Кичик кесим юзаси ва катта узунликка эга бўлган цилиндрик шаклдаги тоғ иншооти «қудуқ» деб аталади


ҚУДУҚЛАРНИ ИШГА ТУШИРИШ 9.1.Қатламни оқилона очиш технологияси


Download 196.91 Kb.
bet12/16
Sana24.12.2022
Hajmi196.91 Kb.
#1054191
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Қудуқлар

9. ҚУДУҚЛАРНИ ИШГА ТУШИРИШ

9.1.Қатламни оқилона очиш технологияси


мундарижа
Қудуқ курилишининг энг масъул босқичи якуний этапдир.
Бу боскичда маҳсулдор қатлам очилади, мустаҳкамловчи қувур туширилиб цемент эритмаси билан мустаҳкамланади, қудуқ туби тозаланиб, жиҳозланади ва қатламдан қудуққа нисбатан окимни таъминлаб қудуқ ўзлаштирилади; қудуқнинг бутун умр ишлаши уни кандай ишга туширилганлигига боғлиқ.
Қатлам босими, қатламнинг нефтьга тўйинганлиги ва бошқа бир қатор омилларга кўра бу қатлам турли усулда очилиши мумкин. Қайси усул кўлланилишидан катъий назар қатламни очишда қуйидаги талаблар бажарилиши керак:
1. Юкори босимли катлам очилганда қудуқда очиқ фаввора бўлиши олдини олиш;
2. Қатламнинг табиий сизилиш хоссалари сақлаб қолиниши;
3. Қудуқнинг узок муддат йўлдош сув ва газсиз ишини таъминловчи оралик (интервал) ни танлаш.
Танланган оралиқдаги маҳсулдор қатламни очишда қудуқ лойли эритма билан тўлдирилган бўлади.
Кўп ҳолларда қатламни нотўғри очиш натижасида ва лойли бурғилаш эритмаси фильтрати ғовакли муҳитга кириб бориши сабабли қудуқлардан саноат талабига мос маҳсулотни олиш имконияти бўлмайди.
Шунинг учун лойли эритма нефтьли асосда тайерланса қатламга углеводородли суюқлик сизилиб, тоғ жинсларининг коллекторлик хусусиятларини ёмонлаштирмайди.
Маҳсулдор қатламни очишдан олдин қудуқ нефть билан ювилса яна ҳам яхшироқ натижаларга эришиш мумкин.
Маҳсулдор қатлам ўқли, торпедали (снарядли) ва ўқсиз (кумулятив) перфораторлар ёрдамида очилади.
Перфорация тўри уюмнинг тузилишига қараб танланади.
Кам цементлашган кумтошлар учун ўқли перфорация қўлланилса, нисбатан мустаҳкам ва паст ўтказувчанли қатламларда снарядли перфораторлар қўлланилади.
Мустаҳкам тоғ жинсларини очишда кумулятив перфоратордан фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади.
Қатлам босими гидростатик босимдан юқори бўлган уюмларнинг зичлиги 2.1:2.2 г\см3 бўлган оғирлаштирилган лойли эритмалар ёрдамида очиш тавсия этилади.
Қатлам босими ва гидростатик босим тенг бўлса ва тоғ жинслари паст ўтказувчанли ва тез шишадиган лойли заррачалардан тузилган бўлса, нефтьли асосда тайёрланган лойли эритмадан фойдаланилгани маъкул.
Қатлам босими гидростатик босимдан паст бўлган ҳолларда зичлиги 0,2:0,3 г\см3 бўлган икки ёки уч фазали кўпикли эритмадан фойдаланиш мумкин.
Маҳсулдор қатламни очишда шунингдек суюқлик-қум аралашмаси ёрдамида перфорация килиш усулидан ҳам фойдаланилади.

Download 196.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling