Кимё фанидан абитуриентлар


Моддалар тоза кислород ёки кислород билан бойитилган ҳавода оддий ҳаводагига нисбатан шиддатлироқ ёнади


Download 2.95 Mb.
bet15/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

Моддалар тоза кислород ёки кислород билан бойитилган ҳавода оддий ҳаводагига нисбатан шиддатлироқ ёнади.


125. Оксидлар деб нимага айтилади? Бири кислород бўлган икки элементдан иборат мураккаб моддалар оксидлар деб аталади. Умумий тарзда ЭхОу кўринишида ёзиш мумкин.
126. Табиатда кислород қандай ҳосил бўлади?
Табиатда кислород фотосинтез жараёни натижасида ҳосил бўлади. Фотосинтез жараёни қуйидаги реакция асосида содир бўлади: 6CO2+6H2O=C6H12O6+6O2.
127. Ҳаво таркибида нималар бор?
Ҳаво таркиби ҳажм жиҳатдан 78 % азот, 21 % кислород ва 1 % бошқа қўшимчалар(Не,Ar,Kr,CO2, сув буғи) дан иборат.
128. Кислород ишлатилиши жиҳатидан қандай ўрин эгаллайди?
Кислород ишлатилиши жиҳатидан сульфат кислота ва сўндирилган оҳакдан кейинги учинчи ўринни эгаллайди.
129. Озон молекуласи қандай тузилишга эга?
Озон молекуласи бурчакли кўринишга эга: О

О О
130. О3 қандай хоссаларига кўра О2 дан фарў қилади?
Озон ҳиди, ранги, нисбий молекуляр массаси, кимёвий фаоллиги, сувда эрувчанлиги каби хусусиятлари Билан кислороддан фарқ қилади.
131. Лабораторияда озон қандай олинади?
Лабораторияда озон қуйидагича олиниши мумкин:
1)Кислородни озонатордан ўтказиш орқали: 3О2=2О3
2)Ушбу реакция асосида: 3ВаО2+3H2SO4(конц)=3BaSO4+3H2O+O3.
132. Озон ҳосил бўлганини қандай аниқлаш мумкин?
О3 ни қуйидаги сифат реакция орқали аниқлаш мумкин: О3+2KJ+H2O=2KOH+J2+O2.(Эритма қўнғирга бўялади).
133. Табиатда озон қандай ҳосил бўлади?
Табиатда О3 атмосферанинг юқори қатламларида ҳаво кислороди УБ-нурларни ютиши натижасида ҳосил бўлади.
134. Озон қандай хусусиятга эга? Озон қуйидаги хусусиятларга эга:
1)атомар кислород ҳосил қилиб парчалангани учун оқартирувчи ва микробларни қирувчи,
2)қуёшдан ва коинотдан келувчи УБ ва бошқа зарарли нурларни ютиб, инсониятни ҳалокатдан сақловчи,
3)Кимёвий фаоллиги бўйича кислороддан кучлироқ.

Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling