Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet85/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Венна диаграммаси. Бунда таълим олувчиларда мавзуга нисбатан таҳлилий ёндашув, айрим қисмлар негизида мавзунинг умумий моҳиятини ўзлаштириш кўникмаларини ҳосил қилишга йўналтирилади. Усул кичик гуруҳларни шакллантириш асосида схема бўйича амалга оширилади. Ёзув тахтаси ўзаро тенг тўртта бўлакка ажратилади ва ҳар бир бўлакка схема чизилади. Бу усул таълим олувчилар томонидан ўзлаштирилган ўзаро яқин назарий билимлар, маълумотларни қиёсий таҳлил этишга ёрдам беради. Бундан муайян билим ёки боблар бўйича якуний дарсларни ташкил этишда фойдаланиш самаралироқдир.
Қуйидагича амалга оширилади: таълим олувчилар тўрт гуруҳга бўлинади; ёзув тахтасига топшириқни бажариш моҳиятини акс эттирувчи схема чизилади; ҳар бир гуруҳга ўзлаштирилаётган мавзу юзасидан алоҳида топшириқлар берилади; топшириқлар бажарилгач, гуруҳ аъзолари орасидан етакчилар танланади; етакчилар гуруҳ аъзолари томонидан билдирилган фикрларни умумлаштиради; ёзув тахтасида акс этган диаграммани тўлдирадилар.
Кейс стади. Кейс-ишлаб чиқаришда содир бўладиган, аниқ муаммоли вазиятнинг тафсилотидир. Кейс усули ишлаб чиқариш масалаларини дарсларда таҳлил қилиш ва ҳал қилиш усули, унда таълим олувчиларга ҳақиқий ҳаётий вазият бўйича фикр юритиш таклиф қилиниб, бу вазият баёнида нафақат амалий масала ифодаланиб қолмасдан, ундаги муаммони ечиш жараёнида ўзлаштирилиши зарур бўлган ўқув материали ҳам ифодаланади.
Кейс-усулини қўллаш жараёнида таълим олувчиларни вазиятни таҳлил қилишга ўргатиш мақсадида, вазиятни қуйидаги тартибда баён қилиш мумкин: муаммоли (муаммоли шундай таркиб тузиладики, у муаммоли вазиятлар мажмуасини ажратишни талаб қилиб, уларнинг турлари, ечилиш усулларига мувофиқ ҳолда танланади); тизимли (вазиятлар таркибининг тавсифлари ва вазифаларини аниқлаш); сабаб-оқибатли (вазиятни келтириб чиқарган сабабларни аниқлаш); тавсияномали (вазиятни келтириб чиқарган сабабларни аниқлаш); дастурий-мақсадли (жорий вазиятлар учун тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш); ташҳисли (вазиятдаги фаолият мазмунини ташҳислаш, уни моделлаш).

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling