Кичик кесим юзаси ва катта узунликка эга бўлган цилиндрик шаклдаги тоғ иншооти «қудуқ» деб аталади


Кўп ҳолларда мустаҳкамловчи сифатида девор калинлиги 7,5:12 мм ва диаметри 146:168 мм бўлган қувурлар ишлатилади


Download 196.91 Kb.
bet2/16
Sana24.12.2022
Hajmi196.91 Kb.
#1054191
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Қудуқлар

Кўп ҳолларда мустаҳкамловчи сифатида девор калинлиги 7,5:12 мм ва диаметри 146:168 мм бўлган қувурлар ишлатилади.
Қудуқнинг туби қисми конструкцияси унинг уюмда жойлашган жойи, қатлам тоғ жинсларининг литологик ва физик хоссалари, қатламнинг тепасида газ ва остида сув мавжудлиги ва бошка омилларга асосан танланади.





7.1- расмда антиклинал структурада қудуқларнинг жойлашиш схемаси келтирилган. Бу ерда қатлам босимини сақлаш мақсадида сув қисмига бурғиланган 1 - қудуқ тўла қалинлик бўйича очилади.
2 - қудуқ қатламнинг чекка сувларига якин жойлашганлиги сабабли уни нефть-сув туташ юзасидан юқорироқ қисми очилади.
Қатлам ости суви бўлмаган ҳолда қудуқни тўла қатлам қалинлиги бўйича очиш мумкин (3-қудуқ). Бу ҳолда бу қудуқ яна 8-10 метрга чукурлаштирилади ва бу қисм қатлам маҳсулоти таркибидаги кум заррачалари йигилишига мўлжалланган. Қудуқнинг бу кисми «зумиф» деб аталади.
Агар қудуқ газ дўпписига яқин қисмда жойлашган бўлса, бу қудуқ тубини шундай жиҳозлаш керакки, унинг маҳсулоти газ дўпписидаги газни олиб чиқмасин (4-қудуқ).
Қатламдан қудуққа нисбатан энг юқори оқим бу қатлам бурғиланиб бўлиб, унинг девори қувур билан мустаҳкамланмаган ҳолатда юз бериши мумкин (7.2.- расм). Бунда охирги мустахкамловчи қувур маҳсулдор қатламнинг устки қисмигача туширилиб цементланади. Қудуқ тубининг бундай конструкцияси қатлам мустаҳкам жинслардан тузилган ва унга газли ва сувланган қатламчалар бўлмаган ҳолларида кўлланилиши мумкин.
Аксарият ҳолларда маҳсулдор қатлам ҳам бутун қудуқ девори каби қувур билан мустаҳкамланади.
Маҳсулдор қатлам тез емириладиган тоғ жинсларидан тузилган бўлса, суюқлик оқими билан механик заррачалар олиб чиқилмаслиги учун эксплуатацион қувурнинг пастида маҳсус фильтр (сизғич) туширилади. Сизғичдаги тешиклар ва ёриқликлар диаметри шундай танланадики, механик заррачалар сизғич ортида қолсин.





Кўп ҳолларда қудуқ лойиҳа чукурлигигача бурғиланиб унга мустаҳкамловчи қувур тушурилади ва қувур ортки кисми цемент эритмаси билан мустаҳкамланади (7.2.б.- расм). Маҳсулдор катлам ўқли ёки кумулятив перфоратор ёрдамида тешилади. Бу операция «перфорация» деб аталади.



Download 196.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling