Modelning asosiy tenglamalari quyidagilar
IS egri chizig’ining mоhiyati nimada va qanday keltirib chiqariladi?
Товар ва пул бозорида умумий мувозанатга эришиш шартлари ва макроиқтисодий сиёсат тадбирларининг бу икки бозорга таъсирини умумлаштириб тадқиқ қилиш IS - LM модели ёрдамида бажарилади. IS - LM модели қисқа муддатли даврга товарлар бозорида ва пул бозорида биргаликда мувозанат ўрнатилиши механизмини характерлайди. Бунда товарлар бозори деганда истеъмол ва инвестицион товарлар бозори тушунилади. Истеъмол ва инвестицион товарларга талаб турли омиллар билан белгилансада IS - LM моделида улар биргаликда ўрганилади. Пул бозори деганда ғазна векселлари ва тижорат қоғозлари кўринишидаги қисқа муддатли кредит воситаларини олди сотди механизми тушунилади. Бу бозорни облигациялар бозоридан фарқлаш зарур. Пулнинг облигацияларда ифодаланган нисбий баҳоси облигациялар бўйича фоиз ставкасидир.
LM egri chizig’ining asоsiy o’zgaruvchilari nimalardan ibоrat va u qanday keltirib chiqariladi?
LM - пулга талаб билан пул таклифи тенглигини англатиб, пул бозоридаги мувозанатни акс эттирувчи эгри чизиқ кўринишига эга бўладиLM эгри чизиғи ўзгармас нархлар шароитида пул воситалари бозорида вужудга келадиган фоиз ставкаси ва даромадлар даражаси ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттиради. LM эгри чизиғининг ҳар бир нуқтасида пулга талаб Md пул таклифи Ms га тенг бўлади (Liquidity Preferense = Money Supply). Пул бозорида бундай мувозанатга даромад Y нинг ошиши билан фоиз ставкаси R ўзгариши орқали эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |