Кичик кесим юзаси ва катта узунликка эга бўлган цилиндрик шаклдаги тоғ иншооти «қудуқ» деб аталади
Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш
Download 196.91 Kb.
|
Қудуқлар
8. Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш8.1. Бурғилаш ускуналаримундарижа Қудуқларни бурғилаш учун ишлатиладиган ускуналар асосан икки катта гуруҳга бўлинади: қудуқ ичидаги ускуналар: қудуқ, ташқарисидаги ускуналар. Қудуқ ичидаги ускуналарга бурғи, турбобур, бурғилаш қувурлари бирикмаси ва кичик қувур киради. Қудуқ ташқарисидаги ускуналарга дизеллар, превентерлар тўплами, чиғир, бурғилаш насоси, бошқарувчи штанга, бурғилаш шланги, вертлюг, ротор столи, ротор, бурғилаш минораси, лойли эритмани тайёрлаш ва тозалаш тизими ва бошқалар киради. Қувур ичидаги ускуналар билан яқиндан танишиб чиқамиз. Қудуқларни бурғилашда тоғ жинсини механик тарзда майдалаб, қудуқни чуқурлаштириб борувчи асосий асбоб бўлиб бурғи ҳисобланади. Тоғ жинсини қандай қилиб майдаланишига қараб бурғилар уч тоифага булинади: 1. Қирқувчи - синдирувчи бурғилар - асосан парракли бурғилар бўлиб, парраги бурғи айланадиган томонга қараб озгина қийшайтирилган бўлади. Бундай бурғилар юмшоқ тоғ жинсларини бурғилашда ишлатилади (8.1-расм). Майдаловчи – синдирувчи бурғилар - тоғ жинсини шарошкаларида жойлашга тишлар билан майдалашга асосланган. Тоғ жинсини майдалаш жараёни шарошкаларни ўз ўқи ва бир пайтда қудуқ ўқи атрофида айланиши натижасида бажарилади. Бундай бурғилар тоғ жинсини ҳам майдалаб, ҳам қирқиб қудуқни чуқурлаштириш жараёнини анча тезлаштиради. Бундай тоифадаги бурғилар ўртача қаттиқ, қаттиқ ва ўта қаттиқ емирилувчи ёки емирилмайдиган тоғ жинсларини бурғилашда ишлатилади. Қирқувчи – эговловчи бурғилар - тоғ жинсини майдалашнинг олмос доначалари ёки ўта мустаҳкам қилиб ишланган конуссимон ўзаклар орқали амалга оширади. Бундай бурғилар ўртача қаттиқ ва қаттиқ бўлган емирилувчи тоғ жинсларини бурғилаш учун ишлатилади. 8.1-расм. Икки паракли бурғи Бурғилар, шунингдек, бажарадиган вазифасига кўра уч турга бўлинади: қудуқ тубини ялписига бурғилайдиган; қудуқни фақат айлана четлари бўйлаб бурғилаб марказини бурғиламайдиган колонкали бурғилар; махсус вазифаларни бажарадиган бурғилар, масалан, қудуқ диаметрини кенгайтириш, қудуқ ичида ён томонга қараб тешик очиш, қудуқ ичида қолиб кетган бегона нарсаларни бурғилаш каби ишларни бажарадилар. Бурғи махсус ўзгартма орқали турбобурга, агар бурғилаш турбобур орқали амалга оширилаётган бўлса ёки агар бурғилаш ротор усули билан бажарилаётган бўлса тўғридан тўғри бурғилаш қувурлари бирикмасига уланади. ўзгартмалар бурғилаш қувурлари бирикмасида бурғидан то вертлюккача бўлган оралиқда ҳар хил элементларни бир – бирига улаш учун ҳам ишлатилади. ўзгартма устида турбобур бўлиши мумкин. Турбобур кўп босқичли турбинадан иборат бўлиб, ҳар бир турбинаси бир дона ротор ва бир дона статордан ташкил топган бўлади. Турбобурнинг ўқига бурғи ўзгартма орқали уланган бўлади.Турбобурнинг босқи паридан лойли эритма катта тезликда ўтиши натижасида турбобур ўқи (демак у билан бирга бурғи ҳам) катта айланма тезликка эга бўлади. Одатда турбобур бир, икки ёки уч босқичли қилиб тайёрланиши мумкин. Ҳар бир босқичдаги турбиналарнинг сони 12 тадан 48 тагача бўлиши мумкин. Агар бурғилаш жараёни ротор усули билан олиб борилаётган бўлса, бурғи ўзгартма орқали бурғилаш қувурлар бирикмасига уланади ва бурғилаш қувурлари бирикмасининг иккинчи учи яна ўзгартма орқали бошқарувчи штангага уланади. Бошқарувчи штанга деворлари қалин бўлган кесими хочсимон қувур бўлиб, вертлюгдан чиқаётган лойли эритмани бурғилаш қувурлари бирикмасига йўналтириш ҳамда ротор усули билан бурғилаш ишлари олиб борилганда, роторнинг айланма ҳаракатини бурғиловчи қувурлар бирнкмасига етказиб бериш учуи хизмат қилади. Бошқарувчи штангага вертлюг уланган бўлиб, унинг асосий вазифаси бурғилаш қувурлари бирикмасини кўтариб туриш ҳамда лойли эритмани бурғилаш шлангидан қабул қилиб бошқарувчи штангага узатиш учун хизмат қилади. Ўз навбатида вертлюг махсус илгаги орқали тал тизимига уланган бўлади. Тал тизими эса ўз навбатида осма чиғир, осма пўлат арқон ва устки чиғирдан иборат бўлиб, асосий вазифаси бурғилаш қувурлари бирикмасини кўтариб тушириш учун хизмат қилади. Юқорида санаб ўтилган ускуналар (тал тизимидан ташқари) ҳаммаси алоҳида - алоҳида бурғилаш ускуналари бўлиб, уларни бурғилаш ташкилотларига махсус буюртма орқали келтириш мумкин. Булардан ташқари ихчам ҳолда ишланган йирик блокли бурғилаш ускуналари мавжуд. Буларга бурғилаш минораси (тал тизими билан биргаликда), пўлат арқонли чиғириқ, ротор, лойли эритмани тозалаш тизими, ички ёнар двигатели ёки электродвигател ва бошқа бурғилаш учун керак бўладиган қўшимча ускуналари киради. Бундай бурғилаш ускуналар энг катта масса кўтара олиши билан бир - биридан фарқ қилади. Download 196.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling