Кимё фанидан абитуриентлар


А В О Г А Д Р О Қ О Н У Н И


Download 2.95 Mb.
bet17/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

А В О Г А Д Р О Қ О Н У Н И
144. Авогадро қонуни қандай таърифланади? Авогадро қонуни таърифи қуйидагича: «Тенг ҳажмли газларда бир хил шароитларда бир хил сондаги молекулалар бўлади».
145. Моляр ҳажм деганда нима тушунилади? Авогадро қонунига мувофиқ, ҳар қандай газнинг 1 моли н.ш.да 22,4 л ҳажмни эгаллайди. Бу моляр ҳажм деб аталади(1-хулоса).
146. Авогадро сони нимани билдиради? Авогадро қонунига мувофиқ, ҳар қандай модданинг бир молида 6·1023 та заррача мавжуд. Бу Авогадро сони деб аталади(2-хулоса).
147. Нисбий зичлик қандай аниқланади? Нисбий зичлик деб бир газ нисбий молекуляр массасини иккинчисиникига нисбатига айтилади: D= . Асосан, газларнинг водородга ва ҳавога нисбатан зичлиги аниқланади: DН2= Dщ=
148.Нисбий зичлиги маълум газнинг нисбий молекуляр массаси қандай топилади? Водородга ёки ҳавога нисбатан зичлиги маълум газнинг нисбий молекуляр массаси қуйидагича аниқланади: М=2DН2 ёки М=29Dщ
149. Газларнинг ўртача зичлиги қандай аниқланади? Газларнинг ўртача зичлигини аниқлаш учун унинг нисбий молекуляр массасини моляр ҳажмга бўлиш керак: ρ= г/л.
150. Ўртача зичлиги маълум газнинг нисбий молекуляр массаси қандай топилади? М= ρ·22,4
151. қуйидаги газларнинг водородга нисбатан зичлигини аниқланг:
а)NH3, б)O3, в)S8 буғи
а)DН2(NH3)=8,5; б)DH2(O3)=24; в)DH2(S8)=128.
152. қуйидаги газларнинг ҳавога нисбатан зичлигини аниқланг:
а)Ne, б)NO2, в)SO3, г)WF6 а)Dщ(Ne)=0.69, б)Dщ(NO2)=1,586, в)Dщ(SO2)=2,207, г)D(WF6)=9,931.
153. қуйидаги газларнинг криптонга нисбатан зичлигини аниқланг:
а)Н/, б)SiH4, в)C3H6, г)SF6 а)DKr(HF)=0,24 б)DKr(SiH4)=0,38 в)DKr(C3H6)=0,5 г)DKr(SF6)=1,74
154. қуйидаги газларнинг ўртача зичлигини аниқланг:
а)С2Н4, б)N2O, в)SO2, г)CBr4 буғи а)ρ(С2Н4)=1,25 б)ρ(N2O)=1,964 в)ρ(SO2)=2,857 г)ρ(CBr4)=14,82.
155. Водородга нисбатан зичлиги берилган газларни аниқланг:
а)14, б)20, в)32. а)М=2·14=28 Бу СО, С2Н4, N2 га мос келади.
б)М=2·20=40 Бу Ar, С3Н4 га мос келади. в)М=2·32=64 Бу SO2 га мос келади.
156. Ҳавога нисбатан зичлиги берилган газларни аниқланг:
а)1,1034, б)1,586, в)2,9. а)М=32 Бунга О2, SiH4, N2H4 жавоб беради. б)М=46 Бунга NO2 жавоб беради.
в)М=84 Бунга Кr, С6Н12 буғлари жавоб беради
157. Ўртача зичлиги берилган газларни аниқланг:
а)1,518, б)1,964, в)2,5. а)М=34 Бунга H2S, РН3 мос келади. б)М=44 Бунга СО2, N2O мос келади.
в)М=56 Бунга С4Н8 мос келади.
158. 2,56 г SO2 ҳажмини аниқланг(мл).
64 г SO2 н.ш. да 22,4 л ҳажмни эгаллайди
2,56 г -----------------х------------ х=0,896 л

159. 4,2 м3 СН4 массасини аниқланг(кг).


22,4 м3 метан 16 кг массага эга
4,2 м3-------------х----------- х=3 кг
160. 0,48 г мисда нечта атом бор?
64 г мисда 6·1023 та атом бор
0,48 г да--------х-------- х=4,5·1021
161. 2,4·1026 та темир атоми неча килограмм?
6·1026 та темир атоми 56 кг
2,4·1026 таси --------------х--- х=22,4 кг
162. 3,92 мл водородда нечта молекула бор?
22400 мл водородда 6·1023 та молекула бор
3,92 мл-------------------х---------- х=1,05·1020
163. 2,7·1027 та О2 молекуласи ҳажмини аниқланг(м3).
6·1026 та кислород 22,4 м3 ҳажмни эгаллайди
2,7·1027 та--------------х------------ х=100,8 м3
164. Ҳажмий нисбатлар қонуни қандай таърифланади?
Ҳажмий нисбатлар қонунининг ифодаси қуйидагича: газ моддалар орасидаги реакцияда газ моддалар ҳажмлари нисбати ўзаро кичикроқ бутун сонлар нисбати каби бўлади. Масалан, ушбу реакцияда: 2СО+O2=2CO2 газлар нисбати 2:1:2 кабидир.
165. қонун қаерда қўлланилади?
Ҳажмий нисбатлар қонуни газ моддалар орасидаги реакциялар тенгламаси асосида ҳисоблашлар амалга ошириш учун қўлланилади. Бунда газ моддалар олдидаги коэффициентлар тўғридан-тўғри ҳажм сифатида олинади.
166. 2,5 л азот неча литр водород билан бирикади, неча литр NH3 ҳосил бўлади?
Реакция тенгламасига кўра: N2+3H2=2NH3 а)1 л азот 3 л Н2 билан бирикади, 2 л NH3 ҳосил бўлади
2,5 л------х1------------------------ х2--------------------
х1=7,5 л х2=5 л

Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling