Кимё фанидан абитуриентлар


Download 2.95 Mb.
bet29/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

Д А В Р И Й Ж А Д В А Л
293. Даврий қонун қачон, ким томонидан кашф этилган?
Даврий қонун 1869 йил рув олими Д.И.Менделеев томонидан кашф этилган.
294. Даврий қонун қандай таърифланади?
Дастлаб Д.И.Менделеев қонунни қуйидагича таърифлаган:«Кимёвий элементлар, шунингдек, оддий моддаларнинг хоссалари элемент атом массасига даврий равишда боғ лиқдир». қонуннинг замонавий таърифи шундай: «Кимёвий элементларнинг хоссалари элемент атомиядро зарядига даврий равишда боғ лиқдир».
295. Менделеев элементларни дастлаб қандай тартибда жойлаштирди?
Д.И.Менделеев дастлаб кимёвий элементларни улар нисбий атом массалари ортиб бориши тартибида жойлаштирди. Кейинчалик ядро заряди ортиб бориши тартибида жойлаштирилди.
296. Даврий жадвал қандай тузилган?
Даврий жадвалнинг тик(вертикал) қаторлари гуруҳлар деб аталади. Гуруҳлар сони 8 та. Ҳар бир гуруҳда асосий ва қўшимча гуруҳчалар мавжуд. Жадвалнинг ётиқ(горизонтал) қаторлари даврлар деб аталади. Даврлар катта ва кичик
даврларга бўлинади. 1-,2-,3-даврлар кичик даврлар, 4-,5-,6-,7-даврлар катта эдаврлардир. Ҳар бир давр ишқорий металлдан бошланиб галогенлар билан тугалланади.
297. Даврлар ва гуруҳлар бўйлаб элементларнинг атом радиуси қандай ўзгаради?
Элементларнинг атом радиуслари даврлар бўйлаб ўнгдан чапга ортади, чапдан ўнгга камаяди. Гуруҳларда юқоридан пастга ортади,пастдан юқорига камаяди. Масалан, ra(Na)>ra(Mg), ra(Na)a(K).
298. Даврлар ва гуруҳлар бўйлаб элементларнинг металлик хоссаси қандай ўзгаради?
Элементларнинг металлик хоссалари даврларда ўнгдан чапга ортади, чапдан ўнгга камаяди. Гуруҳларда пастдан юқорига камаяди, юқоридан пастга ортади. Масалан, K > Na Na > Mg
299. Даврлар ва гуруҳлар бўйлаб элементларнинг металлмаслик хоссаси қандай
ўзгаради?
Металлмаслик хоссаси пастдан юқорига ва чапдан ўнгга ортади. Масалан: N > P, N < O.
300. Даврлар ва гуруҳлар бўйлаб элементларнинг оксидловчилик хусусияти қандай
ўзгаради? Оксидловчилик хусусияти пастдан юқорига ва чапдан ўнгга ортади. Масалан: N > P, N < O.
301. Даврлар ва гуруҳлар бўйлаб элементларнинг қайтарувилик хусусияти қандай
ўзгаради? Элементларнинг қайтарувчилик хусусияти юқоридан пастга ва ўнгдан чапга
ортади. М: Mg > Al, Si > P.
302. Даврлар ва гуруҳлар бўйлаб элементларнинг ионланиш потенциали қандай
ўзгаради? Элементларнинг ионланиш потенциали чапдан ўнгга ва пастдан юқорига ортади.
М: О > N, О > Р.
303. Даврлар ва гуруҳлар бўйлаб элементларнинг электронга мойиллиги қандай
ўзгаради? Элементларнинг электронга мойиллиги чапдан ўнгга ва пастдан юқорига ортади.
М: О > N, О > Р.
304. Даврлар ва гуруҳлар бўйлаб элементларнинг нисбий электроманфийлиги

Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling