Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet80/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Муаммоли вазият. Бу таълим олувчиларда муаммоли вазиятларнинг сабаб ва оқибатларини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ечимини топиш бўйича кўникмаларини шакллантиришга қаратилган усулдир. Бунда таълим олувчилар мустақил фикр юритишни, муаммонинг сабаб ва оқибатларини таҳлил қилишни, унинг ечимини топишни ўрганадилар. Муаммоли вазият усулининг босқичлари қуйидагилар:
- педагог мавзу бўйича муаммоли вазият танлайди, мақсад ва вазифаларни аниқлайди, муаммони баён қилади;
- топшириқнинг мақсад, вазифа ва шартлари билан таништиради;
- кичик гуруҳларга ажратади;
- гуруҳлар муаммоли вазиятни ўрганадилар, муаммонинг келиб чиқиш сабабини аниқлайдилар;
- ҳар бир гуруҳ тақдимот қилади, кейин бир хил фикрлар жамланади;
- муаммони ечишнинг турли имкониятларини муҳокама ва таҳлил қиладилар, ечиш йўлларини ишлаб чиқадилар;
- кичик гуруҳлар муаммоли вазиятнинг ечими бўйича тақдимот қиладилар ва ўз вариантларини таклиф этадилар;
- тақдимотдан кейин бир хил ечимлар жамланади, ечим йўлларининг энг мақбул вазиятларини танлаб олинади.
«Скарабей» технологияси. «Скарабей» интерфаол технология бўлиб, у таълим олувчиларда фикрий боғлиқлик, мантиқ, хотиранинг ривожланишига имконият яратади, қандайдир муаммони ҳал қилишда ўз фикрини очиқ ва эркин ифодалаш маҳоратини шакллантиради. Мазкур технология таълим олувчиларга мустақил равишда билимнинг сифати ва савиясини холисона баҳолаш, ўрганилаётган мавзу ҳақидаги тушунча ва тасаввурларни, турли ғояларни ифодалаш ҳамда улар орасидаги боғлиқликларни аниқлаш имконини беради.
“Скарабей” технологияси ҳар томонлама бўлиб, ундан ўқув материалининг турли босқичларини ўрганишда фойдаланилади: бошида ўқув фаолиятини рағбатлантириш сифатида (“Ақлий ҳужум”); мавзуни ўрганиш жараёнида унинг моҳияти, тузилиши ва мазмунини белгилаш; улар орасидаги асосий қисмлар, тушунчалар, алоқалар хусусиятини аниқлаш; мавзуни янада чуқурроқ ўрганиш, янги жиҳатларини кўрсатиш; охирида олинган билимларни мустаҳкамлаш ва якунлаш мақсадида.
“Скарабей” технологияси таълим олувчилар томонидан осон қабул қилинади, чунки у фаолиятнинг фикрлаш, билиш хусусиятлари инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилган. У таълим олувчилар тажрибасидан фойдаланишни кўзда тутади, рефлектив кузатишларни амалга оширади, фаол ижодий изланиш ва фикрий тажриба ўтказиш имкониятларига эга.
Мазкур технологиянинг айрим афзалликлари сифатида идрок қилишни енгиллаштирувчи чизма шакллардан фойдаланишни кўрсатиш мумкин. “Скарабей” алоҳида ишларда, кичик гуруҳларда ҳамда ўқув жамоаларида қўлланиши мумкин. Мазкур метод тарбиявий характердаги қатор вазифаларни амалга ошириш имконини беради: ўзгалар фикрига ҳурмат; жамоа билан ишлаш маҳорати; фаоллик; хушмуомалалик; ишга ижодий ёндашиш; имкониятларини кўрсатиш эҳтиёжи; ўз қобилияти ва имкониятларини текширишга ёрдам беради; ўзини намоён этишига имкон беради; ўз фаолияти натижаларига масъуллик ва қизиқиш уйғотади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling