С У В.
195. Назарий жиҳатдан неча хил сув молекуласи формуласини ёзиш мумкин?
Назарий жиҳатдан 18 хил сув молекуласи формуласини ёзиш мумкин:
Н2О16, Н2О17, Н2О18, D2O16, D2O17, D2O18, T2O16, T2O17, T2O18, HDO16, HDO17, HDO18,
HTO16, HTO17, HTO18, DTO16, DTO17, DTO18.
196. қайси металлар сув билан оддий toC да таъсирлашади?
Сув билан оддий шароитда таъсирлашадиган металларга мисоллар: К, Са, Na, Ba,
Li.
197.қайси металлар сув билан юқори toC да таъсирлашади?
қиздирилганда сув билан таъсирлашадиган металларга мисоллар: Mg, Fe, Zn.
198. қайси металлар сув билан умуман таъсирлашмайди?
Сув билан умуман таъсирлашмайдиган, яъни зангламайдиган металларга мисоллар:
Cu, Au, Ag.
199. қайси металлмаслар сув билан таъсирлашади?
Сув билан таъсирлашадиган металлмасларга мисоллар:
С+H2O=CO+H2, 2Cl2+2H2O=4HCl+O2.
200. Оксидлар сув билан таъсирлашганда нима ҳосил бўлади?
Оксидлар сув билан таъсирлашганда оксидларнинг гидратларига айланади. Яъни
асосли оксидлар асосларга, кислотали оксидлар кислоталарга.
201. Табиатдаги оғ ир сувнинг миқдори қанча?
Табиатда оғ ир сувнинг масса улуши 0,15 % га тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: |