Кимё фанидан абитуриентлар


Download 2.95 Mb.
bet21/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

Э Р И Т М А Л А Р
202. Эритмалар деб нимага айтилади?
Эритмалар деб икки ёки ундан ортиқ компонентларнинг бир жинсли аралашмаларига айтилади.
203. Эришда қандай жараёнлар содир бўлади?
Эришда физик ва кимёвий жараёнлар содир бўлади.
204. қандай ҳолатда модда сувда эриганда эритма совийди?
Модда сувда эриганда унинг кристалл панжарасини бузиш учун энергия ютилади. Модда молекулалари идратланганда эса, энергия ажралали. Агар гидратланиш энергияси кристалларни бузиш энергиясидан кичик бўлса, эритма совиб кетади.
205. қандай ҳолатда модда сувда эриганда эритма исийди?
Модда сувда эриганда унинг кристалл панжарасини бузиш учун энергия ютилади. Модда молекулалари гидратланганда эса, энергия ажралали. Агар гидратланиш энергияси кристалларни бузиш энергиясидан катта бўлса, эритма исиб кетади.
206. Эрувчанлик деб нимага айтилади?
Муайян ҳароратда 100 г сувда эриши мумкин бўлган модда массаси эрувчанлик деб аталади.
207. Эрувчанликка қайси ташқи омиллар таъсир этади?
қаттиқ ва суюқ моддалар эрувчанлиги ҳарорат кўтарилганда ортади. Газлар эрувчанлиги босим ортганда ортади, ҳарорат кўтарилганда камаяди.
208. Тўйинган эритма нима? Муайян ҳароратда эритмада эриган моддадан ортиқча миқдори эримаса, бундай
эритмалар тўйинган дейилади.
209. Тўйинмаган эритма нима?
Муайян ҳароратда эритмада эриган моддадан яна ортиқча миқдори эриса, бундай
эритмалар тўйинмаган дейилади.
210. Эрувчанлигига кўра моддалар неча хилга бўлинади?
Эрувчанлигига кўра моддалар уч хилга бўлинади: яхши эрийдиган, кам эрийдиган,
эримайдиган.
211. Эриган модданинг масса улуши қандай ҳисоблаб топилади?
Эриган модданинг масса улуши қуйидагича топилади:
ω = Бу ерда mэритма=mмодда+mсув
212. Эрувчанликдан қандай қилиб эритманинг фоиз концентрациясини ҳисоблаб

Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling