Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet107/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Индивидуал сўров. Бунда бутун гуруҳ ва педагог бир таълим олувчини тинглайди, жавоб оғзаки равишда бўлади. Лекин бир дарсда кўпчилик таълим олувчидан сўрашни, тезислар тузишни, вазифаларни ечиш ва амалий бажаришини текшириб бўлмайди. Шу билан бирга барча таълим олувчиларни бир вақтда жалб этиш имкони йўқ. Индивидуал сўров ўтказишда бутун гуруҳни жалб этиш усуллари ҳам мавжуд. Биринчи усулда - сўров қўйилиши ва барча таълим олувчиларга жавоб вариантини ечиш таклиф этилади. Сўнгра, бир таълим олувчидан сўралади, қолганлари эса кузатади ва ўз хатоларини тўғрилаб, камчиликларини тўлдирадилар. Иккинчи усулда - таълим олувчига савол баён этилиб, ўйлашга вақт берилади. Сўнгра, бирининг жавоби эшитилиб, уларга хато ва камчиликларни дафтарда белгилаб бориш таклиф этилади.
Оммавий сўров. Ўқув материалини ўзлаштириш даражаси текширилиб ҳар бир жавобга баҳо қўйилади. Оммавий сўровни афзалликлари: текширишда кўп таълим олувчиларни қамраб олиши, қисқа ва аниқ жавоб бериш кўникмасини шакллантириш, мавзунинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратиш, эслаб қолиш, саволларга аниқ жавоб бериш, таълим олувчи диққатини бир жойга жамлаш мумкин. Камчиликлари: жавобларнинг жуда қисқалиги, батафсил жавоб бериш кўникмасини, нутқ маданиятини етарлича ривожлантирмаслиги.
Аралаш сўров. Бир вақтда 3-4 нафар таълим олувчи доскага таклиф қилинади. Бир нафар таълим олувчи оғзаки жавоб бериш, қолганлари эса доскада ёки ўтириб ёзма жавоб бериши мумкин. Аралаш сўровнинг афзалликлари шундаки, 20-25 дақиқада 5-10 нафар таълим олувчидан сўров ўтказиш имконини беради. Қисқа вақтда бутун боб бўйича кўпчиликни билимини текшириш мумкин. Камчиликлари: бир вақтда бир нечта таълим олувчи сўров ўтказиш учун таклиф қилинади, қолганлари эса четда қолади. Педагог бир вақтда ҳам жавоб берадиганларни ҳам бутун гуруҳни кузатиб туришига тўғри келади. Саволларга жавоб бериш бир текисда бормайди.
Ёзма назорат. Бутун гуруҳ билимларини мавзу бўйича текшириш, рағбатлантириш, материални ёзма ҳолда қисқа баён этиш кўникмаларини шакллантириш имкониятини беради. Назорат қилишда мавзулар бўйича жавоблар ҳисоботи олиб борилади. Ҳар бир мавзу бўйича махсус текшириш қўшимча вақт талаб қилади. Шунинг учун қўп вақт талаб қилинмайдиган, аралаш усуллардан кўпроқ фойдаланиш лозим. Ҳар бир мавзудан кейин назорат ишлари ёки умумлаштирувчи сўровлар ўтказилади. Мавзу бўйича хато ва камчиликлар тугатилмагунча қайта текширилади. Таълим олувчилар фанни ўрганиш жараёнида рейтинг балларини тўплашлари, фанни таянч сўз ва ибораларини чуқур ўзлаштиришлари, тест топшириқлари асосида ўз билимларини синаб боришлари лозим. Мустақил иш сифатида реферат, фанга оид чизма ва жадваллар тайёрлаш кабиларни мукаммал эгаллашлари даркор.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling