Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Таълим олувчилар мустақил таълимини баҳолашда, уларнинг дарсга доимий қатнашиши ва интизомини ҳисобга олиш зарур


Download 1.43 Mb.
bet105/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Таълим олувчилар мустақил таълимини баҳолашда, уларнинг дарсга доимий қатнашиши ва интизомини ҳисобга олиш зарур. Улар:
- хавфсизлик ва меҳнат қоидаларига риоя қилиши;
- қонун-қоидаларни билиши, формула ва тенгламаларни ёза олиши;
- ижодий масалаларни еча олиши;
- амалий дарсларни бажариши;
- семинар, конференция, турли кеча ва тўгарак ишларида фаол иштирок этиши;
- илмий, ижодий ишларни бажариши;
- курс иши, реферат тайёрлаш, битирув малакавий ишларни замонавий талаблар асосида ёза олиши;
- тажриба, лаборатория ишларини ўтказа олиши;
- уйга берилган вазифа, мустақил таълим топшириқларини бажариши;
- оғзаки савол-жавоб, ёзма иш, тест топшириқлари каби вариантларга жавоблари;
- ўзаро муомала, ҳурмат ва нутқ маданияти; мустақил фикрлаш, ижодий қобилияти;
- билим, малака ва кўникмаларини ҳаётда, турмушда, амалиётда қўллай олиши;
- замонавий техника ва технологиянинг ютуқларидан хабардорлиги;
- қўшимча адабиёт, электрон дарслик, интернет тармоғи каби манбалардан мустақил фойдалана олиши;
- график, жадвал, схема, диаграммаларни чиза олиши;
- мустақил таълим жараёнида интерфаол усуллардан фойдаланиши;
- берилган топшириқларни мустақил равишда бажариб, хулоса чиқара олиши ва мақсадга эришганлиги.
Демак, мустақил таълим таълим олувчиларнинг мустақил фаолиятини, креатив компетентлигини ривожлантиришда муҳим. Ушбу жараён натижаларини билишда назорат ва таълим олувчилар билимини баҳолашга эътиьорни қаратиш лозим.


ТАЪЛИМ ОЛУВЧИЛАРНИНГ КРЕАТИВ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНГАН ДАРАЖАСИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШ

Таълим олувчилар билимини баҳолаш уларни қизиқтиришга, касбий ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир этади. Баҳолашнинг жорий, оралиқ ва якуний турлари мавжуд бўлиб, жорий баҳолаш даврий равишда бутун ўқув йили мобайнида амалга оширилади. Бу баҳолашнинг фойдаланиладиган шакллари, таълим олувчининг бутун фаолиятини қамраб олмайди, алоҳида соҳаларини баҳолашга қаратилган. Якуний баҳолаш малака ва касбий фаолият сифати нуқтаи назаридан касбий талабларга қай даражада жавоб бериши ҳақида мулоҳаза қилишга қаратилган. Баҳолаш ишлаб чиқилган ва тасдиқланган, педагог фаолиятини қамраб олувчи мезонларнинг кенг доираси бўйича амалга оширилади.



Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling