Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Назария ва амалиёт ўртасида боғлиқликни аниқлаш


Download 1.43 Mb.
bet93/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Назария ва амалиёт ўртасида боғлиқликни аниқлаш. Бунда: олдинги дарснинг маълумотлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш; намунавий масалалардан фарқи бор масалаларни ечиш; бошқа фанлардаги маълумотлар билан боғлиқ бўлган масалаларни излаб, уларга ечим топиш; теорема, қоидаларни қўллаб, мустақил янги масалалар ва ифодаларни тузиш; бошқалардан фарқли, янги ҳодисаларни тушунтириш, мураккаб бўлмаган маълумотларни мустақил ўрганиш; бир неча ҳодисаларни солиштириш орқали уларнинг фарқи ва ўхшаш томонларини асослаб бериш; хатоларни тузатиш, бартараф этиш устида ишлаш; материал, схема, жадвалларни тайёрлаш; дарсларда реферат, маърузаларни ёзиш каби машқлар орқали амалга оширилади.
Дарсларни педагогик технология бўйича лойиҳалаш. Дарснинг ташкилий қисмида таълим олувчиларда ушбу дарс мавзусини ўрганишга қизиқиш уйғотилади. Ҳар бир дарс ўқув мақсадлари (кутилаётган натижалар)ни таълим олувчиларга эълон қилинади. Зарур бўлса, улар иштирокида муҳокама қилиб ўзгартиришлар киритилади. Дарсларда 15-20 дақиқали кичик маърузаларни таълим олувчиларнинг мустақил ўқиши, кўргазмаларни намойиш қилиш ташкил этилади. Асосий қоидаларни конспектлаштириш, 5-10 дақиқали ёзма иш каби дарсни ташкил этиш шакллари билан алмаштириб турилади
Маъруза ва амалий дарсларда ўқиш ва ёзиш орқали таълим олувчиларда мустақил фикрлашни ривожлантириш ҳамда интерфаол усуллардан оқилона фойдаланилади. Дарсларда ўқитишнинг интерфаол усуллари, жумладан, дарснинг бир қисмини кичик гуруҳларда ўтказилади ва муҳокама қилинади. Таълим олувчилар фаоллаштирувчи бошқа усуллардан самарали фойдаланиш ҳамда педагогик технология бўйича дарснинг технологик харитасини тузишга амал қилиши шарт.
Дарсларни модулларга ажратиб ўзлаштириш. Модулли технология дарснинг ташкил этилиши, ўқитиш шакллари ва турларини танлаш имконини яратиш билан давлат талабларига юқори савияда жавоб бериши мумкин. Бунда таълим олувчилар таклиф этилаётган индивидуал ўқув дастурларидан қулай суръатларда мустақил ишлаш имкониятларини олади. Модулни ишлаб чиқишда унинг мазмуни фойдаланиш учун қулай ва кўргазмали тарзда тақдим этилиши жуда муҳим ҳисобланади. Дарсларни модулли лойиҳалаш босқичлари 6-жадвалда келтирилган.
6 – жадвал

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling