади, натижада океан остидан совуқ сувлар юзага чиқиб, экватор томонга тўхтовсиз оқиб туради. Шимолий айланма оқимнинг жанубий қисми ва жанубий айланма оқимнинг
шимолий қисми Шимолий ва Жанубий Пассат оқимларини ҳосил қилади. Бу оқимлар ўзлари бошланган жойда Африка қирғоқларида Канар ва Бенгела оқимларининг давоми бўлиб, уларнинг суви нисбатан совуқ. Бу оқимлар ҳар иккала ярим шарда қишда анча кучли ва доимий бўлади. Оқимнинг вертикал қалинлиги 300 м дан ошмайди. Пассат оқимларнинг тармоқлари Африка қирғоқларидан ғарбга томон оқади. Бу оқимлар орасида ғарбдан шарққа қараб экваториал тескари оқимҳаракат қилади, бу оқимнинг шарқий қисми Гвинея оқими деб аталади.
Оқимлар Африка қирғоқлари яқинидаги юза сувлар температурасига каттагина таъсир этади ва ҳароратнинг экватордан шимол ва жанубга томон пасайиб бориш умумий қонуниятини ўзгартиради. Совуқ оқимларнинг аниқ сезилиб туриши ва океан остидан совуқ сувларнинг юзага кўтарилиб чиқиши натижасида Африка қирғоқлари яқинида айниқса экватордан жануброқда сув температураси шу кенгликлардаги сувларнинг ўртача температурасидан (тахминан, 5 - 7°С) паст. Масалан, Жанубий Пассат оқими бошланадиган жойда августда сув температураси +22, +25°С бўлади. Гвинея қўлтиғининг суви +28°С гача қизийди. Африканинг шимоли-ғарбий қирғоқлари яқинида ўртача йиллик температура +20°С, жануби-ғарбий қирғоқларида эса + 15°С бўлади. Қишда эса сув температураси пасайиб +12°С га тушиб қолиши мумкин. Атлантика океанининг Африка қирғоқлари яқинидаги сувнинг шўрлиги нормал океан сувининг шўрлигига яқин бўлади. Пассат чўллари рўпарасида жойлашган (айниқса, Саҳрои Кабир рўпарасидаги) акваториялар бундан мустаснодир. Бу ерларда сувнинг шўрлиги 37 ‰ га етади, Азор оролларидан жануби-ғарбда эса 37,9 ‰ га етади. Бу Дунё океанининг очиқ қисмидаги энг шўр жойдир.
Африкани шарқ ва жанубдан ўраб турган Ҳинд океанининг шимоли-ғарбий қисми Гондвананинг парчаланиб кетиши натижасида бўр давридан кейин пайдо бўлган. Бу қисм тубининг ласт- баландлиги ва жуда чуқурлиги билан характерланади. Океаннинг қолган қисмларидан унинг ана шу шимоли-ғарбий қисми сув ости Арабистон-Ҳиндистон тизмаси билан ажралиб туради. Бу ерда чуқурлиги 5000 метрдан ортиқ бўлган котловиналар (Сомали, Мадагаскар, Мозамбик котловиналари жойлашган. Котловиналарни ажратиб турадиган сув ости тизмаларининг тепалари вулкан ва маржон ороллари (Москарен ороллари ва бошқалар) шаклида сув юзида кўтарилиб туради. Баъзи бир тизмалар ер пўстининг материк типидан иборат бўлиб, қадимги Гондвана структураларининг қолдиқларидир.
Ҳинд океанининг шимолий ва шимоли-ғарбий қиемларидаги оқимлар системаси субэкваториал ва тропик минтақаларнинг пассат ва муссон циркуляцияси билан белгиланади. Экватордан жанубда Африка қирғоқлари бўйлаб Мозамбик илиқ оқими ва Игна бурни илиқ оқими ўтади. Игна бурни илиқ оқими Дунё океанидаги энг доимий ва кучли оқимлардан биридир. Бу оқимлар Жанубий Пассат оқимидан ҳосил бўлади ва қиш даврида жанубий яримшарда Жануби-шарқий Африка қирғоқлари яқинида температуранинг +20°С ва ундан ҳам кўпроқ қизиб кетишига сабаб бўлади. Экватордан шимолда Сомали муссон оқими ҳаракат қилади. Бу оқим ёзда шимолий ярим шарда жанубий ярим шардан анча совуқ сув олиб келади, қишда эса шимолдан анча илиқ сувлар келтиради. Умуман олганда, Ҳинд океанида 10° ж. к. дан шимолда сув температураси анча чуқургача йил давомида юқори бўлиб туради. Май ойида сув, айниқса, илиқ (+27, +29°С) бўлади. Африка қирғоқлари яқинида сувнинг шўрлиги 35 - 36 ‰ дир.



Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling