Кичик кесим юзаси ва катта узунликка эга бўлган цилиндрик шаклдаги тоғ иншооти «қудуқ» деб аталади


Қудуқ туби босимини пасайтириш усуллари


Download 196.91 Kb.
bet13/16
Sana24.12.2022
Hajmi196.91 Kb.
#1054191
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Қудуқлар

9.2. Қудуқ туби босимини пасайтириш усуллари


мундарижа
Қатлам босими, унинг хусусиятлари ва очилишига кўра қудуққа нисбатан оқимни ҳар хил усуллар билан уюштириш мумкин. Қудуқдаги суюқлик сатҳининг босими қатлам босимидан пасайгандан сўнг қатламда қудуққа нисбатан оқим юзага келади
Суюқлик сатҳининг босими қудуқ туби босимини характерлайди ва уни қуйидаги усуллар билан пасайтириш мумкин:
1. Қудуқни тўлдириб турган лойли эритмани сувга алмаштириш;
2. Сувни нефтьга алмаштириш;
3. Суюқлик сатҳини поршень (сваб) ёрдамида пасайтириш;
4. Қудуқдаги суюқлик зичлигини аэрация ёрдамида камайтириш.


9.3 Ҳар хил кон-геологик шароитда қудуқни ишгатушириш технологияси


мундарижа
Қудуқни ишга тушириш учун унинг усти тўла жиҳозланган бўлиб мустаҳкамликка (зичликка) текширилиши,яъни опрессовка килиниши керак.
Шунингдек қудуқ туби циркуляция ёрдамида яхшилаб ювилиши керак.
Энди қудуқни ишга тушириш, яъни ўзлаштиришга киришиш мумкин.
Қудуқни ўзлаштириш усули унинг чукурлиги ва қатлам босими, уюмдаги маҳсулот (нефть ёки газ), катлам тоғ жинсларининг физик характеристикаси ва ўзлаштириш учун зарур бўлган техник воситаларга боғлик.
Қудуқни ўзлаштириш албатта қатлам босимини ҳисобга олиб бажарилади.
Табиатда қуйидаги холатлар учраши мумкин.
1. Ркат > Ргидростатик
Оғирлаштирилган (зичлиги 1,8:2,0 г\см3) лойли эритма бирданига сувга алмаштириладиган бўлса, мустаҳкамловчи қувур деформацияга учраши мумкин.
Шунинг учун қудуқдаги лойли эритма зичлиги 0,3 г\см3 га пастроқ бўлган бошқа эритма билан алмаштирилиб, шу тарзда сёкин-аста сувга ўтилади.
Сув ўрнида кўпикли эритма ишлатилиши яна ҳам афзалроқ; чунки бу ҳолда кўпикли эритма коллектор ўтказувчанлигини камайтирмайди.
2. Ркат = Ргидростатик
Бу ҳолда лойли эритма дарҳол кўпикли эритма билан алмаштирилиши мумкин. Насос агрегатлари суюқлик сарфланиш миқдорини 6 литр\секунддан бошлаб, сёкин-аста 1,5:2 литр\сек.гача туширади.
Шундан кейин ҳам нефть ёки газ оқими пайдо бўлмаса, қудуқ тубини тозалаш учун кўпик қатламга ҳайдалади ва 2-3 соатдан сўнг қудуқни ўзлаштириш давом этдирилади.
3. Ркат < Ргидростатик
Бу шароитда қудуқдаги суюқлик кўпириши учун шароит яратилади. Бунинг учун насос-компрессор қувурларига 2-3% концентрацияли сув эритмаси ҳосил қилувчи кўпик аралаштиргич улаб туширилади.
8-10 соатдан сўнг қувур ҳамда қувур ортки қисмига бир вақтнинг ўзида ҳаво (газ) ҳайдалади.
Бунда ҳам қудуқ ишга тушмаса ундаги суюқлик сёкин-аста газга алмаштирилади.



Download 196.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling