Кимё фанидан абитуриентлар


ИОН АЛМАШИНИШ РЕАКЦИЯЛАРИ


Download 2.95 Mb.
bet41/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

ИОН АЛМАШИНИШ РЕАКЦИЯЛАРИ.
469. қайси ионлар рангли эритмалар ҳосил қилади? қуйидаги ионлар рангли эритмалар ҳосил қилади: Сr+3-яшил, Fe+3-сариқ, Cu+2- ҳаворанг, MnO4--бинафша, Cr2O7-2-зарғалдоқ, CrO4-2-пушти, MnO4-2-яшил.
470. қайси ҳолларда ион алмашиниш реакцияси содир бўлади? қачон содир бўлмайди? Реакция мащсулотларидан бири чўкма ёки газ кўрини шида реакция сферасидан чиқиб кетса ҳамда кучсиз электролит ҳосил бўлса, ион
алмашиниш реакцияси содир бўлади. Акс ҳолда содир бўлмайди.
471. Ион алмашиниш реакциясида газ мащсулот сифатида ажраладиган моддаларга мисолар келтиринг.
қуйидаги моддалар ион алмашиниш реакцияси пайтида газ мащсулот сифатида ажралади: H2S, SO2(H2SO3 дан), CO2(H2CO3 дан), NH3(NH4OH дан).
472. Ион алмашиниш реакциясида чўкмага тушадиган моддаларга мисоллар келтиринг.
Ион алмашиниш реакциясида чўкмага тушадиган моддалар эрувчанлик жадвали ёрдамида аниқланади. Яъни сувда эримайдиган моддалар чўкмага тушади Масалан, СаСО3,СuCO3,Cu(OH)2, PbS.73. Ион алмашиниш реакцияси тенгламаси қандай


Т У З Л А Р Г И Д Р О Л И З И.
477. Тузлар гидролизи деб нимага айтилади? Тузларнинг сув таъсирида парчаланиши гидролиз деб аталади.Бунда улар тегишли кислота ва асосга айланади.
478. қайси тузлар гидролизга учрамайди? Кучли асос ва кучли кислотадан ҳосил бўлган тузлар гидролизга учрамайди.
479. қайси тузлар гидролизга учрайди? Кучли асос ва кучсиз кислотадан(1), кучсиз асос ва кучли кислотадан(2), кучсиз
асос ва кучсиз кислотадан (3) ҳосил бўлган тузлар гидролизга учрайди. Бунда 1 ва 2 ҳолатларда қисман, 3 ҳолатда тўлиқ(чуқур, қайтмас, охиригача) гидролиз содир бўлади.
480. қайси тузлар катиони бўйича гидролизга учрайди? Кучсиз асос ва кучли кислотадан ҳосил бўлган тузлар катиони бўйича гидролизга учрайди. Масалан:Cu(NO3)2.
481. қайси тузлар аниони бўйича гидролизга учрайди? Кучли асос ва кучсиз кислотадан ҳосил бўлган тузлар аниони бўйича гидролизга учрайди Масалан: NaNO2.
482. қайси тузлар ҳам катиони, ҳам аниони бўйича гидролизга учрайди? Кучсиз асос ва кучсиз кислотадан ҳосил бўлган тузлар ҳам катиони, ҳам аниони бўйича гидролизга учрайди. Масалан: (NH4)2CO3.
483. қайси тузлар эритмаси нордон муҳитга эга? Кучсиз асос ва кучли кислотадан ҳосил бўлган тузлар эритмаси нордон муҳитга эга.
484. қайси тузлар эритмаси ишқорий муҳитга эга? Кучли асос ва кучсиз кислотадан ҳосил бўлган тзлар эритмаси ишқорий муҳитга эга. 485. Гидролиз тенгламалари қандай тузилади? Гидролиз тенгламалари ҳам ион алмашиниш реакциялари каби уч хил кўринишда тузилади.
486. Натрий карбонат ва рух нитрат тузларининг гидролиз тенгламаларини тузинг.
а)Na2CO3+H2O↔NaOH+NaHCO3
2Na++CO3-2+H2O↔Na++OH-+Na++HCO3-
CO3-2+H2O↔OH-+HCO3-
б)Zn(NO3)2+H2O↔Zn(OH)NO3+HNO3
Zn+2+2NO3-+H2O↔Zn(OH)++NO3-+H++NO3-
Zn+2+H2O↔Zn(OH)++H+
487. Гидролизга қайси ташқи омиллар таъсир этади? Гидролизга қуйидаги ташқи омиллар таъсир этади:
а)ҳарорат кўтарилганда гидролиз кучаяди, б)эритма суюлтирилганда гидролиз кучаяди, в)кучли асос ва кучсиз кислотадан ҳосил бўлган туз гидролизида кислота қўшилса, гидролиз кучаяди, ишқор қўшилса, сусаяди, г)кучсиз асос ва кучли кислотадан ҳосил бўлган туз гидролизида ишқор қўшилса, гидролиз кучаяди, кислота қўшилса, сусаяди.

Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling