Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув
Биламан/Билишни хоҳлайман/Билдим (Б/Б/Б)
Download 1.43 Mb.
|
2 5325613237763320393
- Bu sahifa navigatsiya:
- Б/Б/Б жадвали
Биламан/Билишни хоҳлайман/Билдим (Б/Б/Б) (4-жадвал). Бирор-бир мавзу ёки бўлим бўйича тадқиқот ишини ўтказишга имкон берувчи график ташкилотчидир. Изланувчанлик, англаш фаолиятини рационал ташкил этиш малакаларини ривожлантиради.
4-жадвал Б/Б/Б жадвали
1. Б/Б/Б жадвалини катта плакат ёки доскада тайёрланг. 2. Саволни бериб, жуфтликларда ёки кичик гуруҳларда ақлий ҳужумни ўтказинг. 3. Ақлий ҳужум натижалари бўйича блиц-сўров ўтказиб, “Биз тахминан нимани биламиз” устунида ғоялар кетма-кетлигини тузинг. 4. Маҳоратингизни намоён этиб “Билишни хоҳлаймиз” устуни учун саволларни «чиқариб” олинг. 5. Қўйилган саволларга жавоб топиш мақсадида маълумотлар манбаи билан ишлаш (ўқиш) ёки лекция материалини тингланг. 6. Ўқиш якунлангандан кейин таълим олувчиларни ўқишдан олдин (Билишни хоҳлаймиз) устунида қўйилган саволларга қайтаринг, қайси саволларга жавоблар топилди, уларни “Билиб олдик” устунига ёзиб қўйинг. 7. Улар савол қўймаган бўлсалар ҳам яна қандай маълумотни билганликларини сўранг, “Билиб олдик” устунига ёзиб қўйинг. 8. Таълим олувчиларнинг «Биз тахминан нимани биламиз” устунидаги ғоялари қанчалик тўғри эканлигини муҳокама қилинг. 9. Жавобсиз қолган саволларга эътибор беринг, уларга жавоб топиш учун қаерга мурожаат этишлари мумкинлигини муҳокама қилинг. Дебат. Дебатлар асосида дарсларни ташкил этиш муаммонинг ечимини топишда таълим олувчи ўзгаларни ўз ёндашувининг тўғрилигига ишонтиришдир. Ўз фикрини аниқ ва мантиқий баён этиш, бунинг учун эса ишонарли далиллар ва хулосалар топиш кўникмаларини шакллантиришда дебатлар ўтказиш самарали ҳисобланади. Улар таълим олувчиларда ижтимоий фикрни ўзгартиришга таъсир этиш қобилияти мавжудлигига ишонч туйғуларини ривожлантиради. Дебатларни ўтказиш тартиби: педагог ва дебат иштирокчилари аудиториядан жой олишади. Педагог қисқача муҳокама мавзусини ва иккала резолюция вариантларини баён қилади, сўзга чиқувчилар учун вақтни белгилайди. Педагог дастлаб резолюцияни қўллайдиганларнинг биринчисига сўз беради ва ундан конструктив аргументларни баён қилиш сўралади. Педагог резолюцияни қўллайдиган гуруҳ таълим олувчиларни биринчисига сўз беради ва у ўз фикрини етарлича аргументлар ёрдамида асослаб беради. Педагог биринчи гуруҳнинг иккинчи рақамли таълим олувчисига сўз беради, сўнгра иккинчи гуруҳнинг иккинчи рақамли таълим олувчиси ўз фикрларини резолюция бўйича баён қилади. Кейинги босқичда ҳар бир таълим олувчига қарши томоннинг далилларини инкор этиб ташлашга ва улар танқидига жавоб беришга имконият туғдирилади. Педагог бу босқичда резолюцияга нисбатан у ёки бу мавқени эгаллаш сабабларини баён қилади. Таълим олувчилар қарашлари муаммо ечимига зид, барчани ўйлашга мажбур этиши ҳамда ҳайратда қоларли даражада ифодаланиши мумкин. Дарс сўнгида таълим олувчилар қарши томон қабул қилган резолюциянинг жорий этилиши оқибатларини баҳолаши керак. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling