Кенинги иккинчи
Download 0.93 Mb.
|
Извлеченные страницы из Т.В. Материклар табиий географияси
Кап тоғлари
Майдони жиҳатдан Африканинг энг кичик табиий географик ўлкаси ҳисобланган бу территория Бенгела оқими таъсирида совиб турадиган океан соҳилида, ёзи қуруқ субтропик иқлим ўлкасида жойлашганлиги, рельефининг жуда пасти-баланд бўлганлиги, ўзига хос флораси туфайли табиий шароити жуда ўзига хосдир. Кап тоғ системаси Африканинг жануби-ғарбий ва жанубий соҳили бўйлаб бир-бирига параллел чўзилган ўртача баландгикдаги кўпдан-кўп қисқа, антиклинал тизмалардан иборатдир. Бу тизмалар қуйи палеозойнинг қаттиқ жинсларидан таркиб топган бўлиб, герцин цикли даврида бурмаланган ва анча кенинги кўтарилишлар натижасида қайтадан яшарган, рельефи палахсали бўлиб, энг баланд жойи (2 300 м дан баландроқ) шимолда, Эварт тоғлардадир. Тизмалар орасида синклинал депрессиялар жойлашган. Бундай депреосиялардан энг каттаси кичик Карру ботиғи деб аталади. Кенгроқ Катта Карру депрессияси Кап тоғларини Жанубий Африка ясси тоғлигининг Буюк жарлигидан бўлиб туради. Кап системасининг жанубий қисми соҳилдаги текислик орасида юк-салиб турадиган кичик-кичик айрим тизмалар ва массивларга бўлиниб кетади. Жануби-ғарб ва жанубда тоғлар қулай бухталари бўлган соҳилга бурчак ҳосил қилиб яқинлашиб келган. Унча баланд бўлмаган Супа тоғнинг этагидаги ана цгундай бухталардан бирида Жанубий Африкадаги энг катта ва энг чиройли шаҳар ҳамда порт Кейптаун жойлашган. Кап ўлкаси, хусусан унинг ғарбий соҳилида ёғин-сочин Ўрта денгиз бўйи режимида бўлиб, ёғиннинг кўйчилик қнсми қишда ёғади, ёзи эса қуруқ келади. Емғир ёғиши апрелда бошланади ва июндан сентябрь охиригача, айниқса кўп бўлади, сўнгра тугайди, чунки сернам ғарбий шамоллар ўрнига субтропик антициклон келади. Кап областида сернам мавсумнинг охири Жанубий Африканинг бошқа қисмларида шу мавсум бошланган даврга тўғри келади. Деярли ҳеч жойда йилига 750 мм дан ортиқ ёмғир ёғмайди ва энг баланд тизмаларнинг ғарбий ёнбағирларидагина 1000 мм дан ортиқ ёғин тушади. Ички ботиқлари, хусусан, Кичик Карру ботиғи жуда қурғоқчил (йиллик ёғин 150- 300 мм) бўлиб, деҳқончилик учун яроқсйз. Ҳатто шарқдаги соҳил текислигида ҳам 400 мм дан ортиқ ёғмайди ва бу ерда ерларни суғориб деҳқончилик қилишга тўғри келади. Кап ўлкаси Жанубий Африканинг қолган қисмидан ёғин-сочин режимига кўрагина эмас, балки Кап флораси деб аталадиган ўзига хос Ўсимликлари билан ҳам фарқ қилади. Бу ўсимликлар ташқи қиёфаоига кўра Ўрта денгиз бўйи флорасига ўхшайди. Бу районда вересклар, протейлар ва рўтлар оилаларидан бўлган кул ранг ва кўкиш-яшил майда баргли бутазорлар кўпчиликни ташкил қилади. Унда-бунда, хусусан океанга қараган ёнбағирларда қарағай ва ёввойи мевали дарахтлардан иборат сийрак ўрмонларнинг кичик маосивлари учрайди. Бутазорлар ва ўрмонлар орасидаги катта майдонларда пиёзбошлилар, илдизмевалилар ва илдизтанлилардан иборат ўтлар билан қопланган. Бу ўтлар амариллислар, гулсапсарлар, орхидеялар ва лабгуллилар оилаларидандир. Бўзночлар, цинерариялар ва бошқа мураккаб гуллилар ҳам характерлидир. Хилма-хил деқоратив ўсимликлар ана шу ердан бутун дунёга тарқалган. Европадан Кап ўлкаоига кўпгина маданий ўсимликлар: бошоқлилар, ток, зайтун, анжир, олма, нок ва бошқалар келтирилган. Ҳозирги вақтда табиий ўсимликлар, хусусан ўрмонлар ўрнини катта майдонларда экинлар эгаллаган. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling