Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув
Download 1.43 Mb.
|
2 5325613237763320393
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мунозарали ҳамкорликдаги изланиш.
Муаммоли-изланиш. Ўқитишнинг муаммоли-изланиш усуллари, таълим олувчиларнинг ўқитиш жараёнида ҳодиса ва қонунларни билишдаги ижодий фаолликлари даражасини баҳолайди. Бу усул мавзуни мустаҳкамроқ эслаб қолишларини ва янги билим даражасини бевосита бошқаришни таъминлайди. Муаммони ечишда ижодий изланиш тажрибалари ўз натижасини беради.
Ўқув жараёни моделини тузиш муаммоли-изланиш усули деб аталади. Муаммоли таълим деганда, ўқув мавзусини таълим олувчилар онгида илмий изланишга ўхшаш билим вазифалари ва муаммолари пайдо бўладиган қилиб ўргатиш тушунилади. Ўқув жараёнини тузишда технологик ечимлар: а) таълим олувчилар ижодий ҳаётида ўзига хос кечинмали муаммолар; б) улар онгида ечими қийин бўлган муаммолар; в) бу муаммолар ижодий масалалар кўринишида шаклланиши керак. Ўқитиш усулида муаммоли-изланишга ёндашиш муаммолари баёни, қисман изланиш усули ва текширишдир. Ўқитиш муҳитини шаклларини биргаликда тузиш: жуфт кичик гуруҳлар, катта гуруҳлар, гуруҳлараро боғланишдир. Таълим олувчилар ва педагоглар биргаликда ижод қилишса, берилган янгиликларни ўзлаштириб қолмасдан, балки улар ўз билимларини оширишади, аммо бу қийин жараён бўлиб, бу билимда ўзига хос ўзгариш сезилади. Таълим олувчилар фикрлаш фаолиятидаги муаммоли вазиятлар яратиш, уларда ҳар нарсани билишга ҳавас ва ижод қилишга интилиш каби шахсий фазилатларни фанга қизиқиш, деб тушунса бўлади. Муаммоли-изланиш усулида асосий тушунча қуйидагилар: муаммоли жараён, ўқув муаммоси, ижодий масала. Муаммоли-изланиш усули ўқув жараёнини тузиш педагогика тарихида маълум бўлган муаммоли ўқитиш, таълим олувчилар онгида изланишга ўхшаш билиш вазифалари ва муаммолари пайдо бўладиган қилиб ўрганиш тушунилади. Улар фикрлаш фаолиятида номаълум илмий хулосаларни излаш ва ўзлаштиришга рағбатлантирадиган муаммоли вазиятлар вужудга келади. Натижада муаммони ечиш учун, у ўрганадиган қоидаларни тўғри тушуниб олишга интилади. Мунозарали ҳамкорликдаги изланиш. Мунозара тури. Муҳокама қилинадиган мавзу олдиндан педагог томонидан тайёрланиб борилади, ишнинг мақсади баён этиладиган мавзуни чуқур таҳлил қилиш ва ўрганиш. Алоҳида бир мавзу ёки матндаги муаммолар асосида ёки бадиий ва шунга ўхшаш матн турларида ўтказилади. 1. Матндаги тасвирланган воқеалар занжири асосини ташкил қилувчи саволлар. 2. Матннинг мазмуни ва тасвирий тизими асосидаги саволлар. 3. Таркибий қисмдаги кескин фарқлари асосидаги саволлар. 4. Саволар-таклифлар (қарама-қарши томонини ўқиш). 5. Маълум муаммога турли хил ёндашувдаги икки матнни биргаликда бирлаштиришга ундайдиган саволлар. 6. Этика бўйича саволлар. 7. Метафизик саволлар. 8. Мустақил бўлмаган таълим олувчиларни муаллиф томонидан бериладиган баҳо ва хулоса асосидаги саволлар орқали аниқлаш. Юқорида қайд қилинган ва бошқа интерфаол усуллардан таълим жараёнида фойдаланиш таълим олувчилардан ижодкорлик фаолиятини, қолаверса, бу ишларни Блум таксономиясининг юқори даражаларида ўзлаштирган бўлишини талаб қилади. Дарслар ўқитишнинг интерфаол усулларидан фойдаланиб ташкил этилса, таълим олувчиларнинг дарс давомида фаоллиги ошади, мустақил фикрлаш қобилиятлари ривожланади, ижодий тафаккури кучаяди, муаммоларни ечимини энг мақбулини танлаш фаолияти мустаҳкамланади, айниқса илм олишга бўлган интилиш янада ошади. Шундай қилиб, педагогик технологиялар асосида яратилган интерфаол усуллар педагог билан таълим олувчи ўртасидаги доимий ўзаро муносабатларни кўзда тутади. Интерфаол усулларни нотўғри қўллаш бу усуллар самарадорлигини пасайтириш ёки бу ҳақида нотўғри тушунча пайдо бўлишига сабаб бўлади. Дарсларни бу усуллар асосида ташкил этиш билан бир қаторда таълим олувчиларнинг дарсларни ўзлаштириш методларига ҳам эътибор қаратилади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling