Кимё фанидан абитуриентлар


Download 2.95 Mb.
bet18/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

В О Д О Р О Д


167. Водородга умумий тавсиф беринг.
Водороднинг белгиси Н, формуласи Н2, молекуласи нинг тузилиши Н-Н, тартиб рақами 1, нисбий атом массаси 1, нисбий молекуляр массаси 2, валентлиги ўзгармас 1, оксидланиш даражаси -1,+1. Даврий жадвалда 1 давр IА ёки VIIA гуруҳда жойлашиши мумкин. Атом таркиби 1 та протон, 1 та электрондан иборат. Изотоплари: 1Н-протий, 2D-дейтерий, 3T-тритий.
168. Водород қачон кашф этилган?
Водород дастлаб 1766 йили Г.Кавендиш томонидан ажратиб олинган. 1787 йили А.Лавуазье янги элемент эканини исботлаб, унга «гидрогениум» деган ном берган.
169. Водород қаерда, қандай кўринишда, қанча миқдорда учрайди?
Ер қобиғи массасининг 1% ини, сувнинг 11,11% ини водород ташкил этади. Водород асосан бирикма ҳолида учрайди. Оз миқдорда атмосферада эркин водород мавжуд. Водород энг кўп миқдорда қуёш ва юлдузларда учрайди, улар массасининг 75% ини ташкил этади.
170. қуёш ва юлдузларда водород қандай кўринишда учрайди? Нима учун?
қуёш ва юлдузларда водород атомар ҳолда мавжуд. Чунки юқори ҳароратда у молекула ҳолатида сақланиб қололмайди.
171. Лабораторияда водород қандай олинади?
Лабораторияда водород олиш қуйидаги реакцияларга асосланган: 2HCl+Mg=MgCl2+H2 H2SO4+Fe=FeSO4+H2
172. Саноатда водород қандай олинади?
Cаноатда водород сувдан ёки табиий газдан олинади: 2Н2О=2Н2+O2 CH4=C+2H2
173. Водород қандай усулда йиғилади?
Водород сувда кам эриши туфайли сув устида ёки энг енгил газлиги туфайли тўнкарилган идишда йиғилади.
174. Водород қандай физик хоссаларга эга?
Водород рангсиз, ҳидсиз, мазасиз, сувда кам эрийдиган, энг енгил газ ҳисобланади.
175. Водород қандай шароитларда реакцияларга киришади?
Водород оддий шароитда деярли реакцияга киришмайди. асосан қиздирилганда ва катализатор иштирокида реакцияга киришади.
176. Водород иштирокида бирикиш реакцияларига мисол келтиринг.
Водород қуйидаги элементлар билан бирикади:
2К+H2=2KH C+2H2=CH4 N2+3H2=2NH3 H2+S=H2S H2+Cl2=2HCl
177. Водород иштирокида ўрин олиш реакцияларига мисол келтиринг.
Водород қуйидаги оксидлар билан ўрин олиш реакциясига киришади:
CuO+H2=Cu+H2O Fe2O3+3H2=2Fe+3H2O
178. Водороднинг тозалиги қандай текшириб кўрилади?
Водороднинг тозалигини текшириш учун ёқиб кўрилади. Агар у тоза бўлса, «п-пах» каби овоз билан тинч ёнади. Агар ҳаво аралашган бўлса, портлайди.
179. «қалдироқ газ» нима? У нима учун «қалдирок газ» деб аталади?
«қалдироқ газ» деб 2 ҳажм Н2 билан 1 ҳажм О2 аралашмасига айтилади. Бу аралашма портлаш хоссасига эга.

Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling