4. Касбий компетенцияларни шакллантириш. Танланган касб бўйича хавфсиз меҳнат қилишга имкон беради.
Дарсда фақат назарияга берилиб кетмаслик лозим. Уни албатта амалиёт билан боғлаб туриш керак. Амалийда кўпроқ – ролли ўйинлар, имитациялар, демонстрациялардан фойдаланиш яхши натижа беради. Таълим олувчиларнинг дарсдаги фаоллиги билимларининг ошишига олиб келади. Дарсларда олиб боришда маъруза асосий ҳисобланади. Лекин уни педагогик технология (модулли ўқитиш элементлари, соғликни –сақловчи технологиялар, ўйинли технологиялар, ахборот технологиялари, муаммоли ўқитиш)лар ва улар асосида яратилган интерфаол усуллар ёрдамида олиб бориш яхши натижа беради. Акс ҳолда таълим олувчилар 15-20 дақиқадан кейин қабул қилмай қўйишлари мумкин. Агар дарсда педагог иллюстратив материаллардан фойдаланса маърузанинг мавқеи янада ошади. Ииллюстрациялар сифатида слайдлар ва видеофильмлардан фойдаланиш ҳам яхши натижа беради ҳамда узоқ вақт эсда сақланиб қолади.
Ишда педагог ва таълим олувчиларнинг ҳамкорлик фаолияти методлари ва усуллари самаралироқ ҳисобланади: амалий ишлар: бунда таълим олувчилар назарий билимларга асосланган аниқ кўникма ва малакаларни эгаллайди. Кейинчалик улар таълим олувчиларга туғилган қийинчиликларни енгишга ёрдам беради; экскурсия: иллюстратив материал кўринишида; ёзма ижодий ишлар (докладлар, рефератлар, иншолар); ўлкашунослик ва изланувчанлик фаолияти; муаммоли-ахлоқий вазиятлар; мустақил иш. Бундай ишларнинг мақсади – турли ахборот манбаларидан фойдаланиш билан назарий билимларни мустақил эгаллаш ҳисобланади (бу янги давлат таълим стандарти талаби).
Бугунги кунда таълимда вазият бутунлай ўзгармоқда. “Билмоқ” талаби ўрнига, “бўлмоқ”, “ҳаракат қилмоқ”, “ечим қабул қилмоқ” каби талаблар юзага келмоқда. Билиш парадигмасидан (таълим натижаси - билим) компетентликка (таълим натижаси - компетенция) ўтилмоқда. Бизнинг республикамиз учун компетентлик ёндашувни шакллантириш ҳамда уни давлат таълим стандартига жорий этишнинг 3 та асосий сабаблари ҳақида гапириш мумкин.
Биринчи сабаб: бу таълим мақсадини талқин қилишнинг умумий ўзгариши. Бу шу билан боғликки, таълим бу ўзини ўзи ривожлантиришдир. Бу жараён узлуксиз, инсон бутун умри давомида таълим олиши керак.
Иккинчи сабаб: бу “инсон капитали” деб номланувчи тасаввурнинг оммалашуви. Бу тасаввурлар АҚШнинг Чикаго иқтисод мактаблари доирасида шакллантирилган. Уларнинг тасаввурларига кўра, инсон – ўз потенциалини ошириш учун, юқори даромад олиш учун, ишидан катта қониқиш олиш учун, яъни, бозор шароитида иш берувчи, шунингдек бошқа кишилар учун ёқимлироқ бўлиш учун таълим олади. Инсон амалий натижага эришишга ҳаракат қилади.
Учинчи сабаб: бу ҳозирда республикамизда Болония жараёнига кириш масаласининг кўтарилганлиги. Бунда инсон қандай кўникма ва малакаларга эгалиги ҳар бир иш берувчига тушунарли бўлиши учун таълим тизимининг шаффофлигига эришиш вазифаси биринчи ўринга қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |