Э Л Е К Т Р О Н К О Н Ф И Г У Р А Ц И Я Л А Р
336. Электронларнинг ядро атрофида айланишини нима белгилайди? У нимага боғ лиқ?
Электронларнинг ядро атрофида айланишини бош квант сони белгилайди. Бош квант сонининг қиймати давр рақамига боғ лиқ.
337. Электрон қават нима? Электрон қават деб электронлар ядро атрофида айланадиган, аниқроғ и бўлиш эщтимоли энг катта бўлган соҳага айтилади.
338. Электрон қават сони нимага боғ лиқ? Электрон қават сони давр рақамига боғ лиқ. 1-даврда битта, 2-даврда иккита 3-даврда учта электрон қават бор ва щ.к.
339. Электрон қаватга кўпи билан нечта электрон сиғиши мумкин? Электрон қаватга энг кўпи билан сиғиши мумкин бўлган электронлар сони қуйидаги формула орқали топилади: N=2n2. Бу ерда n- давр рақами. Масалан, 1- электрон қаватга N=2·12=2 та, 2- электрон қаватга N=2·22=8 та электрон сиғади ва щ.к.
340. Бош квант сони нимани билдиради?
Бош квант сони n-ҳар бир энергетик қаватдаги электронларнинг энергиясини белгилайди ва унинг ядродан қандай масофада жойлашганини кўрсатади. Ядродан узоқлашгани сари электронларнинг энергиялари камайиб боради: Е1<Е2<Е3<Е4...
341. Орбитал квант сони нимани билдиради? Орбитал квант сони l - орбиталларнинг фазовий ташқи кўринишини аниқлаб беради. Орбиталлар сони l = n-1.
342. Магнит квант сони нимани билдиради?Магнит квант сони m - электрон булутларнинг фазода қандай жойлашганини билдиради ва энергетик қаватлардаги ячейкалар сонини аниқлаб беради: N=n2.
343. Спин квант сони нимани билдиради? Спин квант сони ms - электроннинг хусусий ҳолатини ифодалайди. Унинг
қиймати -1/2 ёки + 1/2 бўлиши мумкин.
344. Поғ оначалар нима? Уларнинг электрон сиғими қанақа? Поғ оначалар орбиталларга тўғри келувчи энергия ҳолатини ифодалайди. Уларнинг сиғими: s поғ оначага 2 тагача, р поғ оначага 6 тагача, d поғ оначага 10 тагача,
f поғ оначага 14 тагача электрон сиғади.
345. Поғ оначалар сони нимага боғлиқ? Поғ оначалар сони электрон қаватнинг рақамига боғ лиқ. 1-электрон қаватда битта, 2- электрон қаватда иккита,3- электрон қаватда учта поғ онача бор ващ.к.
346. Поғ оначалар қандай тартибда тўлади?
Поғ оначаларнинг электронлар билан тўлиш тартиби қуйидагича:
Do'stlaringiz bilan baham: |