Кимё фанидан абитуриентлар


Download 2.95 Mb.
bet33/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

1s
2s 2p
3s 3p 3d
4s 4p 4d 4f
5s 5p 5d 5f 5g
6s 6p 6d 6f 6g 6h
7s 7p 7d 7f 7g 7h 7k
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -
347. Элементлар оилага бўлиниши нимага асосланган? Элементлар охирги поғ оначасининг кўринишига қарабs-, p-, d-, f-оилаларга бўлинади. Масалан: натрий 3s1 s-оилага мансуб,олтингугурт 3s23p4- р-оилага мансуб.
348. Асосий ва қўшимча гуруҳ элементлари қандай ташқи қобиққа эга? Асосий гуруҳ элементлари s- ва p-оилаларга, қўшимча гуруҳ элементлари d- ва f-оилаларга мансуб.
349. Орбиталлар қандай шаклга эга?
s-орбиталлар шарсимон, p-орбиталлар гантелсимон, d- орбиталлар қўш гантелсимон шаклга эга.
350. «қўзғалган ҳолат» деганда нима тушунилади? «қўзғалган ҳолат» деганда атомнинг ташқи қобиғидаги жуфт электронларнинг ажралиб тоқ поғ оначаларга ўтиши тушунилади. Масалан, 2s22p2 ҳолат углероднинг
тинч ҳолатига тўғри келади. У қўзғалган ҳолатда 2s12p3 кўринишда бўлади:
351. Электрон тинч ҳолатдан қўзғалган ҳолатга ва аксинча ўтганда нима содир бўлади?
Электрон тинч ҳолатдан қўзғалган ҳолатга ўтганда энергия ютилади. Аксинча,
қўзғалган ҳолатдан тинч ҳолатга ўтганда энергия ажралади.
352. қайси элементларда поғ оначалар тўлиш тартибидан четланиш кузатилади? Бу четланиш нима деб аталади?
Тартиб рақамлари 24, 29, 42, 44, 45, 46, 47, 79 бўлган элементларда поғ оначаларнинг тўлиш тартибидан четланиш кузатилади. Бу ҳолат «электрон кўчиши, сакраши ёки қулаши» деб аталади. Бунда охирги s-поғ оначадан d- поғ оначага 1 та электрон ўтиши содир бўлади. Масалан: Z=24 элемент учун ташқи қобиқ кўриниши поғ оначаларнинг тўлиш тартибига биноан 4s23d4 эмас,4s13d5 кўринишда. Z=46 элементда 2 та электрон ўтади. яъни, 5s24d8 эмас, балки 5s04d10 кўринишда.
353. Оддий ва қўзғалган ҳолатдаги валентлик қандан аниқланади?Ташқи қобиқдаги тоқ электронлар сони валентликни белгилайди. Бунда атом тинч ҳолатдан қўзғалган ҳолатга ўтиши учун имкон бўлса, элемент ўзгарувчан
валент ликка эга бўлади.
354. Манфий ионларнинг электрон конфигурациялари қандай тузилади?Манфий ионларнинг электрон конфигурацияларини тузишда ташқи қобиққа элемент олган электронлар сони қўшиб қўйилади. Масалан, Р-3 ионининг электрон конфигурацияси 3s23p6 кўринишда(3s23p3+3e).
355. Мусбат ионларнинг электрон конфигурациялари қандай тузилади? Мусбат ионларнинг электрон конфигурацияларини тузишда ташқи қобиқдан элемент берган электронлар сонини айириб ташланади. Масалан, S+4 ионининг электрон конфигурацияси 3s23p0 кўринишда.
356. Мавжудмас орбиталлар деганда нима тушунилади? Мавжудмас орбиталлар деб электрон конфигурация тузишда иштирок этмайдиган орбиталларга айтилади. Бу мавжудмаслик 2 хил бўлиши мумкин:
1)умуман мавжудмаслик, масалан, 1р, 2d, 2f каби; 2)вақтинча мавжудмаслик, масалан, 7р, 8s, 7d каби.
357. Электрон конфигурациялар қисқа кўринишда қандай ёзилади? Электрон конфигурацияларни қисқа кўринишда ёзиш чун нодир газлардан фойдаланиш қабул қилинган. Яъни бирор элемент электрон конфигурациясидаги
нодир газ қобиғига эга бўлган қисм ўрнига шу нодир газ белгиси ўрта қавс ичида ёзилади. Масалан: Z=38 бўлган элементнинг электрон конфигурацияси [Kr+5s2 кўринишда ёзилади.
358. Клечковский қоидаси қандай ифодаланади? Клечковский қоидаси: атом электрон орбиталларининг энергетик ҳолати бош ва орбитал квант сонлари йиғин дисининг қийматига боғ лиқ. Клечковский

Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling