Кимё фанидан абитуриентлар


кислоталар билан қандай таъсирлашади?


Download 2.95 Mb.
bet28/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

кислоталар билан қандай таъсирлашади?
Фаоллик қаторида водороддан кейин турган металлар кислородли кислоталар билан таъсирлашганда кислота лар олдин уларни оксидлайди, сўнг туз ҳосил қилади: Hg+H2SO4=HgO+SO2+H2O HgO+H2SO4=HgSO4+H2O
Йиғинди ҳолатда: Hg+2H2SO4=HgSO4+SO2+2H2O
Т У З Л А Р.
270. Тузлар деб нимага айтилади? Таркиби металл атомлари ва кислота қолдиқларидан иборат мурккаб моддалар тузлар деб аталади.
271. Тузларнинг формуласи қандай тузилади? Тузларнинг формуласи валентлик қоидаси асосида тузилади. Масалан, Са II валентли. Фосфат кислота қолдиғи III валентли. Туз формуласи қуйидаги кўринишда: Са3(РО4)2.
272. Тузлар қандай номланади? Тузларни номлаш учун металл номидан кейин тегишли кислота қолдиғининг
номи айтилади. Масалан: К2СО3 калий карбонат. Агар металл ўзгарувчан валентли бўлса, унинг валентлиги кўрсатилади. Масалан: FeSO4 темир(II)сульфат, CrCl3-хром(III)хлорид.
273. Тузлар қандай туркумланади?
Тузлар қуйидагича туркумланади: ўрта, нордон, қўш, асосли, аралаш, комплекс тузлар.
274. Ўрта тузларга мисол келтиринг. Ўрта тузлар фақат металл атомлари ва кислота қолдиқаридан иборат бўлади.
Масалан: К3РО4, FеСО3.
275. Нордон тузларга мисол келтиринг. Нордон тузлар таркибида алмашинмаган водород атомлари бўлади.
Масалан: КНСО3, Са(Н2РО4)2. Изоҳ: нордон тузлар фақат кўп асосли кислоталардан ҳосил бўлади.
276. Асосли тузларга мисол келтиринг.
Асосли тузлар таркибида алмашинмаган гидроксид гуруҳ бўлади. Масалан: Са(ОН)NO3, Fe(OH)2Cl.
Изоҳ: асосли тузлар фақат 2 ёки 3 валентли металларнинг гидроксидларидан ҳосил бўлади.
277. қўш тузларга мисол келтиринг. қўш тузлар таркибида иккита металл бўлади. Масалан: KMgCl3, NaFe(SO4)2.
278. Аралаш тузларга мисол келтиринг. Аралаш тузлар таркибида икки хил кислота қолдиғи бўлади Масалан, СаCl(OСl).
279. Ўрта тузлар қандай номланади?
Ўрта тузларни номлашда металл номидан кейин тегиш кислота номи айтилади(мисол 272 саволда кўрилди).
280. Нордон тузлар қандай номланади?
Нордон тузларни номлашда тегишли кислота қолдиғи номидан аввал «гидро» сўзи айтилади. Масалан: КНСО3 калий гидрокарбонат, КН2РО4- калий дигидрофосфат.
281. Асосли тузлар қандай номланади?
Асосли тузларни номлашда металл номидан кейин «гидроксо» сўзи айтилади. Масалан: Mg(OH)NO3-магний гидроксонитрат,Cr(OH)2Cl-хром дигидроксохлорид.
282. қўш тузлар қандай номланади?
қўш тузларни номлашда металлар номи келиш тартибида бирин-кетин айтилади. Масалан, KАl(SO4)2-калий алюминий сульфат.
283. Аралаш тузлар қандай номланади?
Аралаш тузларни номлашда кислота қолдиқлари келиш тартибида номланади. Масалан: Fе(SO4)Cl темир сульфат - хлорид.
284. Ўрта тузлар қандай олинади?
Ўрта тузлар олиш усулларига мисоллар: а)металл ва металлмас бирикишидан. Масалан:
2K+Cl2=2KCl 2Al+3S=Al2S3.
б)асосли ва кислотали оксидлар бирикишидан.Мас: K2O+SO3=K2SO4 CaO+CO2=CaCO3.
в)нейтралланиш реакцияси натижасида. Масалан: KOH+HNO3=KNO3+H2O.
285. Нордон тузлар қандай олинади?
Нордон тузлар ҳосил қилишга мисоллар. а)ишқорга кислотали оксид бирикишидан.
Масалан: КОН+CO2=KHCO3. NaOH+SO3=NaHSO4.
б)кўп асосли кислота чала нейтралланса. Масалан: KOH+H2SO4=KHSO4+H2O;
NH3+H3PO4=(NH4)2HPO4
в)тузларга кислоталар бирикишидан. Масалан: K2S+H2S=2KHS;
CaCO3+H2CO3=Ca(HCO3)2.
286. Асосли тузлар қандай олинади? Асосли тузлар олиш усулларига мисоллар.
а)икки ёки уч валентли металл асосининг чала нейтрал ланишидан. Масалан:
Сa(OH)2+HCl=Ca(OH)Cl+H2O.
б)тузларга асослар бирикишидан. Масалан: СaSO4+Ca(OH)2=(CaOH)2SO4.
287. Техникада айрим тузлар қандай номланади? Техникада айрим тузларнинг номларига мисолар:СаСО3-мармар, К2СО3-поташ, КАl(SO4)2-аччиқтош.
288. Тузлар иштирокида бирикиш реакциясига мисол келтиринг.
a)тузлар металлмаслар билан бирикади: 2FеCl2+Cl2=2FeCl3. б)тузлар кислоталар билан бирикади: Na2CO3+H2CO3=2NaHCO3.
289. Тузлар иштирокида ажралиш реакциясига мисол келтиринг.
а)оддий модда ҳосил қилиб парчаланиш: 2KClO3=2KCl+3O2, 2KNO3=2KNO2+O2.
б)мураккаб моддалар ҳосил қилиб парчаланиш: К2СО32О+CO2, KClO3=3KClO4+KCl
290. Тузлар иштирокида ўрин олиш реакциясига мисол келтиринг.
а)металлар иштирокида ўрин олиш: Fе+CuSO4=FeSO4+Cu б)металлмаслар иштирокида ўрин олиш: 2NaCl+F2=2NaF+Cl2.
291. Тузлар иштирокида алмашиниш реакциясига мисол келтиринг.
а)асослар билан алмашиниш: ZnSO4+2NaOH=Na2SO4+Zn(OH)2.
б)кислоталар билан алмашиниш: K2SO3+2HCl=2KCl+H2SO3.
в)тузлар билан алмашиниш: CuSO4+Pb(NO3)2=Cu(NO3)2+PbSO4.
292. Ўзгаришларни бажаринг. S→SO2→SO3→H2SO4→MgSO4→MgCO3→MgCl2.
a)S+O2=SO2 б)2SO2+O2=2SO3 в)H2O+SO3=H2SO4
г)Mg(MgO,Mg(OH)2)+H2SO4=MgSO4+H2(H2O)
д)MgSO4+K2CO3=MgCO3+K2SO4. e)MgCO3+HCl=MgCl2+H2O+CO2.



Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling