ДАРСЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШ МЕТОДЛАРИ
Топшириқлар тузишда ўзлаштиришнинг репродуктив даражасидаги тестлар миқдорини ортиб кетмаслигига эътибор бериш зарур.
Тестлар. Қўллаш мақсади ва вазифаларига асосланган тестлар: интеллектуал ривожланиш даражасини аниқловчи, педагогик ва муайян касбга яроқлиликни аниқловчи.
Очиқ тестлар. Агар тест топшириғи матнида унинг таянч сўзлари ёки гап тушириб қолдирилган бўлса, бундай топшириқ очиқ (тугалланмаган) тест деб аталади. Бу шаклдаги тестларда таълим олувчиларнинг битта, иккита сўздан иборат қисқа ва аниқ жавоб беришлари тахмин қилинади. Бу ҳақда тестга илова қилинган йўлланмада баён этиш керак. Бланканинг бўш жойида жавоб учун зарур бўлган жой қолдирилади.
Ёпиқ тестлар. Бундай тестлар савол ва бир нечта жавоблардан иборат бўлади, бу жавоблардан бири тўғри, қолганлари тўғрига ўхшаш, бироқ нотўғри бўлади. Таклиф қилинадиган жавоблар сони иккитадан бештагача ва ундан кўпроқ бўлиши мумкин.
Мувофиқликка оид тестлар. Бу тестларнинг моҳияти бир кўп сонли элементларнинг бошқаларига мувофиқлигини аниқлаш заруратига асосланган. Бу топшириқлар “Мувофиқлик аниқлансин” деган иккита сўздан иборат конструкция асосида тузилиши лозим.
Тўғри кетма-кетликни аниқловчи тестлар. Бундай тестлар ҳаракат, операция, муҳокама, ҳисоб-китоб малакаларини эгаллаш, механизмларни йиғиш ва ажратиш кетма-кетлигини текшириш учун қўлланилиши мақсадга мувофиқдир.
Таълим олувчиларда фикрлашни ривожлантириш. Бунинг учун: мавжуд материални қисмларга бўлиш; кузатилаётган ҳодисаларда умумий ўхшашликларни асослаш; маълум мавзунинг асосий мазмунини аниқлаш; тақдим этилган фактлардан хулоса чиқариш; хусусият ёки кетма-кетлигига қараб фактларни тизимлаштириш; муаммога янги, қўшимча ечим топиш; муаммони ечимига олиб келадиган турли йўл ва усулларни аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.
Дарсда тушунча, қонуниятларни кетма-кетликда тартибга солиш.
Бунда: айрим вазият ва ҳодисаларнинг кетма-кетлигини англаш; педагогнинг берган саволларига мустақил аниқ жавоб бериш; олдин ўрганилган ҳамда янги маълумотлар ўртасидаги фарқларни солиштириш; маълум вақт давомида кузатилган бирор бир ҳодисанинг боришини сўзлаб, асослаб бериш; ҳодиса ва далиллар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш кабиларни билиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |