Кимё фанидан абитуриентлар


Бўла олади. Масалан, ушбу реакция ҳароратга боғ лиқ равишда қуйидагича содир бўлади


Download 2.95 Mb.
bet13/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

Бўла олади. Масалан, ушбу реакция ҳароратга боғ лиқ равишда қуйидагича содир бўлади:


паст ҳароратда бирикиш: КОН+CO2=KHCO3.
юқори ҳароратда алмашиниш: KOH+CO2=K2CO3+H2O.
108. Барча бирикиш реакциялари тескари тартибда ёзилса, ажралишга мансуб бўла оладими? Асосли жавоб беринг.
Барча бирикиш реакциялари тескари тартибда ёзилганда ажралишга мансуб бўла олмайди. Масалан, ушбу бирикиш реакциясини: КОН+CO2=KHCO3
тескари тартибда КНСО3=КОН+CO2 каби ёзиш нотўғри.
109. Барча ажралиш реакциялари тескари тартибда ёзилса, бирикишга мансуб бўла оладими? Асосли жавоб беринг.
Барча ажралиш реакциялари тескари тартибда ёзилганда, бирикишга мансуб бўла олмайди. Масалан, ушбу ажралиш реакциясини: KClO3=KCl+O2
тескари тартибда қуйидаги KCl+O2=KClO3 каби ёзиш нотўғри.
К И С Л О Р О Д. О З О Н. Ҳ А В О.
110. Кислородга умумий тавсиф беринг.
Кислороднинг белгиси О, формуласи О2, молекуласи тузилиши О=О, тартиб рақами 8, нисбий атом массаси 16, нисбий молекуляр массаси 32, валентлиги ўзгармас II, оксидланиш даражалари -2,-1,+1,+2, даврий жадвалда 2 давр, VIA гуруҳда жойлашган. Атоми таркибида 8р, 8е, 8n бор. Изотоплари О-16, О-17, О-18. Электрон конфигурацияси 1s22s22p4.
111. Кислород қачон кашф этилган?
Кислород 1774 йилда Ж.Л.Пристли томонидан кашф этилган.
112. Кислороднинг табиатдаги миқдори қанча?
Кислород ҳавода ҳажм жиҳатдан 21%, масса жиҳатдан 23,15%, сувда 89%, Ер қобиғида 49% учрайди. Табиатда тарқалиши бўйича элементлар ичида 1-ўринда туради.
113. Кислород табиатда қаерда, қандай кўринишда учрайди?
Кислород табиатда ҳавода эркин кўринишда, сувда, Ер қобиғида, организмларда бирикма ҳолида учрайди.
114. Кислород лабораторияда қандай олинади?
Кислород лабораторияда қуйидаги реакциялар асосида олиниши мумкин: 2KClO3=2KCl+3O2;
2KMnO4=K2MnO4+MnO2+O2; H2O2=H2O+O2 2KNO3=2KNO2+O2
115. Саноатда кислород қандай олинади?
Кислород саноатда ҳавони совутиш йўли билан олинади. Совутилган ҳаво босим остида суюқликка айланади.

Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling