Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув
Дарсларда масалан, кимё дарсларида қуйидаги компетенцияларни шакллантириш муҳим
Download 1.43 Mb.
|
2 5325613237763320393
- Bu sahifa navigatsiya:
- Коммуникатив.
- Тадқиқотчилик
- Мустақил таълимга тайёргарлик
- Асосий педагогик фаолият вазифаларига қуйидагилар киради
Дарсларда масалан, кимё дарсларида қуйидаги компетенцияларни шакллантириш муҳим: ахборот, коммуникатив, тадқиқотчилик ва мустақил таълимга тайёргарлик.
Ахборот. Турли шакл (жадвалларда, диаграммаларда, графикларда ва б.қ.)ларда берилган ахборотларни ўз ичига олувчи масалалардан фойдаланиш мумкин. Масала саволи қуйидагича шакллантирилиши мумкин: график шаклга ўтказинг, тахминан бўлса ҳам унинг математик формуласини ёзинг, хулоса қилинг, бу маълумотларда қандайдир қонуният кузатиладими ва б.қ. Топшириқни бажариш ахборот излашни режалаштиришни, иккиламчи ахборотларни чиқариб ташлашни, ахборотларни дастлабки ишлашни амалга оширишни назарда тутади. Коммуникатив. Дарсларда таълим олувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этишнинг гуруҳли шаклидан фойдаланиш мумкин. Масалан, ҳар бир гуруҳга таклиф этилган усул билан масалани ечиш ҳамда қолган гуруҳларга ўзининг ечими тўғрилигини исботлаш таклиф этилади. Тадқиқотчилик. Таълим олувчиларга барча мумкин бўлган вариантларни тадқиқ қилиш ҳамда аниқ бир хулоса қилиш зарурияти бўлган топшириқларни таклиф этиш мумкин. Масалан, телефон компанияси 3 та тариф режасини танлашни таклиф этади. Ёки топшириқлар қайсики, таклиф этилган вазиятни таҳлил қилиш зарурияти, мақсадни қўйиш, нажажани режалаштириш, маслани ечиш алгоритмини ишлаб чиқиш, натижани таҳлил қилиш: ўқув эксперименти; амалий ишлар; изланувчанликка йўналтирилган уй вазифалари; интерфаол дарс; тадқиқотчилик характеридаги топшириқлар. Мустақил таълимга тайёргарлик. Таълим олувчиларга мустақил ўрганиш учун айрим назарий материал, масала тузиш, турли ахборот манба (докладлардан фойдаланиш, луғат билан ишлаш, интернетдан фойдаланиш, презентация тайёрлаш)лари билан мустақил ишлаш кўникмасини шакллантириш муҳимлиги таклиф этилади. Бугунги кунда ҳар бир педагогнинг педагогик фаолиятининг мақсади замонавий дарс воситалари асосида бошланғич таълимда таълим олувчиларнинг таянч ва предметли компетенцияларини шакллантириш учун шароит яратиш ҳисобланади. Бу давр талаби. Асосий педагогик фаолият вазифаларига қуйидагилар киради: амалиётда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш; таълим олувчиларнинг таянч компетенцияларини шакллантириш учун дарс тизимларини яратиш; таълим олувчиларнинг компетентлиги ривожланганлиги мониторингини амалга ошириш ҳамда ташқи экспертиза учун натижаларни тақдим этиш; дарсларда компетенциявий ёндашувни амалга ошириш учун ресурс базалари билан таъминлаш. Педагоглар таълим жараёнини ташкил этишда дарснинг асосий ўрин эгаллашини билиши керак. Дарсда педагог таълим олувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиши, таълим олувчиларининг таянч ва предметли компетенцияларини шакллантириши ва ривожлантириши, замонавий таълим технологияларини қўллаши, муваффақият вазиятини ҳамда психологик комфорт яратиши лозим. Бугунги кун – таълим муассасалари яхлит универсал билимлар, кўникмалар, шунингдек, мустақил фаолият тажрибаси ва таълим олувчиларнинг шахсий жавобгарлик тизимини шакллантириш, яъни, замонавий таълим сифатини аниқловчи таянч компетенцияларни талаб этмоқда. Кейинги вақтда асосий эътибор таянч компетенцияларга қаратилмоқда. Ҳозирда компетенциянинг умумқабул қилинган таърифи йўқ. Барчаси учун умумқабул қилинган таъриф бу – унинг турли хил вазифалар билан шахснинг ишлай олиш қобилияти сифатида тушунилиши. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling