Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet7/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Компетенциявий ёндашув – инсоннинг ўзининг сифатини баҳолашни талаб этади. Бундай баҳолашда педагогнинг роли ошади. Компетенциявий ёндашув ва янги стандартлар, афсуски шунга олиб келадики, бунда таълим жараёнида йўл очиб берадиган позицияларга техник ходимлар, тьюторлар, ташкилотчилар қўйилади. Таълим олувчиларнинг тўғри мулоқати ва ким ўқитиши камаяди. Бу катта муаммо. Компетенциявий ёндашувни амалга оширишда яна бир муаммо шу билан боғликки, меҳнат билан ўйин ўртасидаги чегара йўқолади. Кўпроқ ўйинли инновацион шакллар кенг тарқалади. Лекин шуни тушуниш керакки, ўйин – инсон фаолиятининг асосий тури ва шу усул билан ўзига турли ролларни олишга тайёр, турли вазиятларда ҳаракат қила олувчи инсоннинг ўзига хос компетенциялари шакллантирилади. Шунинг учун ҳам компетенция – бу ноаниқ, ностандарт муҳитда ҳаракат қилишга тайёр инсоннинг компетенцияси.
Бугунги кунда таълим характери – ўзининг йўналганлиги, мақсадлари ва мазмуни томонидан ўзгарди. У бизни эркин ривожланишга, бутун ҳаёт давомида таълим олишга, ижодий ташаббускорликка, мустақилликка, рақобатбардошликка, мобилликка йўналтирмоқда. Бу ўзгаришлар Президентимизнинг таълимга оид барча қарор, фармон ва фармойишларида ўз аксини топмоқда. Иқтисодиётдаги глобаллашув жараёнлари, ахборот жамиятининг шаклланиши, республикамиз таълим тизимларининг интеграцияси тизим олдига янада муҳим вазифаларни, жаҳон таълим тизими олдида ўз мавқеига эга бўлишни қўймоқда. Бу ўз навбатида компетенциявий ёндашувга алоҳида эътибор қаратишни тақозо этмоқда.
Россия таълимини модернизиция қилиш концепциясида таъкидланганидек бизнинг ривожланиб бораётган жамиятимизга ҳам жавобгарликни ҳис этадиган, муаммоларни мустақил еча оладиган, уларнинг оқибатини таҳлил қила оладиган, ҳамкорликка қодир, мобиллиги билан фарқланувчи, конструктив, мамлакат тақдири учун ўз кучини аямайдиган замонавий маълумотга эга, ахлоқий, ташаббускор инсонлар керак.
Таълимнинг норматив ва амалий таркибига компетенцияни киритиш таълим олувчиларнинг назарий билимларни яхши эгаллашини, фаолиятидаги қиийнчиликларни енга олишини, эгаллаган билимларидан муаммоли вазиятларни ёки аниқ ҳаётий вазифаларни ечиш учун фойдала олишни талаб этувчи республикамиз таълим муассасалари учун типик муаммоларни ечишга имкон беради. Таълим олувчилар фақат у ёки бу билимларни, кўникма ва малакаларни эгалламасдан, балки олинган билимларни ўз фаолиятида ва ностандарт вазиятларда қўллай олишлари ҳам керак.
Бугунги кунда хорижда “компетенция” ва “компетентнлик” тушунчалари бўйича турли изоҳлашлар мавжуд. Жумладан, Г.К.Селевко фикрича, компетенция – субъектнинг мақсадни қўйиш ва унга эришиш учун ички ва ташқи ресурсларни самарали ташкил этишга тайёргарлигидир. Академик А.В. Хуторский фикрича, “компетенция” – аниқ бир соҳада таълим олувчининг самарали продуктив фаолияти учун зарур бўлган таълимий тайёргарлигига олдиндан қўйиладиган ижтимоий талабдир.
Турли компетенцияларни таҳлил қилиш уларнинг креатив (ижодий) йўналганлигини кўрсатади. Аслида креатив компетенцияларга қуйидагиларни келтириш мумкин: “тажрибадан фойдани келтириб чиқа олиш”, “муаммоларни еча олиш”, “ўтмиш ва ҳозирги ҳодисаларнинг ўзаро боғликлигини очиб бериш”, “янги ечимларни топа олиш”.
Ўқув жараёнига компетентциявий ёндашувни киритиш таълим мазмунини ўзгартиришда, ўқув жараёнини амалга оширишда, педагогнинг амалий ишларида жиддий ўзгаришларни талаб этади. Таянч компетентликни шакллантириш учун ўқитишнинг шундай технологиясини танлаш керакки, бунда таълим олувчилар кўп вақтни мустақил ишлашга, режалаштиришга, ташкил этишга, ўз фаолиятини ўзи назорат қилиш ва баҳолашга сарфласин.
Маълумки, анъанавий таълим педагогика ғоялари талабларига асосланади, яхши натижали таълим олувчи учун қулоқ солиш ва мотивацияга эришиш ғояси бирлиги назарда тутилади (фаоллик ва қулоқ солишлик). Компетентлик-йўналтирилганлик таълимда эса педагогика имкониятлари ҳақида гапириш мумкин. Анъанавий ўқитиш репродуктив характерга эга, билим ва ҳаракат усуллари таълим олувчиларга тайёр ҳолда берилади, компетентлик-йўналтирилганлик таълим эса, ўқитишни ташкил этиш шакли сифатида дарсни сақлаб қолади, лекин сессия, лойиҳа устида гуруҳли иш, кутубхонада, компьютерда мустақил ишлаш каби дарсларни ташкил этиш шаклларини кенг миқёсда қўллашга таянилади.
Компетентциявий ёндашувни энг рационал амалга ошириш – ўқитишнинг инновацион методлари ҳисобланади, улар таянч компетенцияларни шакллантиришга имкон беради, қайсики, ривожлантирувчи муҳитни яратиш, блок-модулли технология, лойиҳалар методи.
Таянч компетенцияларнинг шаклланганлигини – таълим олувчилар фаолияти усуллари ҳамда компетенция даражалари акс эттирилган уч даражали моделга таяниб аниқлаш мумкин. Таълим олувчиларнинг предметли компетенцияларини энг ишонарли диагностик метод ёрдамида баҳолаш мумкин. У фақат ўлчашни амалга оширишга имкон бермасдан, балки таълим олувчиларда компетенцияларни шаклланганлик даражасини шакллантириш жараёнини янгилашга имкон беради. Бу борада компетенцияларни шакллантириш учун қандай вазифаларни амалга ошириш ҳақида ўйлашимиз даркор.



Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling