Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув
Идентификацияланувчи мақсадларга эришилганлик ҳақида
Download 1.43 Mb.
|
2 5325613237763320393
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бихевиористик талқиндаги ўқитиш қоидалари қуйидагилардан иборат
Идентификацияланувчи мақсадларга эришилганлик ҳақида таълим олувчининг фақат ташқи ифодаланган фаолияти ва унинг маҳсули (жавоби, масалани ечиши, механизмларни қисмларга ажратиши ва йиғиши, технологик жараённинг бориш кетма-кетлигини аниқлаши кабилар) билан аниқланади. Таълим натижаларини идентификациялашда педагог таълим олувчининг ташқаридан кузатиладиган ҳаракати билан ифодалашга асосий эътиборни қаратиши керак.
Бу технология 60-70 йилларда бихевиоризм (ҳатти-ҳаракат) ғояси ва услублари таъсирида вужудга келган. У амалий йўналишга эга бўлиб, фақат унинг ташқи ифодаланган ва кузатиш имконияти бўлган ҳатти-ҳаракатини таҳлил қилишдан иборат деб тасаввур қилади. Бунда ўзлаштириш схемасини S→R→P кўринишда ёзиш мумкин. Бунда S–ҳаракатга келтирувчи таъсир (стимул). Масала шарти, савол, буйруқ, команда кабилар стимул вазифасини бажариши мумкин. R - таъсир натижасида содир этилган ҳатти-ҳаракат, саволга жавоб бериш, масалани ечиш, буйруқни бажариш кабилар бунга мисол бўла олади. P - (ргор) ҳаракатнинг тўғри бажарилганлигини мустаҳкамлаш. Масалан, педагог ўқитиш, ўргатишда мустаҳкамловчи сифатида оғзаки маъқуллаш, баҳо, рағбатлантиришдан фойдаланиш мумкин. Бунда P - мустаҳкамлашнинг муҳим ташкил этувчисидир. Бихевиористик талқиндаги ўқитиш қоидалари қуйидагилардан иборат: - таълим материалини иложи борича алоҳида қисмларга ажратиш; - таълим элементларини фаолиятда намоён бўлишининг барча кўринишларини эътиборга олиш; - ижобий реакцияни тезкорлик билан мустаҳкамлаш (назорат - тузатиш); - машқ (ҳатти-ҳаракат)ларни кўп марта такрорлаш орқали юқори ўзлаштириш кўрсаткичига эришиш. Таълим мақсадларини тўла идентификациялаш ва қатъий бир хил маънода ифодалаш, таълим олувчилар фаолиятнинг анъанавий тарзда эмас, балки уларни ташқаридан кузатиш ҳамда аниқ ҳатти-ҳаракатлари орқали ифодалашни билдиради. Таълим натижалари, уни алоҳида таркибий қисмларга бўлишга ҳамда уларни кетма-кет ўргатишга имконият берса, бу ҳолда бихевиористик схемага тўла амал қилиш мумкин (масалан, ишлаб чиқариш операцияларини ўргатиш, турли машқларни бажариш, оғзаки нутқ малакасини шакллантириш кабилар). Бу айниқса, таълим олувчиларнинг меҳнат операцияларини алоҳида қисмларга ажратиб, бажариш натижасида касбий малакаларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Таълим мақсадларини аниқлаштиришнинг умумий усули, уларни аниқ натижаларга эришишдаги ҳаракатларини англатувчи феълларда ифодалашдир. Масалан, таълим олувчи мавзуни ўқиб, ўрганганидан кейин: мавжуд маълумот ва хулосаларни бир-биридан фарқлайди; далил ва тахминларни билади; сабаб, оқибат алоқаларини ажратиб кўрсатади; мулоҳазалардаги хатоликларни аниқлайди; ҳодиса моҳиятига боғлиқ бўлмаган муҳим фикрларни ажратади; асосланган ва асосланмай берилган баҳолар чегарасини аниқлайди; мавзу бўйича хулоса ёзади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling