Кичик кесим юзаси ва катта узунликка эга бўлган цилиндрик шаклдаги тоғ иншооти «қудуқ» деб аталади


Қудуқнинг ҳар бир режимда ишлаш муддати маҳсулот миқдори, қатлам характеристикаси ва қатламни тўйинтирган суюқлик ва газларнинг хусусиятига боғлиқ


Download 196.91 Kb.
bet4/16
Sana24.12.2022
Hajmi196.91 Kb.
#1054191
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Қудуқлар

Қудуқнинг ҳар бир режимда ишлаш муддати маҳсулот миқдори, қатлам характеристикаси ва қатламни тўйинтирган суюқлик ва газларнинг хусусиятига боғлиқ.
Тадқикот натижасида маҳсулот миқдори ва унга мос келадиган босимлар айирмаси орасидаги боғланиш графиги чизилади. Бу графиклар «индикатор чизиқлари» деб аталади. Абсцисса ўқида маҳсулот миқдори Q ва ордината ўкида депрессия (босимлар айирмаси) Р = Ркат - Ркуд.туби қуйилади.
Газ қудуқлари учун босимлар квадратларининг айирмаси кўйилади (Р2).


Q


2


3
1
4


ў
7.3.- расм Индикатор чизиғи


Кўриниши жиҳатидан индикатор чизиқлари тўғри чизиқли, қабариқ ёки ботиқ ҳолларда учрайди.
Тўғри чизиқли ҳолат нефть уюмида сиқиб чиқариш усули мав-жудлигида ва оқим Дарси қонуни бўйича чизиқли сизилиш шароитида юзага келади.
Айрим ҳолларда индикатор чизиғи бошланғич шароитда тўғри шаклда бўлиб, депрессия ошган сари кабариқ шаклга ўтиши мумкин.
Сув босими режимидан бошқа ҳамма ҳолларда индикатор чизиғи қабариқ шаклда бўлади. Ботиқ шаклдаги индикатор чизиғи дебит ва депрессия нотўгри ўлчанганида учрайди. Ботиқ шаклдаги индикатор чизиғи ҳолатида тадқикот натижаси қоникарсиз ҳисобланиб, ўлчашлар такрорланади.
7.3 - расмда тасвирланган индикатор чизиклари қуйидаги тенглама орқали ифодаланиши мумкин:


Q = К (Ркат - Ркуд.туби)n


Бу ерда К - маҳсулдорлик коэффициенти;
n - ғоваклик муҳитда сизилишни характерловчи
коэффициент.
Чизиқли сизилиш қонуни мавжуд ҳолларида n=1 ва индикатор чизиғи тўғри шаклда. Қабарик шаклдаги индикатор чизиғи n<1 ва ботиқ шаклдагиси n>1 шароитларида вужудга келади.

Download 196.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling