Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Тақдимот. Тақдимотни муваффаққиятли амалга оширишда эьтибор қаратиладиган жиҳатлар


Download 1.43 Mb.
bet88/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Тақдимот. Тақдимотни муваффаққиятли амалга оширишда эьтибор қаратиладиган жиҳатлар:
- қайси масала юзасидан фикр юритмоқчи бўлсангиз, уни ҳар жиҳатдан мукаммал ўрганинг;
- масала юзасидан ёритадиган материалларни тизимлаштиринг;
- тажрибадан ўтказиш асосида пухта тайёргарлик кўринг;
- тақдимотни ўтказинг.
Қайси масала юзасидан фикр юритмоқчи бўлсангиз, уни ҳар жиҳатдан мукаммал ўрганиш:
Уч аниқ вазифани амалга ошириш асосида масала ҳар жиҳатдан самарали ёритилишига эришилиши мумкин.

  1. Ёритиб бериладиган масаланинг асосий мазмун-моҳияти нимада? деган саволга тўла жавоб топиш.

  2. Ёритиб бериладиган масала юзасидан шахсий нуқтаи-назардан келиб чиққан ҳолда калит сўзлари, тезислар, асос-далилларни кетма-кетлик тартибида белгилаш. Зарурий статистик маьлумотлар, бой тарихимиз тўғрисидаги тегишли иш материалларини излаш ва тўплаш. Шахсий нуқтаи-назардан келиб чиққан ҳолда очиқ сўзлар, тезислар, далилларни асослаб бера олиш.

  3. Тақдимот ўтказилгандан сўнг, Сизга нисбатан аудиториянинг муносабати қандай бўлиши тўғрисида ўзига хаёлан савол билан мурожаат этиш. Кимлар билан ва нима мақсадларда мунозара уюштириш тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиш. Ўзингиз учун режалаштириб олинг:

1. Сиз ёритиб берган маьлумотларни, таълим олувчилар қаерда қўллашлари мумкин?
2. Тақдимот ўтказишда қай даражада муваффақиятга эришилганлиги ёки эришилмаганлигини қандай қилиб аниқлаш мумкин?
3. Масалани ёритиб беришда, таълим олувчиларнинг муҳимлиги жиҳатидан қизиқтира олиши, иштиёқни уйғотиши учун қўпроқ қайси маьлумотларни ҳар томонлама кенгроқ очиб беришилиши зарурлиги тўғрисида ўйлаш?
4. Тақдимот ўтказиш жараёнида мавзуга тегишли бўлган эпиграфларни излаб топиш ва қўллаш мумкинлиги тўғрисида пухта ўйлаш?
Масала юзасидан ёритадиган материалларни тизимлаштириш:
Калит сўзлар, тезислар, далиллар учун қисқа, аниқ ва лўнда жумлалар тузиш. Ҳар - бир жумлани қўллаб қувватловчи асосни танлаб, белгилаб олинг.

  • Масалани ҳар томонлама ёритиб беришга қалбан ишонч уйғотиш.

  • Нутқ сўзини жуда ҳам маънодор эпиграф билан бошлаш.

  • Масалани мазмун-моҳиятини очиб берувчи, асосланган очиқ сўзларга эга бўлиш.

  • Кўрилаётган масалани бой тарихий манбаларга асосланган ҳолда боғлаб кетиш, бир бутун холига келтириш.


Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling