Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Компетенцияга эга битирувчини аниқлаш


Download 1.43 Mb.
bet4/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Компетенцияга эга битирувчини аниқлаш – у нима қила олади, қандай фаолият усулини эгаллаган, у нимага тайёрлиги – компетентли ёндашув дейилади.
Таълим компетентлиги – шахсга йўналтирилган ўқитиш натижаси, қайсики у таълим олувчи шахсига боғлиқ ҳамда у таълим олувчилар томонидан аниқ фаолият комплексларини бажариш жараёнида шаклланади. Компетентли инсон бу – турли вазиятларда ўзига жавобгарликни олишга қобилиятли, ўз билим доирасини кенгайтиришга ва уларни такомиллаштиришга тайёр шаклланган шахсдир.
Компетентлик шаклланади, агар:
- ўқитиш фаолиятли характерга эга бўлса;
- ўз фаолияти (бунинг учун мустақил ишнинг ижодкорлик, изланувчанлик, тадқиқотчилик ва экспериментал характеристикалари улушини кўпайтириш зарур) натижалари бўйича ўқув жараёнини таълим олувчининг мустақиллиги ва жавобгарлигини ривожлантиришга йўналтирилса;
- агар тажрибани эгаллаш ва мақсадга эришиш учун шароит яратилса;
- ўз таълим олувчиларининг (лойиҳали методика, рефератив ёндашув, рефлексия, тадқиқотчилик, муаммоли методлар, дастурлаштирилган ўқитиш, интеграция, табақалаштирилган ўқитиш, ривожлантирувчи ўқитиш) натижалари учун асосида педагогнинг мустақиллиги ва жавобгарлиги ётган ўқитиш технологиялари қўлланилса;
- таълимнинг (ишчан, имитацион ўйинлар орқали, ижодий учрашувлар, дискуссиялар, айлана столлари) амалий йўналганлиги кучайтирилса.
Модель – таълим олувчи компетенциясини шаклантиришни 4 та йўналишда кўриб чиқади.
1. Таянч компетенцияларни шакллантириш. У ўз ичига таҳлил қила олиш, солиштириш, таққослаш, тизимлаштириш, ечим қабул қилиш, прогнозлаш, фаолият натижасини қўйилган мақсадга мослигини олади.
2. Шахсий компетенцияларни шакллантириш. У ўз ичига таълим олувчида шаклланишга имкон берувчи сифатлар – жавобгарлик, ташкилотчилик, мақсадга эришишга интилувчанликни олади.
3. Ижтимоий компетенцияни шакллантириш. Таълим олувчи ўз ҳаётини хавфсиз ташкил этишни ўрганиши керак, социумда ўзаро муносабат қила олиши керак.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling