Ахборот компетенциясини шакллантириш. Компетентликнинг мазкур турини ривожлантириш учун педагог қуйидаги усуллардан фойдаланилади: таълим олувчилар янги терминларни ўрганишда изоҳли луғатдан фойдаланиш билан турли тушунчаларга турлича таърифлар беради, масалан, математикада: математикада модуль – бу ..., қурилишда модуль – бу ...Ю космонавтикада модуль – бу ... ва ҳ.к; турли манбалар метериаллари, жумладан интернетдан фойдаланиб шахсий презентацияни тайёрлаш; дарсликлар, масалан кимё асосан матнли мазмундаги масалаларни таклиф этади. Шунинг учун, дарсга тайёргарлик кўришда педагог жадвал, диаграмма, график, товуш, видеоманба каби кўринишда берилган маълумотлардан иборат бошқа манбаладаги масалалардан фойдаланади; ахборот-билишга йўналтирилган тестлардан фойдаланади; таълим олувчиларнинг ўзига тестлар тузишга имконият берилади; амалий характердаги масалалардан фойдаланиш.
Натижада таълим олувчиларда нафақат ахборот компетенцияси шаклланади, балки ҳаётий тажриба тўпланади. Коммуникатив компетенцияларни шакллантириш. Бу компетенцияларни ривожлантириш учун педагог қуйидагши метод ва усуллардан фойдаланади: изоҳланувчи мисоллар билан масалаларни ечиш, батафсил тушунтириш билан топшириқларни оғзаки ечиш; таълим олувчилар томонидан уй вазифалари жавобларига оғзаки тақриз бериш; дарсларда чалғитувчи фикрлардан фойдаланиш; тестлардан фойдаланиш; гуруҳли ишлардан фойдаланиш, масалан, ўртоғига қоида, аниқлаш, жавобни эшитишни, муҳокама қилишни гапириб бериш; турли оғзаки заяетларни топшириш.
Ижтимоий-меҳнат компетенцияларини шакллантириш. Мазкур компетенцияларни жуда яхши ривожлантиришга қуйидаги усуллар имкон беради: турли типдаги назорат ишлари, масалан, электрон тестлардан фойдаланиш; оғзаки ҳисобни такомиллаштириш бўйича тестлар; ижтимоий-меҳнат характеридаги топшириқлар; турли хил тадқиқотларни ўтказиш; таълим олувчиларнинг ўзлари томонидан тестларнинг тузилиши.
Шахсий ўз-ўзини ўстириш компетенциясини шакллантириш. Мазкур компетенциясини шакллантириш мақсадида педагог томонидан шундай фаоляит тури қўлланиладики, масалан математика дарсида, бунда масалани ечиш ортиқча маълумот билан берилади. Бу компетенцияни ривожлантириш мақсадида педагог томонидан ўз-ўзини назорат қилишни кўникмасини ривожлантирувчи масалалардан фойдаланилади.
Ўз-ўзини назорат қилишни ишлаб чиқувчи усуллардан бири фанлардан масалан, математикадан машқларни ечишни текширишни ўтказиш ҳисобланади. Ечимини текшириш тиришқоқлик ва аниқ бир эркинликни талаб этади. Натижада таълим олувчиларда қимматли сифатлар – фаолиятда мустақиллик, қатъийлик, жавобгарлик ҳисси тарбияланади. Бу компетенцияни ривожлантириш мақсадида педагог масалаларни турли усуллар билан ечишни қўллайди. Шу билан бир қаторда педагог томонидан таълим олувчиларга хатоли ва тўғри жавоб вариантларини топиш билан ўзлари тест тузишлари таклиф этилади
Do'stlaringiz bilan baham: |