топиш мкин? Эрувчанлиги Э бўлган модда эритмасининг фоиз концентрацияси ушбу пропорция
орқали аниқланади:
(100+Э) г эритмада Э г эриган модда бор
100 г----------------------х-------------- х=ω %
213. Эритманинг фоиз концентрациясидан қандай қилиб эрувчанликни аниқлаш
мумкин?
Муайян ҳароратда С % ли тўйинган эритма ҳосил қила диган модданинг эрувчанлиги қуйидагича аниқланади:
(100-С) г сувда С г модда эриши мумкин
100 г-------------х---------------- х=Э
214. Масса ва % концентрацияси берилган эритма тайёрлаш усулини кўрсатинг. Массаси m ва концентрацияси С % бўлган эритма тайёрлаш учун қуйидагича
ҳисоблашлар бажарилади:
100 г эритма таркибида С г эриган модда бор
m г----------------------------х------------ х=mмодда mэритма-mмодда=mсув.
215. Ҳажми берилган масалаларда қандай ҳисоблар бажарилади?
Эритма ҳажми V ва зичлиги ρ берилган масалаларда Аввал эритма массаси m топиб олинади: m=V·ρ
216. Суюлтирилган эритма концентрацияси қандай аниқланади?
m1 г с1 % ли эритмага m г сув қўшиш орқали олинган m2 массали эритма концентрацияси - с2 % суюлтириш қонуни орқали аниқланади: с1m1=c2m2, бу ерда m2=m1+mсув
217. Эритмани суюлтириш учун қўшиладиган сув миқдори қандай аниқланади?
Эритмани суюлтириш учун қўшиладиган сув миқдори суюлтириш қонуни ёрдамида аниқланади:
1) с1m1=c2m2 дан m2-? 2) mсув=m2-m1.
218. Эритмаларни аралаштириб тайёрланган эритма концентрацияси қандай
Do'stlaringiz bilan baham: |