Кичик кесим юзаси ва катта узунликка эга бўлган цилиндрик шаклдаги тоғ иншооти «қудуқ» деб аталади


Download 196.91 Kb.
bet3/16
Sana24.12.2022
Hajmi196.91 Kb.
#1054191
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Қудуқлар

7.3 Қудуқ усти ускуналари


мундарижа
Қудуқнинг бажарадиган вазифаси ва ишлатилиш усули, кутиладиган қатлам босими ҳамда геологик шароитларга мос ҳолда қудуқ усти турлича жиҳозланиши мумкин.
Масалан, фаввора қудуғининг устки ускунаси қуйидаги вазифаларни бажариш учун хизмат қилади:
а) фаввора қувурлари ва мустаҳкамловчи қувур оралиғини герметизация килиш учун;
б) қудуқ устига тескари қарши босим уюштириш учун;
в) газ-суюқлик аралашмасини йўналтириш учун.
Фаввора қудуғининг усти қувур бошчаси ва фаввора арчасидан иборат. Қувур бошчаси мустаҳкамловчи қувурлар оралиғини герметизациялаш учун хизмат қилади.
Фаввора арчаси оқимни йўналтириш, қудуқ ишини назорат этиш ва бошқариш учун хизмат қилади.
Компрессор ва газлифт қудуқларининг устки ускунаси фаввора қудуқлари билан бир хил.
Чукурлик насоси усулида ишлайдиган қудуқларнинг устки қисмида тебратма дастгох ўрнатилган.


7.4. Қудуқлар ишини тадқиқот этиш


мундарижа
Қудуқларнинг жорий ҳолатини назорат этиш, улардан олинадиган маҳсулот миқдорини белгилаш ва уларнинг ишлаш технологик режимини тузиш мақсадида тадқиқот ишлари олиб борилади.
Қудуқларнинг тадқиқоти барқарор ва беқарор режимларда бажарилади.
Барқарор режимдаги тадқиқот қуйидагича бажарилади. Қудуқ анча вақт ўзгармас миқдорда ишлатилади. Бу муддатда қудуқнинг маҳсулот миқдори ва туб босими ўлчанади. Биринчи ўлчашдан сўнг маҳсулот миқдори ўзгартирилади (оширилади ёки камайтирилади). Бироз вақтдан сўнг қудуқ туби босими ўрнатилгач, ўлчовлар такрорланади. Бундай ўлчовлар камида 3-4 марта бажарилади.
Қудуқнинг ишлаш режимини ўзгартириш (маҳсулот миқдорини ошириш ёки камайтириш) бу қудуқнинг ишлатилиш усулига боғлиқ. Масалан, фаввора усулида ишлайдиган қудуқларда штуцер диаметрини ўзгартириб, компрессор усулида ишлайдиган қудуқларда ишчи агентининг нисбий сарфланишини ўзгартириб, чукурлик насоси усулида ишлайдиган қудуқларда тебратма дастгоҳ параметрларини ўзгартириб маҳсулот миқдорини бошқариш мумкин.

Download 196.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling