Кимё фанидан абитуриентлар


Download 2.95 Mb.
bet25/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

қандай топилади? Сувда кристаллгидрат эритиб ҳосил қилинган эритманинг фоиз концентрацияси
қуйидагича аниқланади: 1)кристаллгидратдаги тузнинг масса улуши топилади
МКГ----------100 % ни ташкил этади
МТУЗ--------х х=с2
2)аралаштириш қонунига кўра: с1m1+ c2m2 =c3m3. Бу ерда m2 кр-гидрат массаси

234. Эритма совутилганда кристаллга тушадиган туз массаси қандай аниқланади?


Эритма совитилганда кристаллга тушадиган туз массаси қуйидагича аниқланади:
а)тузнинг икки хил ҳароратдаги эрувчанликлари -Э12 ва тўйинган эритма
массаси m берилган ҳолат учун:
(100+Э2)г эритма совутилганда (Э21) г туз чўкади
m----------------------------------------х--------
б)икки хил ҳароратдаги тўйинган туз эритмалари концентрациялари ва эритма
массаси берилган ҳолат учун:
100 г эритма совутилганда (с21) г туз чўкади,
m ------------------------------------x-------


А С О С Л А Р.
235. Асослар деб нимага айтилади?
Таркиби металл атомлари ва гидроксид қолдиқларидан иборат мураккаб моддалар
асослар деб аталади:Ме(ОН)х.
236. қуйидаги металлардан ҳосил бўладиган асослар формуласини ёзинг:
Ag(I), Cd(II), Cr(III). Жавоб:AgOH, Cd(OH)2, Cr(OH)3.
237. Асослар қандай номланади?
Асосларни номлаш учун металлнинг номидан кейин «гидроксид» сўзи қўшиб айтилади. Масалан, NaOH натрий гидроксид. Агар металл ўзгарувчан бўлса, унинг валентлиги кўрсатилади. Масалан, Fе(ОН)3 темир(III) гидроксид
238. Асослар қандай туркумланади?
Асослар қуйидагича туркумланади: сувда эрийдиган, сувда эримайдиган, амфотер асослар. Сувда эрийдиган асослар ишқорлар ҳам дейилади.
239. Ишқорларга мисол келтиринг.
Ишқорларга мисоллар: NaOH, KOH, LiOH, Ca(OH)2.
240. Сувда эримайдиган асосларга мисол келтиринг.
Сувда эримайдиган асосларга мисол:Сu(OH)2, Fe(OH)2, Mg(OH)2, Cr(OH)2.
241. Нейтралланиш реакцияси деб нимага айтилади? Мисол келтиринг. Кислота ва асослар ўртасидаги реакцияда туз ва сув ҳосил бўлишига нейтралланиш реакцияси деб аталади. NaOH+HNO3=NaNO3+H2O
242. Асослар эритмаси индикаторлар рангини қандай
Асослар лакмусни кўк рангга, фенолфталеинни тўқ қизил рангга бўяйди
243. Ишқорларнинг тузлар билан алмашиниш реакциясига мисол келтиринг.
2КОН+CuCl2=2KCl+Cu(OH)2. 3NaOH+Fe(NO3)3=3NaNO3+Fe(OH)3.
244. қайси асослар кислотали оксидлар билан таъсирлашади?
Сувда эрийдиган асосдар кислотали оксидлар билан таъсирлашади: 2КОН+CO2=K2CO3+H2O. Сувда эримайдиган асослар таъсирлашмайди.
245. Ишқорларнинг қиздиришга муносабати қанақа?
Ишқорлар ўртача ҳароратда қиздирилганда ўзгармайди, яъни парчаланмайди.
246. Сувда эримайдиган асосларнинг қиздиришга муносабати қанақа?
Сувда эримайдиган асослар қиздирилганда парчаланади: Cu(OH)2=CuO+H2O, 2Fe(OH)3=Fe2O3+3H2O



Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling