Табиатда тоза моддалар билан бир қаторда аралашмалар ҳам учрайди. Аралашма таркиби ва ўз хоссаларининг ўзгарувчанлиги билан кимёвий бирикмадан кескин фарқ қилади. Масалан, бир хил шароитда баравар ҳажмда HCl гази ва водород билан хлор аралашмаси олинган бўлсин. Агар водород хлорид газига аланга тутилса, бу газ ёнмайди, лекин водород билан хлор газлари аралашмасига аланга тутилганда улар кучли портлаш билан (бу ишни ниҳоятда эҳтиётлик билан бажариш лозим) ёнади. Реакция натижасида янги модда — водород хлорид ҳосил бўлади. - Табиатда тоза моддалар билан бир қаторда аралашмалар ҳам учрайди. Аралашма таркиби ва ўз хоссаларининг ўзгарувчанлиги билан кимёвий бирикмадан кескин фарқ қилади. Масалан, бир хил шароитда баравар ҳажмда HCl гази ва водород билан хлор аралашмаси олинган бўлсин. Агар водород хлорид газига аланга тутилса, бу газ ёнмайди, лекин водород билан хлор газлари аралашмасига аланга тутилганда улар кучли портлаш билан (бу ишни ниҳоятда эҳтиётлик билан бажариш лозим) ёнади. Реакция натижасида янги модда — водород хлорид ҳосил бўлади.
- Жисм-модданинг фазода чегарапанган қисмидир. Жисм тушунчаси жуда аниқ тушунча бўлиб, модда тушунчаси эса унга нисбатан анча кенг маънони беради. Масалан, темир моддасидан болға ва бошқа буюмларни тайёрлаш мумкин. Булар жисмлардир. Демак, модда тушунчаси жисм тушунчасига нисбатан умумий тушунчадир. Бутун коинот, жонли ва жонсиз табиат, коинотда содир бўладиган барча ўзгаришлар материянинг айрим ҳаракат шаклларидир. Ҳозирги замон физикаси таъбирича, матёрия абадий, у йўқдан бор бўлмайди ва изсиз йўқолиб кетмайди. Материя тушунчаси билан ҳаракат тушунчаси узаро боғликдир. Умумий қилиб . айтганда, модда материянинг мавжудлик шаклидир. Ҳозирги замон физикаси таъбирича, модда материянинг хусусий (тинч) массага эга бўлган заррачалардан ташкил топган шаклидир.
Модданинг энг умумий хоссалари; катта-кичиклик, бўлинувчанлик ва сингдирилмасликдир (яъни фазонинг бирор жойи бир модда билан банд бўлса, ўша жойни яна бошқа модда банд қила олмайди). - Модданинг энг умумий хоссалари; катта-кичиклик, бўлинувчанлик ва сингдирилмасликдир (яъни фазонинг бирор жойи бир модда билан банд бўлса, ўша жойни яна бошқа модда банд қила олмайди).
- Модда заррачаларининг ҳаракат тезлиги турлича бўлади; модда заррачалари эришадиган энг катта тезлик ёруғлик тезлиги (300 000 км/с га тенг).
- Материя мавжудлигининг иккинчи шакли — физик м а й д о н бўлиб (ёруғлик майдони, магнит майдони, гравитацион майдон) у «тинч массага» эга эмас. Физик майдон материянинг шундай шаклики, у модда заррачалари-ни бир-бири билан боғлаб туради ва бу заррачалар орасида ўзаро таъсирини амалга оширади.
- Энергия — модда ҳаракатииинг ўлчови. Материянинг ҳаракат шаклига қараб, энергия ҳар хил, чунончи: механик, иссиқлик, ёруғлик, электр ва кимевий энергиялар бўлади. Материянинг кимевий ҳаракатига кимевий энергия, кимёвий жараёнлар давомида унинг ортиши ёки камайиши, ва умуман, ҳар қацяай кимёвий жараённи тушуниш мумкин.
- Умуман, замонавий тасаввурларга кўра, модда — материянинг тинч ҳолатидаги массасига эга бўлған кўринишидир. Модданинг энг муҳим заррачалари жумласига «элементар заррачалар», «атом заррачалар», «молекуляр заррачалар» ва уларнинг «ассоциланиш» ҳамда «агрегатланиш» маҳсулотлари киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |