Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Дарс мақсадларининг ўқув бирликлари сонига мос бўлиши


Download 1.43 Mb.
bet78/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Дарс мақсадларининг ўқув бирликлари сонига мос бўлиши. Педагогик технология тарафдорлари ҳар бир дарснинг мақсадлари, ундаги янги ўқув бирликларининг сонига мос бўлиши ва уларни таълим олувчиларнинг ташқаридан кузатиладиган ҳатти-ҳаракатлари орқали ифодалашни таклиф қиладилар. Бундай бирликлар сони ҳар бир дарсда 6-7 та бўлиши мақсадга мувофиқ, акс холда ортиқча ахборотларни таълим олувчилар тўла идрок ва хотирада сақлаб қола олмасликлари мумкин.
Мақсадлар бундай кўринишда аниқланганда:
- биринчидан, уларга эришилганликни аниқ билиш имкониятига эга бўлинади;
- иккинчидан, тест топшириқлари бу мақсадларга мувофиқ ҳолда тузилганда дарснинг мазмунини тўла қамраб олишга эришилади;
- учинчидан эса, айнан бир дарс мақсадларининг бир хил ва аниқ бўлиши педагогларнинг бир хил натижага эришишларини кафолатлайди.
Демак, ташкил этиладиган дарслар мазмунини такомиллаштириш ҳамда ўқув жараёнини лойиҳалаш катта аҳамиятга эга. Унинг натижаларига қараб, мақсадлар (назорат топшириқлари, муаммоли саволлар, машқлар) ҳамда таълим жараёни дидактик конструкциялари мазмунига тузатишлар киритиб борилади. Бу эса таълим жараёни доимо ривожланиб ва такомиллашиб борувчи педагогик тизим эканлигини таъминлайди. Бундай вазифаларни амалга оширишда интерфаол усуллар муҳим ҳисобланади.


ТАЪЛИМ ОЛУВЧИЛАРНИНГ КРЕАТИВ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАР

Ҳозирги вақтда дарсларда ўқитишнинг замонавий усулларини қўллаш, ўқитиш жараёнида юқори натижаларга олиб келади. Интерфаол усулларни ҳар бир дарснинг дидактик вазифасидан келиб чиқиб танлаш мақсадга мувофиқ саналади. Анъанавий дарс шаклини сақлаб қолган ҳолда, уни турли замонавий усуллар билан бойитиш таълим олувчиларнинг ўзлаштириш даражасининг кўтарилишига олиб келади.


Бунинг учун дарсларни оқилона ташкил қилиниши, педагог томонидан таълим олувчиларнинг қизиқишини ошириб, уларнинг дарсларда фаоллиги рағбатлантирилиб турилиши, ўқув материалини кичик-кичик бўлакларга бўлиб, уларнинг мазмунини очишда интерфаол усулларни қўллаш ва таълим олувчиларни машқларни мустақил бажаришга ундаш талаб этилади. Бу усуллар қўлланилганда педагог таълим олувчини фаол иштирок этишга чорлайди. Таълим олувчи бутун жараён давомида иштирок этади.
Қуйида анашу интерфаол усулларнинг номлари ва қисқача тавсифи келтирилган (3-жадвал):
3-жадвал

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling