Кимё фанидан абитуриентлар


К И М Ё В И Й Т Е Н Г Л А М А Л А Р


Download 2.95 Mb.
bet10/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

К И М Ё В И Й Т Е Н Г Л А М А Л А Р


91-савол: Кимёвий тенглама деб нимага айтилади?
Кимёвий реакциянинг кимёвий формулалар орқали ифодасига кимёвий тенглама деб айтилади. Кимёвий тенглама коэффициентлар ёрдамида тузилади.
92. Кимёвий тенгламалардаги қуйидаги ифодалар нимани билдиради:
→, ↔, ↑, ↓, =, -∆Н, +∆Н, -Q, +Q, t°C, P, [Fe+?
Кимёвий реакциялардаги белгилар қуйидаги маъноларни билдиради:→ реакция фақат бир йўналишда боришини, ↔ реакция бир вақтда икки йўналишда боришини,
- реакция натижасида газ мащсулот ажралишини,
- реакция натижасида чўкма ҳосил бўлишини,
= реакция тенгланганини,
-∆Н,+Q реакцияда иссиқлик ажралишини,
+∆Н,-Q - реакцияда иссиқлик ютилишини,
t°C реакция юқори ҳароратда содир бўлишини,
Р- реакция босим остида содир бўлишини,
[Fe+ - реакция катализатор иштирокида содир бўлишини билдиради.
93-савол. Коэффициент нима учун қўйилади ва у нимани билдиради?
Коэффициент кимёвий реакциянинг ўнг ва чап томонидаги атомлар сонини тенглаш учун қўйилади. Коэффициент реакция тенгламасида шу модданинг нечта молекуласи иштирок этаётганини билдиради.
94. Массанинг сақланиш қонуни қачон, ким томонидан кашф этилган?
Массанинг сақланиш қонуни 1748 йилда рус олими М.В.Ломоносов томонидан кашф этилган.
95. Массанинг сақланиш қонуни қандай таърифланади?

Массанинг сақланиш қонуни қуйидагича таърифланади: ҳа «Кимёвий реакция натижасида ҳосил бўлган моддалар массаси бошланғич моддалар массасига


ҳамма вақт тенг бўлади».
96. қонунни кашф этишда қандай тажрибага асосланган?
қонунни кашф этишда моддани очиқ ҳавода оғзи кав шарланган ретортада қиздириш тажрибаси ўтказилган.
97. 155 г фосфорни Р2О5 гача ёндириш учун неча моль кислород керак?
4Р+5O2=2P2O5 . Реакция тенгламасига кўра: 124 г фосфорни ёндириш учун 5 моль О2 керак,
155г-------------------------------------х---------- х=6,25 моль.
98. 1,84 г натрий ёқилганда неча моль Na2O ҳосил бўлишини

Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling