Учинчидавр 1933 йилдан 1941 йилгачадавом - Учинчидавр 1933 йилдан 1941 йилгачадавом
- этади. Бу давр ичида кимёнинг турли соҳаларида
- кўплаб илмий ишлар нашр қилинди ва кимё
- саноати қурилишига киришилди.
- Тўртинчи давр 1941—1945 йилларни ўз ичмга олади. Шу даврда Марказий Осиёга вақтинча кўчиб келган кимё институтлари, кимё заводлари кимёгарлари билан маҳаллий кимёгарлар орасида ҳамкорлик ва алоқа кучайди, улар амалий ишларни ҳамкорликда ҳал қилишди. Бу давр кимё фани ва кимё саноатининг кейинчалик тараққий этишига катта таъсир кўрсатди.
- Бешинчи давр 1945 йилдан бошлаб ва шу кунгача давом этмоқда. Бу давр ичида Ўзбекистон кимёси йирик олимлар С. Ю. Юнусов, О. С. Содиқов, И. П. Цукерваник, X. У. Усмонов, К. С. Аҳмедов, А. Султонов ва бошқа олимлар раҳбарлигида кагга-катта илмий текшириш институтларида, олий мактабларнинг кафедраларида кимёвий из-ланишлар тараққий этди. Айниқса, кимёнинг пахта учун зарур бўлган соҳалари чуқур ўрганилди. Марказий Осиёда кўплаб кимё заводлари барпо этидди.
КИМЁНИНГ АСОСИЙ ТУШУНЧА ВА ҚОНУНЛАРИ АТОМ-МОЛЕКУЛЯР ТАЪЛИМОТ - Материя ва модда
- Кимёвий тоза модда айни шароитда ўзгармас физик хоссалар билан тавсифланади. Моддалар сони жуда кўп. Уларни ўрганишда моддаларнинг турли хоссаларига асосланиб бир неча синфларга бўлинади. Бизга маълум бўлган барча моддалар биринчи навбатда қуйидаги тўрт гуруҳга:1) элементар (содда) заррачалар, 2)оддий моддалар, 3) мураккаб моддалар (ёки бирккмалар) ва 4)аралашмаларга бўлинади.
- Элементар заррачалар (масалан, электрон, протон, нейтрон, позитрон, нейтрино, мезон ва ҳоказолар) сони ' юздан ортиқ. Элементар заррачалардан кимё учун энг муҳимлари электрон, протон ва нейтрон бўлиб, улар деярли барқарор заррачалар кўринишини ташкил этади: улар ўзаро маълум тартибда бирикиб, кимёвий элементлар атом-ларини ҳосил қилади.
- Оддий модда— кимсвий элементнинг эркин ҳолда мав-жуд бўла оладиган тури. Бундай модда фақат бир элементдам тузилган бўлиб, уларнинг сони 400 дан ортиқ.
- Мураккаб моддалар ёки кймёвий бирикмалар — ўзаро маълум нисбагларда бириккан икки ёки бир неча элемент-дан иборат. Уларнинг сони жуда ҳам кўп, фақат анорга-ник моддаларнинг ўзи 200 мингдан ортиқ, органик моддалар сони ўн миллионга яқин.
Do'stlaringiz bilan baham: |