Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet87/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Техник диктант. Техникага оид матндаги айрим сўзлар, формула ёки бирор фикр тушириб қолдирилиб айтиб берилади. Таълим олувчилар эса ҳар бир бўш қолган жойга оид жавобларни ўзлари топиб ёзиб борадилар. Техник диктантни барча фанлардан қўллаш тавсия этилади.
«Зиг-Заг 1». Бу жамоавий ўқитиш методи бўлиб, ҳар бир таълим олувчи гуруҳга берилган умумий топшириқнинг бир қисми ҳисобланган индивидуал топшириқ олишидан иборат. Шунинг ҳисобига шахсий жавоблар (масъулият) соҳаси шаклланади ва таълим олиш мотивацияси ошади. Ушбу усул таълим олувчилар гуруҳи барча аъзолари фаоллигини таъминлаб, шу билан биргаликда билим олиш учун ҳамкорлик муносабатларини яратади. Ушбу усул таълим олувчиларга қисқа вақт давомида кўпроқ ўқув материалларини ўрганиб чиқишга имкон беради. Мазкур метод қуйидаги кетма-кетликда ўтказилади:
1. Материал танлаб олинг ва уни мантиқий тугалланган қисм-ларга ажратинг (4-6 қисм).
2. Танланган материалнинг қисмлари сонига мос равишда 4-6 кишилик гуруҳлар тузинг. Бу гуруҳнинг ҳар бир аъзосига у ўрганадиган материалнинг қисмига мос рақамни беринг.
3. Материални ўрганиш учун тақсимланг.
4. “Эксперт” гуруҳларни тузинг. Эксперт гуруҳлар – бу бир хил вазифа олган таълим олувчилар гуруҳи (масалан, биринчи қисмни олган “А” гуруҳи аъзоси, худди шу биринчи қисмни олган “В” гуруҳ аъзоси билан учрашади). Ҳамкор-экспертлар материалларини биргаликда ўқиб, ўрганадилар, уни баён этишнинг самарали усулларини ва янги гуруҳларидаги шериклари материални қандай тушунганликларини текшириш учун назорат саволларини режалаштирадилар, ўз гуруҳларида тақдимотни тайёрлайдилар.
5. Таълим олувчилар ўзаро ўрганиш ва текшириш учун ўз гуруҳларига қайтадилар. Бу ерда улар бир-бирларини кетма-кет ўрганилган материал билан таништирадилар. “Эксперт” вазифаси – гуруҳнинг ҳар бир аъзоси материалнинг ўзига берилган қисмини ўзлаштиришидан иборат. Гу-руҳнинг вазифаси: ҳар ким бутун мавзуни тўлиқ ўзлаштириши керак. 6) Тушунган-ликларини текширинг ва якун ясанг. Барча гуруҳ унинг ҳар бир аъзоси материални тўлиқ ўзлаштиришига жавоб беради. Сўнгра гуруҳнинг алоҳида аъзосини ўз билимларини турли усуллар билан намоён этишларини сўраш мумкин. Назорат турлари: эскпертлар тақдимоти, ёзма ишлари, саволларга жавоблар, тест топшириқлари.
«Зиг-Заг 2». «Зиг-заг 2» (Slavin, 1991) – бу жамоавий ўқитишнинг яна бир тури бўлиб, унда эксперт гуруҳларида ишлар олиб бориш билан таълим олувчилар ўртоқлари билан “дастлабки” гуруҳларда учрашганларида уларга материалларни ўқитишга тайёрлайди. Педагог бутун гуруҳга умумий вазифа – бирор нарсани ўқиш ва ушбу вазифа билан боғлиқ бўлган саволлар ва муаммолар билан эксперт варақларни тайёрлайди. Таълим олувчилар материалнинг алоҳида қисмини тайёрлаш ва кейин уни бошланғич гуруҳга тушунтириш учун матнни ўқиб, ўз “бошланғич” гуруҳларида рақамни оладилар, ушбу рақамларга мос равишда вақтинча эксперт гуруҳларга бўлинадилар.
Аслида, улар гуруҳдаги шериклари билан эксперт варақлардаги саволлар ва муаммоларни ҳал қилишга тайёрланадилар. Бошланғич гуруҳларга қайтиб, улар барчасини ойдинлик билан ҳал қиладилар. Бу усулни тушунтираётганда педагог “ўқитиш” – бу тушунтириб бериш эмас, балки таълим олувчилар ўқув изланиш жараёнида ўртоқларига кўрсадиган ёрдамлари эканлигини айтиб ўтиши керак. Гуруҳ ишлари якунлангандан сўнг барча таълим олувчиларнинг фақатгина улар эксперт бўлган қисм бўйича эмас, бутун материал бўйича билимларини текшириб кўриш мумкин.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling