Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Таълим олувчининг билимини текшириш турлари


Download 1.43 Mb.
bet106/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Таълим олувчининг билимини текшириш турлари: унинг бир мавзуни ёки бир бўлимни ўзлаштириш учун зарур бўлган билимлари сифатини текшириш; билимини тезкор текшириш, (маърузалар конспектини танлаб олиш орқали назорат, фронтал назорат, ўзаро назорат, айрим мавзу конспектини тақриз қилиш орқали назорат); вақти-вақти билан назорат (коллоквиум, аттестация, назорат иши кабилар); якуний назорат (семестрдаги имтиҳон); билимини текширишнинг рейтинг тизими.
Таълим олувчининг билимини баҳолаш орқали ҳал қилинадиган масалалар педагогнинг танлаб олган усулига жиддий боғлиқдир. Бунда улар баҳонинг ҳаққоний эканлигига амин бўлиши, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун нималар қилиш лозимлигини билиши керак.
Таълим олувчининг билимини баҳолашнинг яхши ташкил қилинган тизими: қизиқишига ижобий таъсир қилиш (қайтар алоқа уларга ташкилий фаолиятни тўғрилаш имконини бериб,қизиқишига яхши таъсир қилади); ўқитишни режалаштириш (баҳолаш таълим олувчининг малакаси билан боғлиқ камчиликларни аниқлаш, бартараф этиш чораларини кўриш имконини беради); касбий ривожланишини режалаштириш (баҳолаш индивидуал ривожлантириш режаларини тайёрлаш имконини беради); кучли ёки заиф касбий сифатларини юзага чиқаради; тақдирлаш (баҳолаш мунтазам билим олиш самарадорлигини оширади).
Таълим олувчининг билимларни эгаллаганлик даражасини баҳолаш учун беш ва юз балли шкала қўлланилиши мумкин. Ўз мақсадига кўра, иккала мезон шаклан бир хил, мазмунан турлича. Уларнинг умумий йўналиши, шакли ва турига қараб, таълим олувчига турли талаблар қўйилади. Баҳолаш кўрсаткичлари шу талаблардан келиб чиқиб, тузилиши лозим. Мезонларни ишлаб чиқишда қўлланилаётган кўрсаткичларнинг ўлчанадиган, яъни баҳо шкаласига ўтказиладиган бўлиши муҳим. Ягона кўрсаткичлар бўлмаганидек, умумқабул қилинган баҳолаш шкалалари ҳам йўқ. Шунинг учун улар таълим муассасасида махсус ишлаб чиқилиши лозим. Таълим олувчилардаги билим, кўникма ва малакаларни текшириб бориш таълим жараёнининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Сўров. Ўзлаштирилган билимларни амалиётда биринчи бор текшириш усули сифатида катта аҳамиятга эга. Уни назорат мақсадида эмас, балки керакли кўникма ва малакаларни эгаллашдаги мустақил таълим сифатида ўтказиш лозим. Бу ўз навбатида таълим олувчилар мустақиллигини ривожлантириш, олинган билимларни мустаҳкамлаш, таълим жараёнини фаоллаштиришда муҳимдир. Сўров индивидуал, оммавий, аралаш ёзма назорат ишлари каби усулларда ўтказилиши мумкин.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling