Кенинги иккинчи


Download 0.93 Mb.
bet5/18
Sana05.11.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1748995
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Извлеченные страницы из Т.В. Материклар табиий географияси

ИЧКИ СУВЛАРИ


Африка йиллик оқим умумий ҳажмига кўра (5 400 км3) Евросиё ва Жанубий Америкадан сўнг учинчи ўринда ва сув оқими қатлами қалинлигига кўра (180 мм) Австралия билан Антарктидани истисно қилганда, барча материклардан кейинда туради.
Африка материгининг бош сувайирғичи унинг энг баланд кўтарилган шарқий чеккасидан ўтади, шунинг учун ҳдм қитъа ер юзасининг 1/3 қисмидан кўпроғидан оқим Атлантика океанига томон оқади, атиги 1/6 қисми Ҳинд океанига, Ўрта денгизга эса ундан ҳам кам оқади. Африка ер юзасининг тахминан 1/3 қисмидан (тахминан 9 млн. км2) океанга сув оқиб келмайди, булар ички ҳавзаларга киради ёки умуман оқар суви йўқ.
Материк территориясида оқар сувлар жуда нотекис тақсимланган. Шу билан биргаликда оқар сувларнинг тақсимланиши ва режими ҳам материкнинг муайян қисмида ёғинларнинг миқдорига ва режимига чамбарчас боғлиқ. Африкада қор ва музликлар дарё ва кўлларнинг тўйинишида жуда кам роль ўй-найди. Дарё ва кўлларнинг тўйинишида ёғин сувлари асосий роль ўйнайди. Экватор атрофларидаги районларда дарёлар йил бўйи бир текисда тўлиб оқади. Бунда дарёларда сувнинг кам бўлиш даври деярли сезилмайди. Лекин, зенит ёмғирлари таъсирида йилига икки марта дарёлар тошади.
Субэкваториал иқлимли областларда (Судан, Конго котло-винасининг жанубий қисми ва бошқалар) оқим ёз пайтида кес-кин кўпаяди ва дарёларнинг сув сарфи ортади. Материкнинг шимоли- ғарбий ва жануби-ғарбий- чеккаларида дарёларда дйе қиш пайтида, ҳар иккала яримшарда қишки циклон ёмғирлари ёққан пайтда кўпаяди.
Ёзда сув сарфи кўп бўладиган область билан қишда сув сарфи кўп бўладиган область орасида умуман доимий сув оқими бўлмайдиган кенг территориялар бор. Шимолий яримшардаги Саҳрои Кабир ва жанубий яримшардаги Калахари чўлининг анча қисми ана шундай ўлкалардир. Бу ерларда умуман оқар-сув йўқ, уларда қуруқ ўзанлар кўп бўлади, бу ўзанларда баъзан бўлиб қоладиган тасодифий ёмғирлардан сўнг қисқа вақтдагина сув бўлади.
Африканинг ҳозирги вақтда қурғоқчил областлари учун характерли бўлган қуруқ ўзанларнинг ҳамда қуруқ ботиқларнинг кўп бўлиши бу ерда бир замонлар иқлим анча сернам бўлганлигидан дарак беради. Марказий Осиё ва Арабистон яриморолидаги каби бу ерда сўнгги плювиал давр шимолий яримшарнинг юқори кенгликларида рўй берган сўнгги музлик даврига тўғри келади.
Африканинг деярли барча катта дарёлари ясси тоғликлар ва тоғ тизмалари билан океаклардан ажралиб қолган кенг котловиналарга сув беради. Бу тоғлар Африка платформасининг чекка қисмларида яқин геологик даврларда рўй берган тектоник ҳаракатлар натижасида кўтарилган. Ана шу тоғлар кўтарилганда эрозион ҳаракат кучайган ва кўпгина дарёларнинг водийларида йирик шаршаралар ва остоналар пайдо бўлган, Булар эса кемачиликка халақит беради ва Африка дарёларининг транспортдаги аҳамиятини жуда пасайтиради.
Африкадаги кўл котловиналарининг кўпчилиги ҳам тектоник процесслар натижасида пайдо бўлган.
Нил Африканинг энг узун дарёси (6 671 км) бўлиб, ҳавзасининг майдони 2 870 минг км2. Асвон шаҳри яқинида ўртача сув сарфи 2 600 м3/сек, лекин айрим йилларда сув сарфида фарқ бўлиб, 500 м3/секдан 15 000 м3/секгача ўзгариб туради.
Ҳавзасининг табиий шароити хусусияти ва гидрографик режими характери ҳамда шу дарё водийсида яшайдиган халқларнинг ҳаётидаги аҳамиятига кўра Нил дарёси дунёдаги энг ажойиб ва ўзига хос дарёлардандир.
2 000 метрдан кўпроқ баландликдан, Шарқий Африка массивларининг биридан, экватордан
жанубда бошланадиган ва Виктория кўлига қуйиладиган Қагера дарёси Нилнинг боши ҳисобланади. Кўлдан бу дарё Виктория Нил номи билан оқиб чиқади. Киога кўли орқали оқиб ўтади ва Альберт кўлига қуйилади. Бу кўлдан сўнг Альбертнил деб аталади. Ана шу масофада дарё тоғлар орасидан ўтади ва серостона, бир неча шаршаралар ҳосил қилади. Энг катта Мерчисон шаршарасининг баландлиги 40 м га етади.
Тоғлар орасидан Баҳр ул - Жабал, яъни “Тоғлар дарёси” номи билан чиқиб, кенг ва ясси котловинага кириб келади. Шундан сўнг Нил секин оқа бошлайди ва ўзанида шохобчаларга бўлинади. Ана шу қисмда дарёга энг йирик ирмоқлардан Баҳрил-Ғазал (Оҳулар дарёси) ва Собат дарёси қуйилади. Собат дарёси тоғлардан сариқ рангли лойқа сув келтиради, чунки сув таркибида кўп миқдорда лойқа бўлади. Собат дарёсидан қуйида бу дарё Оқ Нил (Баҳрил-Абъёд) деб аталади. Хартум шаҳри яқинида Оқ Нил Кўк Нил (Баҳрил-Азрак) билан қўшилади ва шу ерда Нил номини олади (арабча номи Ал-Баҳр: денгиз). Кўк Нил Оқ Нилга нисбатан анча қисқа, лекин Хартум шаҳридан қуйида Нил дарёси режимининг таркиб топишида Кўк Нил катта роль ўйнайди. Кўк Нил Эфиопия тотлигидаги Тана кўлидан бошланади. Нил дарёсига энг сўнгги серсув Атбара ирмоғи ҳам ана шу Эфиопия тоғлигидан оқиб келади. Атбара қуйилгандан кейин Нил қаттиқ қум тошлардан тузилган платони кесиб ўтади ва бир қанча остоналар ҳосил қилади. Хартум шаҳри билан Асвон шаҳри оралиғида олтита остона бор.
Асвон шаҳридан қуйида Нил дарёси эни 20-50 км ли водийдан оқади, бу в.одий антропоген давр , бошларида Ўрта денгизнинг қўлтиғи бўлган. Нил водийси тобора ўсиб бораётган дельта билан тугайди. Бу дельта аста-секин дарё оқизиқлари билан тўлиб бораётган бухта ўрнида вужудга келган. Дельта майдони 24 000 км2.
Нил дарёси Шимолий Африкада ўз сувларини Ўрта денгизга етказиб борадиган ва ҳаётсиз чўлда ҳаёт манбаи ҳисобланадиган ягона дарёдир. Жанубий ўлкаларда ёғадиган ва йнинг бош қисмларига сув берадиган ёғинлар ҳисобига Нил дарёсида доим сув бўлади. Оқ Нил экваториал минтақада бошланиб, бутун йил давомида ёғадиган ёмғирлардан сув олади. Дарёнинг юқори оқимларида сув жуда кўп ва деярли ҳамма вақт бир хил бўлади, чунки бу ердаги кўллар сув миқдорини тартибга солиб туради. Лекин, Юқори Нил котловинасида кўп миқдорда сув буғланишга сарф бўлади ва Хартум шаҳридан қуйида Нил дарёсининг тўйинишида Оқ Нил Кўк Нилга нисбатан кўпроқ роль ўйнайди. Чунки Кўк Нил Эфиопия тоғлигида ёққан ёзги ёмғирлардан сўнг кўплаб сув (умумий сув сарфининг 60-70%) олиб келади. Нил дарёсининг қуйи оқимида сув энг кўпайганда энг камайгандагига нисбатан тахминан 5 марта кўп бўлади. Нил қуйи оқимида тошиб бутун водийни босади. Қохира шаҳри яқинида сув 8 метрдан кўпроқ кўтарилади. Нил дарёсининг Эфиопия тоғлигидан бошланадиган ирмоқлари кўплаб лойқа келтиради, у дарё тошганда чўкади.
Баланд Асвон тўғони қурилишига қадар кўпдан-кўп остоналар бўлганидан Нил дарёсида бошдан-оёқ кема бемалол қатнай олмас эди. Остоналар яқинида бутун йил давомида фақат қайиқлардагина сузиш мумкин эди. Хартум билан Жуба, Асвон билан Қохира, Қохира билан Нил қуйилиши орасидагина доимий кемалар қатнай олар эди.
Нил дарёсига бир неча тўғонлар ва сув омборлари қурилди, бу бутун йил давомида дарёнинг сув сарфини тартибга солиб туришга имкон беради. Яқин вақтларгача Асвон шаҳри яқинидаги тидроузел пахта далаларини суғориш учун энг йирик иншоот ҳисобланар эди. Бйроқ бу эскирган гидроиншоотлар муҳим хўжалик проблемаларини-экин майдонларини кенгайтириш, ар-зон энергия олиш ва бошқа муаммоларни ҳал қила олмас эди. Эндиликда Собиқ Иттифоқ ёрдамида Нил водийсига Асвон шаҳри яқинида янги катта тўғон қурилди. Суғориладиган ерлар майдони ана шу тўғон туфайли 1/3 марта кўпайди, мамлакат экономикасини тараққий эттириш учун зарур бўлган электро-энергия ишлаб чиқарилмоқда ва кемачилик учун шароит яхшиланди.
Конго дарёси Африка дарёлари орасида узунлиги жиҳатидан иккинчи ўринда туради. Лекин ҳавзасининг майдони ва серсувлиги жиҳатидан Конго Африкада биринчи ўринда ва дунёда Амазонка дарёсидан кейин иккинчи ўринда туради.
Луалабу ва Чамбези дарёлари Конгонинг боши ҳисобланади. Дарёнинг узунлиги биринчи дарё бошидан ҳисобланганда 4 320 км, иккинчисидан эса 4700 км, ҳавзасининг майдони тахминан 3,7 млн. км2 (бошқа бир маълумотларга кўра 3,8 млн. км2). Қуйилиш жойида дарёнинг ўртача сув сарфи 40 000 м3/сек, яъни Нил дарёсининг ўртача сув сарфидан 15 мартадан кўпроқ
катта.
Конго дарёси шимолий ва жанубий яримшардан оқиб экваторни икки марта кесиб ўтади. Атлантика океанига қуйилаверишда Африка платформасининг баландроқ кўтарилган чекка қисмини кесиб ўтади.
Танганика кўлига сув берадиган Лукуга дарёси, Убанги, Қасаи дарёлари Конгонинг йирик ирмоқларидир.
Конго ва унинг ирмоқларининг юқори оқими чекка платолар ва тоғларни кесиб ўтиб, остоналар ва шаршаралар ҳосил қилган. Дарё экватор яқинида еттита шаршара ҳосил қилган. Бу шаршаралар тадқиқотчи Стэнли номи билан аталган. Конгонинг юқори оқими Стэнли шаршаралари билан тугайди. Конго дарёси ўрта оқимида котловина доирасида кенг водийда секин оқади. Баъзи бир жойларда дарё ўзани эни 20 км тача етадиган кўлларга ўхшаб ёйилиб оқади. Ана шу қнсмида Конго дарёсига энгйирик ирмоқлар қуйилади. Конго қуйи оқимида кристалли тоғ массивини кесиб ўтиб, яна қатор (ҳаммаси бўлиб 32 та) шаршара ҳосил қилади. Бу шаршаралар Лививгистон шаршаралари деб аталади. Конго дарёси соҳил бўйи текислигига оқиб чиқади. Заир Республикаси территориясида Конго дарёси Заир деб аталади.
Дарё қуйилиш жойида тармоқларга бўлинади ва кенг ҳамда чуқур эстуарий билан тугайди. Атлантика океанида Конго дарёсининг ўзани сув тагида қирғоқдан 150 км гача давом этиб, сув ости жўягини ҳосил килган. Конго дарёси олиб келадиган кўп миқдордаги сув натижасйда океанда бир неча ўн километргача бўлган масофада сув чучук бўлади.
Конго дарёсининг жуда серсув бўлишига сабаб шуки, дарёнингҳавзаси экватор атрофларирида жойлашган ва унинг шимолий ҳамда жанубий яримшарлардан келадиган ирмоқлари йилнинг турли фаслларида ёғин кўл бўладиган ерлардан ўтади. Шимолий ирмоқлар Конго дарёсита март ойидан ноябрь ойигача асосий сувни олиб келади. Конго дарёсининг ўрта ва қуйи оқимида сув сарфи аста-секин орта бориб, октябрь-ноябрь ойларида максимумига етади. Янада серсув бўладиган иккинчи максимум жанубий яримшардаги ёмғирлар билан боғлиқ бўлиб, февраль-апрель ойларига тўғри келади.
Тошқин пайтида Конго дарёси ўрта оқимида сув қирғоқлардан четга чиқади ва бир неча юз квадрат километр масофада котловинанинг ясси ер юзасини сув босади. Сув сарфи энг камайган вақтларда Конго ва ирмоқларининг сув сатҳи барибир жуда баланд бўлади.
Конго ҳавзасининг барча дарёлари жуда катта сув энергияси запасларига эга. Бироқ, бу энергиядан жуда кам миқдорда фойдаланилади. Фойдали қазилмалар қазиб чиқариладиган энг муҳим Катанга районида бир неча гидроэлектростанциялар қурилган.
Конго дарёси ва ирмоқларининг кемачиликдаги аҳамияти кўпдан-кўп остоналар ва шаршаралар туфайли анча пасаяди. Шунга қарамасдан, Конго системасида кема қатнайдиган қирққа яқин дарё бор ва кема қатнайдиган сув йўлларининг умумий узунлиги 14 000 километрга етади. Киншаса билан Кисангани оралиғи Конго дарёсининг кема энг кўп қатнайдиган қисмидир. Дарёнинг қуйи оқимида остона ва шаршаралар бор жойларда айланма темир йўллар қурилган.
Нигер дарёси узунлиги ва ҳавзасининг майдони жиҳатидан Конго ва Нил дарёларидан кейинда туради. Шунга қарамасдан, Нигер Ер шаридаги йирик дарёлардандир. Нигер дарёсининг узунлиги 4 160 км, ҳавзасининг майдони 2 млн. км2 га яқин. Унинг ўртача йиллик сув сарфи Нил дарёси сув сарфидан анча кўп (12 000 м3 сек). Нигер дарёси Шимолий Гвинея қирларидан 900 м баландликда бошланади. Дарё боши океандан атиги бир неча ўн км узоқдадир. Бу ердан Нигер дарёси дастлаб шимоли-шарққа қараб оқади, сўнгра Саҳрои Кабир чегарасида эса ўз оқимини кескин ўзгартиради ва жануби-шарққа бурилади. Ҳавзасининг ана шу қисмида Нигернинг жуда катта ички дельтаси жойлашган. Бу дельта қадимги сув ҳавзаси мавжуд бўлган даврда пайдо бўлган. Бу сув ҳавзасига Нигернинг юқори оқими қуйилган.
Дарё Гвинея қўлтиғига қуйилар экан, кенг дельта ҳосил қилган. Нигернинг энг йирик ирмоғи Бенуэ қуйи оқимда чап томондан қуйилади. Юқори ва қуйи оқимида Нигер серостона, қуйи ва ўрта оқимида эса текисликдан ўтади.
Дарё режимининг хусусиятлари шунга боғлиқки, унинг юқори ва қуйи оқимлари ёғинга бой ўлкалардан бўлиб, ўрта оқими ҳавзаси жуда қурғоқчил ва буғланиш кучли. Қуйи оқимида Нигер икки марта тошади, ўрта ва юқори оқимида бир марта тошади. Юқори оқимида тошқин ёзги ёмғирларга боғлиқ бўлиб, июндан сентябргача давом этади ва қуйи оқимига қараб оқиб боради.
Ўрта оқимида сув сатҳи аста-секин кўтарилади, Нигер ёйилиб оқади, асосий ўзан ёнидаги кўпдан-кўп шохобчаларга ва қуруқ ўзанларга сув тўлади. Иқлим қуруқ бўлганида ўрта оқимида кўп сув буғланишга сарф бўлади ва қуйи оқимида бу тош-қин тахминан январь ойида бир оз сезилади. Бундан ташқари қуйи оқимида ёзги ёғинлар туфайли яна бир марта дарё тошади.
Саҳрои Кабир чегарасида Нигер суғоришда жуда катта аҳамиятга эга. Бу ерда бир неча тўғон каналлар қурилган ва йирик шоликорлик райони бунёдга келган.

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling