Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув
Ўқув билиш жараёни компетенцияси –
Download 1.43 Mb.
|
2 5325613237763320393
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқув-билиш компетенцияси
Ўқув билиш жараёни компетенцияси – бу мустақил билиш фаолияти доирасида таълим олувчининг жамики (мантиқий, методологик, умумўқув фаолияти элементлари) компетенциялари.
Ўқув-билиш компетенцияси: - мақсадни қўйиш ва унга эришишни ташкил этиш, ўз мақсадини тушунтира олиш; - ўз ўқув-билиш фаолиятини ташкил этишни, таҳлил қилишни, рефлексияни, ўзини ўзи баҳолашни режалаштириш ташкил этиш; - ўрганилаётган муаммога нисбатан кузатилаётган фактларга саволлар қўйиш, ҳодиса сабабларини аниқлаш, ўзининг тушунганлиги ёки тушунмаганлигини билдириш; - билиш вазифаларини қўйиш ва гипоьезаларни илгари суриш; - кузатиш ёки тажрибани ўтказиш учун шароитни танлаш; - керакли асбоб-ускуналарни танлаш, ўлчаш ва иш инструкциялари билан ишлаш кўникмаларини эгаллаш; - билишнинг эҳтимоллик ва статистик элементлари методларидан фойдаланиш; - натижаларни ёзиш, хулосаларни шакллантириш; - ўз тадқиқотлари натижалари ҳақида компьютер воситалари ва технология (матнли ва график редакторлар, презентация)лар фойдаланиб оғзаки ва ёзма чиқишлар қилиш; дунё картинасини қабул қилиш тажрибасига эга бўлиш. Таълимнинг янги сифатига эришиш учун ҳар бир таълим олувчини ўқитишни шундай ташкил керакки, бунда у ривожланишга, яратишга, билимларни мустақил эгаллашга, ностандарт вазиятларда ориентир қилишга, ўз ҳаракатлариги жавобгар бўлишига имкон берсин. Компетенциявий ёндашувни амалга ошириш – таълим сифатини оширишдаэнг муғим шарт ҳисобланади.Ўқув билиш жараёни компетенцияси ўз ичига нимани олади? Авваламбор, бу: мақсадни қўя олиш ва унга эришишни ташкил эта олиш, ўз мақсадини тушунтира олиш. Бу компетенцияларни шакллантириш ривожлантирувчи ўқитиш технологияси билан кўп умумийликка эга. Навбатдаги янги мавзудан бошлаб, таълим олувчилар педагог билан бирга мазкур материални қўллаш соҳасини, унинг амалий йўналганлигини муҳокама қилишади. Ўқув вазифаларини қўйиш босқичида таълим олувчиларда янги тушунчаларни ўзлаштириш эҳтиёжини шакллантирувчи муаммоли савол қўйилади: билмайман, нима бўляпти, қандай бўляпти; лекин билиб олишим мумкн, бу менга қизиқарли. Дарс мақсади шакллантирилади. Масалан, кимё дарсларида таълим олувчилар кўпинча асосий тушунчаларни тушунмаслик муаммоларига дуч келади. Бу ҳолат дастурли материални ўрганишни қийинлаштиради ҳамда кимё дарсларида таянч компетенцияларни шакллантиришга имкон бермайди. Мазкур муаммони ечиш учун таълим олувчилар ўзи дарс мавзусини дарслик мазмунига таяниб шакллантириши лозим. Сўнгра саволлар (Сиз ҳаётда қаерда бу объект билан учрашгансиз?, Сиз қандай ўйлайсиз, сизга ҳаётда бу билимлар қаерда керак бўлади?)ни қўйиш йўли билан билимларни долзарблаштириш ўтказилади. Таълим олувчилар саволларга жавоб бериш билан бирга, мустақил билиш фаолиятини кўзлайди. Ўз кузатишлари ва тадқиқотлари бўйича хулосаларини ўзлари қилишади. Бундай ишлар давомида дарсда бошланғич синф таълим олувчиларида ўқув-билиш компетенциялари шакллантириш амалга оширилади. Фойдаланиладиган усуллар таълим олувчиларни ишга фаол жалб этади, интеллектуал ривожланиш боради, ўзларини бошловчи сифатида ҳис қилади, мустақил кузатиш ва экспериментлар қилади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling