Моддалар массасининг сақланиш қонуни. Бу қонун дастлаб М. В. Ломоносов ва кейинчалик А. Лавуазье томонидан таърифланган: - Моддалар массасининг сақланиш қонуни. Бу қонун дастлаб М. В. Ломоносов ва кейинчалик А. Лавуазье томонидан таърифланган:
- кимёвий реакцияларда қатнашувчи дастлабки моддалар массаларининг йиғиндиси реакция маҳсулотлари массалари-нинг йиғиндисига тенгдир.
- Катта микдорда энерғия ажралиб чиқиши билан содир бўладиган жараёнлар моддалар (масалан, радиоактив мод-даларнинг емирилиши, атом ҳамда водород бомбаларининг портлаши) массасининг сакланиш қонунига эмас, балки материянинг сакданиш қонунига бўйсунади.
- Таркибнинг доимийлик қонуни. А. Лавуазье 1781 йилда карбонат ангидрид газини 10 хил усул билан ҳосил қилди ва газ таркибидаги углерод билан кислород массалари орасидаги нисбат 3:8 эканлигини аниқлади. Шундан кейин: ҳар қандай кимёвий тоза бирикмани ташкил этувчи элементларнинг массалари ўзгармас нисбатда бўлади, деган хулоса чиқарилди. Бу хулоса таркибнинг доимийлик қонунидир. 20 йил давомида бу қонуннинг тўғрилиги барча олимлар томонидан эътироф этиб келинди. Лекин 1803 йилда француз олими Бертолле қайтар реакцияларга оид тадқиқотлар асосида, кимёвий реакция вақтида ҳосил бўладиган бирикмаларнинг микдорий таркиби реакция учун олинган дастлабки моддаларнинг масса нисбатларига боғлиқ бўлади, деган хулоса чиқарди.
Ж. Л. Пруст (1753—1826) Бертолленинг юқоридаги хулосасига қарши чиқди. У кимёвий тоза моддаларни пухта анализ қилди: тоза бирикмаларнинг микдорий таркиби бир хил бўлишини ўзининг жуда кўп анализлари билан исботлади. Пруст билан Бертолле орасидаги мунозара етти йил давом этди. Бу кураш икки фалсафий оқим кураши бўлди. Пруст фалсафаси — узлуклилик принципи, Бертолле фалсафаси — узлуксизлик принципи номи билан юритилади. Кўпчилик олимлар ўзларининг 15 амалий ишлари натижалари билан Пруст принципини тасдиқладилар. Натижада Пруст ғолиб чикди ва 1809 йилда кимёнинг асосий қонунларидан бири таркибнинг доимийлик қонуни қуйидагича таърифланди: ҳар қандай кимёвий тоза бирикма, олиниш усулидан цатъи назар, ўзгармас миқдорий таркибга эга. Таркибнинг доимийлик қонунига фақат молекула ҳолидаги газ, суюқлик ва осон суюкданадиган қаттиқ моддалар бўйсунади. Атом тузилишига эга бўлган кристалл моддалар ва юқори молекуляр бирикмалар бу қонунга бўйсунмаслиги мумкин. Масалан, титан (II) - оксиднинг таркиби бир намунада Тi2О формула билан, бошқа бир намунада TiO2 формула билан ифодаланиши мумкин. Биринчи ҳолда 12 та титан атомига 10 та кислород атоми келган бўлса, иккинчи ҳолда 10 та титан атомига 12 та кислород атоми тўғри келади. - Ж. Л. Пруст (1753—1826) Бертолленинг юқоридаги хулосасига қарши чиқди. У кимёвий тоза моддаларни пухта анализ қилди: тоза бирикмаларнинг микдорий таркиби бир хил бўлишини ўзининг жуда кўп анализлари билан исботлади. Пруст билан Бертолле орасидаги мунозара етти йил давом этди. Бу кураш икки фалсафий оқим кураши бўлди. Пруст фалсафаси — узлуклилик принципи, Бертолле фалсафаси — узлуксизлик принципи номи билан юритилади. Кўпчилик олимлар ўзларининг 15 амалий ишлари натижалари билан Пруст принципини тасдиқладилар. Натижада Пруст ғолиб чикди ва 1809 йилда кимёнинг асосий қонунларидан бири таркибнинг доимийлик қонуни қуйидагича таърифланди: ҳар қандай кимёвий тоза бирикма, олиниш усулидан цатъи назар, ўзгармас миқдорий таркибга эга. Таркибнинг доимийлик қонунига фақат молекула ҳолидаги газ, суюқлик ва осон суюкданадиган қаттиқ моддалар бўйсунади. Атом тузилишига эга бўлган кристалл моддалар ва юқори молекуляр бирикмалар бу қонунга бўйсунмаслиги мумкин. Масалан, титан (II) - оксиднинг таркиби бир намунада Тi2О формула билан, бошқа бир намунада TiO2 формула билан ифодаланиши мумкин. Биринчи ҳолда 12 та титан атомига 10 та кислород атоми келган бўлса, иккинчи ҳолда 10 та титан атомига 12 та кислород атоми тўғри келади.
- Таркибнинг доимийлик қонунини қуйидагича таърифлаш мумкин: ҳар қандай қуйи молекуляр бирикма, ўзининг олиниш усули ва шароитидан қатъи назар ўзгармас таркиб билан ифодалана олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |